📚 Hikoyalar 📚
493 subscribers
312 photos
376 videos
1 file
97 links
Download Telegram
Эрим янги кўйлакка пул бермади.
- Сен нима дединг?
- “Баъзи аёллар ҳар ой янги кўйлак кияди” дедим.
- У-чи? Нима деди?
- “Баъзи аёллар бир кўйлакни беш йил кияди” деди.
- Боплабди! Хафа бўлмагину дугонажон.
- Ие, сен ҳали мен тараф эмасмисан?
- Эринг тилла одам. Ҳар ой олиб бермасаям шкафингни тўлдириб қўйибди кийимга.
- У кўйлакларимни кийганман. Ҳамма кўриб бўлган.
- Ҳмм, бир гап айтайми?
- Айтақолинг энди. Ичизда қолмасин.
- Эрингни гапига қўшимча: “Баъзи аёлларни эса умуман эри ҳам йўқ..”
- Нима деганинг бу?
- Бечоралар янги кийимни эмас, болаларини қорнини тўйдириш ҳақида ўйлайди. Улардек аҳволга тушиб қолишдан асрасин. Сени эса еганинг олдингда, емаганинг кетингда. Шукр қилишни ўрган дугонажон...

#Ҳикоя

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ 👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEMcl7ver3c4eiZl5w
📖​​ #Ҳикоя

Яширин садақа

Ҳазрати Алининг набираси Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин одамлар таниб қолмаслиги учун тунда қиёфасини ўзгартириб, амакиваччасининг уйига келиб, садақа қилиб кетар эди. Амакиваччаси эса ҳар доим: «Али ибн Ҳусайн менга силаи раҳм қилмайди, Аллоҳ уни яхшилик билан мукофотламасин», дер эди. Али буни эшитар, аммо сабр қилиб, садақа қилаётган киши ўзи эканини унга билдирмасди.
Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин вафот этгач, амакиваччасининг уйига узоқ йиллар давомида келиб турган садақа тўхтаб қолди. Шунда амакиваччаси ўша одам кимлигини билди. Унинг қабрига бориб, узоқ йиғлади.

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
(Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ)


#ИБРАТЛИ_ХИКОЯ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ👇🏼
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEMcl7ver3c4eiZl5w
​​🥤СЕН ВА PEPSIНИНГ НАРХИ БИР ДОЛЛАР.

Бир йигит ўзига муносиб деб билган қизга совчи қўйди. Қизнинг отаси йигит билан суҳбатлашиб, ундаги яхши фазилатлардан мамнун, жигарбандини беришга рози бўлди. Маҳрга атиги бир доллар белгилади.
Ота:

Биз яхши куёвга қиз беряпмиз, мол - дунёнинг аҳамияти йўқ! деди.

Бу гапларни эшитган йигит жуда хурсанд бўлди. Тўй ҳам ўтди.
Бироқ, йигит уйлангач аёлини мазах қила бошлади. Ҳар сафар PEPSI ичимлигини сотиб олганида аёлига
:
Сен ва PEPSI битта нарса. Иккингизнинг ҳам нархингиз бир доллар! — деб кулар эди..

Бечора таҳқирланган аёлининг жаҳли чиқарди - ю билдирмас эди. Эри уни «Эй, бир бутилка PEPSI» деб чақирадиган бўлди.
Бир сафар сайрга чиқишди. Йигит PEPSI сотиб олибди ва аёлига
:
Тасаввур қил, сени юқотиб қўйдим нима-ю PEPSIни юқотдим нима!?деди.
Аёлнинг сабр косаси тўлиб,
эридан изн олиб ота - онасини кўришга келибди ва уларга эрининг қилмишларидан шикоят килиб:

Маҳримни арзон қилиб белгиладингиз, у эса қадримни арзимас қилиб қўйди,деб йиғлади.
Отанинг бундан жаҳли чиқиб, қизини олиб кетиш учун келган куёвига:

