Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.54K subscribers
680 photos
298 videos
947 links
Download Telegram
«Бароат» сўзи араб тилида «озод бўлиш», «нажот топиш» деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бароат, яъни нажот топиш, озод бўлиш кечаси дея номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати сабабли беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар. У шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси (2021 йилнинг 28 мартдан 29 мартга ўтар кечаси)га тўғри келади.

#Бу_қандай_кеча
ҳадис: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Эй Ойша,) бу кеча қандай кеча эканини биласизми?» дедилар.
Мен: «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», дедим.
«
Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча Ўзининг бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират қилади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди», дедилар.

👉 @hazrati_abbos