Бугунча уни бизникида қолдиринг. Эртага тонгда ота-онангиз, яқинларингиз билан меҳмонга келинглар, деди.
Эртаси куни йигит ва яқинлари келибдилар. Қизнинг отаси дастурхонга бир бутилка PEPSI қўйибди холос. Меҳмонлар ҳайрон бўлишибди. Лекин йигит қайнотасининг қилган бу ишини ўзига ва аёлига алоқадорлигини сезиб турарди.
Сўнг ота иккинчи ва учинчи PEPSIни келтириб йигитнинг оиласини олдига қўйиб
:
Қизимизни бир бутилка PEPSI эвазига олдингиз, мана сизларга учтасини берамиз қизимизни ўзимизга қайтаринг! деди.
Йигит бундай оғир аҳволга тушиб қолганидан ўзини қўярга жой топа олмабди. Яқинлари эса бирон нарсани тушунмабдилар. Қизнинг отаси вазиятни тушунтирибди. Барчалари йигитнинг бу қилмишидан ғазабланиб:

Сенинг ҳурматингни жойига қўйганларга раҳматинг шуми?! деб койибдилар.
Кўлига юз минг долларни нақд санаб бермасалар, қизини бу уйдан чиқармасликка ота қасам ичибди.
Йигит уйдан чиқар экан, ўзи шунга лойиқ иш қилганини биларди. Қандай қилиб бўлмасин, айтилган пулни тўлабди. Чунки аёлини жуда яхши кўрар эди. Лекин энди у аёлини «бир бутилка PEPSI» эмас балки «PEPSI фабрикаси» деб чақирадиган бўлибди.
-------------------------------------
Маҳрнинг баландлиги тўйнинг бўлмаслигига сабаб бўлади. Куёвига енгиллик яратиб берадиган оталар топилганда эса, яхшилигини ёмонлик билан қайтарадилар. Сизга қилинган эҳсонни чиройли қабул қилинг!
© Умму Амина таржимаси
--------------------
#Ҳикоя ни ўқиб, хаёлимга бир фикр келди. Бизда маҳрни қиз тараф беради, десак ҳам бўлади. Қандай фирмадан, нималарни, қанча бериш кераклигини куёв томон белгилайди (Баъзан очиқ, баъзан аниқ айтишмасада, муомалаларидан билиб олиш қийин бўлмайди). Қизнинг обрўси, қадри-қиймати ҳам шунга яраша бўлади. Жудаям ачинарли ҳолат.
Агар ҳикоядаги отанинг ишини қилсалар, куёвлари қизни ташлаб кетадилар.
Эй ҳурматлилар... келинингиз, аёлингиз, онангиз, қайнона - қайнотангизга қандай муносабатда бўлсангиз, сизнинг ўзингизга, қизингиз, ўғилларингизга шундай муносабатда бўлишади. Аллоҳ ҳамма нарсани кўриб турибди. Яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам ўзи муносиб мукофотлайди.

@hikoyalar2019
Таъсирли #ҳикоя

Бемор акасининг хонаси олдида турган қизча, ота - онасининг суҳбатини эшитиб қолди.
Ота:
― Энди нима қиламиз, онаси? Ўғлимиз ўлим ёқасида. Мия жарроҳлик амалиёти тез ўтказилиши лозим! Лекин, бизда етарли маблағ йўқ! Унинг ҳаёти хавф остида. Нажот қаерда экан -а? ― деди.
Она аламли йиғи билан:
― Бунга мўъжиза керак! Қўлимиздан келганини қилдик! ― деди.

Қизча ортиқ тура олмади. Югириб бориб хонасига қирди. Пул тўплайдиган қутичасини очди. Ундан 1 доллар 4 цент маблағ чиқди. Унинг миқдорига ишонч ҳосил қилиш учун, уч марта қайта санади.

Ота - онасидан изн сўрамай, чақмоқ тезлигида чиқиб, уйларига яқин дорихонага борди. Кириб қараса, дорихоначи бир киши билан гаплашаётганди. Уларнинг суҳбатлари қизиганидан, дорихона пештахтасига бармоқларини қўйиб олган қизчага сотувчи аҳамият бермади.

Бироздан сўнг:
― Сенга нима керак, қизалоғим? - деди.
Қизча:
― «Мўъжиза» ― деди. Сотувчи ҳайрон қолиб:
― Нима? ― деди.
― Акамнинг тузалиб кетиши учун «Мўъжиза» ни сотиб олмоқчиман! - деди.
Дорихоначи оҳисталик билан:
― Қизалоғим, бизда мўъжизалар сотилмайди! - деди.
― Унда, уни қаердан сотиб олсам бўлади? ― деб сўради қизча.
Сотувчи жавоб беришидан олдин бояги киши:
― Қанча пулинг бор? ― деди.
Қизча:
― Бир 1 доллар 4 цент пулим бор. Бу пулимнинг бори, бори шунча, амакижон! ― деди.
У киши:
― Қизалоғим, мўъжизани сотиб олсанг, нима қиласан? ― деб сўради.
― Акамнинг унга эҳтиёжи бор. Усиз тузалмас экан! ― деди. Киши гап орасида ота - онасидан эшитганларини, акаси ўлиши мумкинлигини, уйининг қаердалигини билиб олди.

У киши унга қўлини узатиб, «пулингни бергин!» деди.
У жажжи қўлчаларини чўзиб амакининг кафтига «Мўъжиза»нинг пулини қўйди.
Амаки унинг қўлидан тутиб:
― Мен билан юр! ― деди.
Қизча «Мўъжиза сотиладиган бошқа дорихонага борсак керак» деб ўйлади. Лекин улар тўғри қизчанинг уйига келишди. У киши унинг ота - онаси билан танишди. Амаки етук мия жарроҳи экан. Ҳолатни ўрганиб, болакайни уз клиникасига олиб бориб амалиёт ўтказди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Орадан вақт ўтиб болакай уйига қайтди. Она эрига қараб:

― Аллоҳимга шукр! Бу докторни бизга айни керакли дамда Ўзи юборди. Бу - мўъжиза! ― деди. Буни эшитган қизча:
― Ойижон, мен ўзимдаги бор пулимни бердим. У кишидан мўъжизани сотиб олдим! ― деди.
Она қизалоқни қучоқлаб, мўъжиза тушунчасини, шифони Аллоҳ беришини, бандалар унга олиб борадиган сабабларни бажариши кераклигини англатди. Ва:
― Қизим, мўъжизанинг нархи, сен акангни яхши кўрганинг, унга шифо сўраб дуолар қилганинг, ва ўзингда бор бўлган «Бойлигинг» - тўплаган маблағингни берганингдир! ― деди.

Қизчани ёнига олиб икковлари шукр намозини ўқидилар. Аллоҳнинг фазли, неъмати ва тугамас муъжизалари учун ҳамд айтдилар.

ХУЛОСА

💠 Мўъжизанинг нархи, қўлингиздан келган барча ишни қилиб, қолганини Аллоҳнинг тадбирига ҳавола қилишингиздир!

💠 «Ким биродарининг ҳожатини чиқариш йўлида 
бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқариш йўлида бўлади. Ким мусулмон кишидан 
битта ғам-ташвишини аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ғамларидан бир 
ғамни аритади».
(Муттафақун алайҳ). #ҳадис

💠 «Ердагиларга раҳм қилинглар, Осмондаги Зот сизларга раҳм 
қилади».
(Абу Довуд, Термизий ривояти). 

@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN
Самолётда оқ танли аёлнинг ёнидаги ўриндиққа ҳабаш киши келиб ўтирди. Аёлга бу ёқмади. Жирканиб кетди. Стюардессани чакириб:

- Кўриниб турибдики, сиз менинг аҳволимни, ўтирган жойимни кўрмаяпсиз. Сизлар мени қора танли билан ёнма-ён ўтказиб қўйдинглар. Ва мен бундай хорликка розимасман. Бир дақиқа ҳам бу ёввойига чидолмайман. Ҳозироқ мени бошқа ўринга ўтказашингизни талаб қиламан.

Стюардесса деди:
- Кечирасиз хоним. Узр сўрайман. Тинчланинг, илтимос. Ҳамма ўриндиқлар банд. Бир нича дақиқа кутинг, мен бўш ўрин бор-йўқлигини қараб келаман.

Бир неча дақиқадан сўнг келиб:
- Хоним, таҳмин қилганимдек эконом-класс уриндиқларининг бўши йўқ экан. Бу хабарни капитанга етказдим. Бизнес-классда ҳам бўш ўрин йўқ. Аммо, биринчи-классда биттагина бўш ўриндиқ бор экан.

Йўловчи аёл бир оғиз гап гапиришга улгурмасидан стюардесса гапини давом этди:
- Ростини айтсам, эконом-класс йўловчиларини биринчи-классга ўтказиш бизда қатъиян тақиқланган. Лекин вазият тақазоси ва капитаннинг розилиги билан шуни айтиш мумкинки, ҳақиқатда ҳам бундай ёқимсиз шахс билан ҳамроҳ бўлиш инсонга йўл давомида машаққат туғдиради, - деди-да, қора танли кишига қараб:

- Жаноб, марҳамат қилиб нарсаларингизни олсангиз, мен сизни биринчи-классдаги ўрнингизга кузатиб қўйсам, - деди.

Бошқа йўловчилар бу воқеанинг гувоҳи бўлиб ўтиришганди. Стюардессанинг фаросати, ақли, олийжаноб ва хушфеъллиги, оқ танли хонимга гўзалча дашном берганидан мамнун бўлиб қарсақ чалишди.


Хулоса
💠Аслимиз тупроқдан...
🔅Энг қиммат либосимиз ипак қуртидан...
🔅Энг ширин емагимиз асаларидан олинади.
🔅Ётар жойимиз ер остидаги бир чуқур бўлади.
❗️Нимамизга катта кетамиз?
Нимамизга кибр қиламиз?!
❗️Инсон бор йўғи бир нутфа.. Кибр қилишга не ҳожат?

💠«Инсон нимадан яралганига назар солсин». (Ториқ: 5
#оят). #ҳикоя


✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
👆Ўзини қидирган кўнгиллар учун...
ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ
📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!


@hikoyalar2019
​​┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

ИФТОР

#ҳикоя

Учта жуда қалин дўстлар бор эди. Уларнинг бири ўта бой, қолган иккиси фақир эдилар. Кунларнинг бирида бой:

- Келинглар, ҳар куни ифторни навбат билан бир - биримизнинг уйимизда қиламиз. Бугун менинг галим - деди.

Бой хизматкорларига уйларни тозалатди. Ошпазларига энг тансиқ таомлар тайёрлатди. Муҳташам дастурхон тузди. Икки дўсти келиб ифтор қилишди.

Иккинчи куни иккинчи дўстлариника борадиган бўлишди. У онасига бойнинг дастурхондан кам бўлмаган зиёфат тайёрлашини буюрди. Онаси:

- Болам, пулимиз йўқ - ку? Қандай қилиб сен айтган нарсаларни ҳозирлай? - деди.

Ўғли онасининг юзига қараб бақирди:
- Нима қилсангиз, қилинг! Мен камбағал, ундан кам бўлишни хоҳламайман! - деди.

Она шўрлик қўн - қўшниларидан қарз олиб ўғли айтганидек дастурхон тузади.

Учинчи куни учинчи дўстлариникига боришадиган бўлишди. Онасига шундай - шундай деб ҳолатни айтди. Онаси:

- Болам, сен бундай ишга қўшилмаслигинг, уларникига бормаслигинг керак эди. Улар шундай зиёфат беришибди, бориб еб келибсан, энди сен қаердан улардек меҳмон қиласан, ақлинг борми ўғлим, аҳволимизни билмасанг ҳам майли эди!? - деб ўғлидан хафа бўлди.

Ўғли онасининг пешонасидан ўпиб:
-Онажон, хафа қилдим, сизни. Кечиринг! Тўғри айтдингиз, қўшилмаслигим керак эди. Лекин фурсат ўтди. Улар келишади. Майли, биз улардек дастурхон тайёрламаймиз. Нимамиз бўлса, шуни қўямиз, - деди.

Шом намозига азон айтилди. Улар шомни ўқиб, ифтор қилиш учун ўтишди. Улар дастурхонни кўриб ҳайратланишди.

Дастурхонда бир идишда хурмо, учта косада сут, сув, бир неча бўлак нон, қайнатилган тухум бор эди.

Иккинчи дўстлари ўтирмади. Ғазабланиб:

- Ҳимматинг шуми ҳали? Агар сени бунақа қилишингни билганимизда келмасдик, -деди, бойга қараб. Бой индамасдан дастурхонга ўтди. Ва:

- Ишонасанми, дўстим, тухум емаганимга йиллар бўлди. Уни шунчалар мазали эканлигини унутибман ҳатто, - деди.

Иккинчи дўст бойга қараб энса қотирди.
- Энг яқин ошхонага бориб овқатланаман мен. Шуям меҳмондорчилик бўлди - ю?! - деди. Зарда билан чиқиб кетди.

Бой билан мезбон ифтор қилиб бўлишгач:
- Дўстим, нимага сен қолдинг! Сен ахир бундай тарзда таомланмайсан - ку? Индамасдан қолинг! Сенинг бу ишингдан ҳайратдаман, - деди, мезбон. Бой:
- Эй дўстим! Мол - мулк, таомлар шахснинг қийматини белгиламайди. Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи. Кун келиб эҳтимол сен мендан ҳам бойиб кетарсан! Мен сиз иккингизни моддий аҳволингизни яхши билардим. Билсам ҳам, сизларни синамоқчи бўлдим. Ва иккингизни аслингизни билдим. У дўстимиз оддий бир егулик, таомни деб сендан кечди. У уйида зўр зиёфат берди. Бойлардек кўриниш учун қиммат кийимлар кияди. Ваҳоланки унинг отаси, акаси бизнинг заводимизда ишлашади. Уларнинг ойлиги, харажатини биламан. Сен эса борингча бизни кутиб олдинг. Хижолат бўлмадинг. Айнан сен менга кераксан. Янги ширкатимизга сени раҳбар этиб тайинлайман. Қай бирингизни танлашни билмай юриб, шу нарсани ўйлаб топгандим, - деди.

Хулоса

💠 Моддий аҳволингиз қандай бўлишидан қатъий назар, ҳаётингиздан уялманг. Ўзлигингизча бўлинг! Маънавий қашшоқлик уялишга арзигули.

💠 Ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатиш, риёнинг айниси.

💠 Мол - мулкни ҳаракатингиз билан топасиз. Қадр - қийматингизни ахлоқингиз, муомалангиз билан кўтарасиз.

💠 «Қалбида заррача кибр бўлган кимса жаннатга кирмайди».
Муслим, Термизий, Ҳоким ва Ибн Ҳиббон ривояти.

@hikoyalar2019
Эрим янги кўйлакка пул бермади.
- Сен нима дединг?
- “Баъзи аёллар ҳар ой янги кўйлак кияди” дедим.
- У-чи? Нима деди?
- “Баъзи аёллар бир кўйлакни беш йил кияди” деди.
- Боплабди! Хафа бўлмагину дугонажон.
- Ие, сен ҳали мен тараф эмасмисан?
- Эринг тилла одам. Ҳар ой олиб бермасаям шкафингни тўлдириб қўйибди кийимга.
- У кўйлакларимни кийганман. Ҳамма кўриб бўлган.
- Ҳмм, бир гап айтайми?
- Айтақолинг энди. Ичизда қолмасин.
- Эрингни гапига қўшимча: “Баъзи аёлларни эса умуман эри ҳам йўқ..”
- Нима деганинг бу?
- Бечоралар янги кийимни эмас, болаларини қорнини тўйдириш ҳақида ўйлайди. Улардек аҳволга тушиб қолишдан асрасин. Сени эса еганинг олдингда, емаганинг кетингда. Шукр қилишни ўрган дугонажон...

#Ҳикоя

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ 👇👇

@QUVONCHIMSAN_BAXTIMSAN