Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
28.6K subscribers
2.93K photos
3.51K videos
18 files
4.53K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
​​​​​​ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ

1. Қиблага қараб дуо қилиш.

2. Икки қўлни кўтариб дуо қилиш.

3. Икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртиш.

4. Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш. Сўнгра уларни юзга суртиш.

5. Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш.

6. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш.

7. Азми қарор билан иккиланмай, бўшашмай сўраш.

8. Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва нима учун дуоим қабул бўлмаяпти, демаслик.

9. Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.

10. Ўзига ва ўзига тобеъ бўлган шахс ва нарсаларга дуои бад қилмаслик.

11. Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш.

12. Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб, дуо қилиш.

13. Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик.

14. Дуони уч марта такрорлаш.

15. Дуо қилувчи таоми, шарбати ва кийимининг ҳалол-пок бўлиши учун ҳаракат қилмоғи лозим, бўлмаса, дуо қабул бўлмаслиги аниқ.

16. Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб, чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, эй Роббим, эй Роббим, дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан ғизолангандир. Бас, қандоқ ҳам унга ижобат қилинсин», деганлар.

17. Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиёр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти Арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни Жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.

18. Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиёр қилиш лозим. Ёмғир ёғаётган вақт, азон ва иқомадан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.

19. Овозни жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.

20. Тазарруъ, хушуъ, хузуъ, рағбат ва илтижо ила дуо қилиш лозим.

21. Ёлворган ҳолда дуо қилиш.

22. Олдин астойдил тавба қилиб, зулм қилган бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб, дуо қилиш лозим.


@HIKOYANEW
ҲОЖАТИНИ РАВО ҚИЛИШНИ ФАҚАТ АЛЛОҲДАН СЎРАШ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
“Ким бирон нарсага муҳтож бўлганда уни одамларга ошкор этса, ҳожати раво қилинмайди. Ким эҳтиёжини Аллоҳга изҳор этса, Аллоҳ уни шошилинч ўлим ёки тез(да келадиган) енгиллик билан бой қилиб қўяди”
(Абу Довуд, Аҳмад, Ҳоким ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).

Кимда бирон эҳтиёж туғилганда уни одамларга айтиб шикоят қилса, ҳожатини чиқаришни сўраса, унинг тилаги бажо келтирилмайди, камбағаллиги аримайди. Эҳтиёжи қондирилган тақдирдаям кетидан бошқа ҳожатлар чиқиб келаверади. Кимда-ким Хожасига, Буюк Рабби Аллоҳ таолога суянса, бор эҳтиёжини У Зотга арз қилса, Аллоҳ унинг ишини енгил қилади, етарли ризқ беради. Бу икки хил йўл билан амалга ошиши мумкин:
1. Бой-бадавлат яқинларидан бири вафот этади. Киши ундан ўз улушини (яъни, меросини) олади.
2. Аллоҳ унинг ўзига тез орада мол-дунё беради (Мулла Али Қори, “Мирқотул мафотиҳ”; Ободий, “Авнул маъбуд”).
Шу иккисидан бири бўлиши аниқ. Фақат бунинг учун эҳтиёжни Ёлғиз Аллоҳга изҳор этилади, тақдирдан нолимасдан, оламлар Парвардигорига юзланилади, кимларнингдир эшиги олдида сарғайиб турилмайди. Аллоҳ тарафидан енгиллик, кушойиш берилиши шарти шу.

"Ризқ калитлари" китобидан.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


@HIKOYANEW
​​– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима?
– Иймонни асраб-авайламоқ.

– Иймондан кейинги нарса нима?
– Аллоҳ таолонинг дийдорини кўрмоқ.

– Усули дин – диннинг асослари нечта?
– Усули дин саккизтадир:
тавҳид – Аллоҳ таолони якка-ю ягона деб билмоқ;

адл – ҳар ишда адолатли ва инсофли бўлмоқ;

имомат – охират ишини дунё ишидан олдин бажармоқ;

нубувват – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб тан олмоқ;

амри маъруф – Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларини адо қилмоқ;

наҳйи мункар – Аллоҳ таолонинг қайтарган нарсаларидан узоқ бўлмоқ;

табарро – Аллоҳ таолонинг душманларини душман деб билмоқ;

тавалло – Аллоҳ таолонинг дўстларини дўст тутмоқ.

– Иймоннинг қалъаси нечта?
– Иймоннинг қалъаси учтадир: фарзларни билиб амал қилмоқ; вожибларни билиб амал қилмоқ ва суннатларни билиб амал қилмоқ.

– Иймоннинг нуқсони нечта?
– Иймонга нуқсон етказадиган нарсалар учтадир: куфр, ширк ва шак-шубҳа. Исломда жаҳолат узр эмас!

– Мўъмин вафот этганида иймон қаерга кетади?
– Иймоннинг феъли жони билан қолади, иймоннинг ҳукми тани билан қолади.

(“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”).


@HIKOYANEW
УЧ ДЎСТ

Бир кишининг учта дўсти бор экан...
У биринчиси билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "дўст"и ҳақида ўй сураркан...

Иккинчи дўсти билан эса- унчалик иноқ бўлмаса ҳам  кунига 1 ёки 2 марта кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "дўст"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди...

Бу инсоннинг яна бир учинчи дўсти ҳам бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён - аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам...

Бир куни уйига "шоҳ" нинг ҳабарчилари келиб, мактуб ташлаб кетишибди...
Мактубда Шоҳ уни Ўз "саройи"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда гумон қилинаётгани ва агар айбсизлигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "энг олий жазо"га маҳкум эканлиги битилган эди...

....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "биринчи" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди...

...Хиёнатдан зарб еган киши "иккинчи" дўстига арз - дод қилибди... Иккинчи дўсти эса:
--- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "сарой эшиги"гача бора оламан, у ёғига танҳо борасан,- дебди...

...Аммо, бу унга таскин бермабди...

...Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган учинчи дўсти келиб қолибди. Дўсти хол - аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти:
--- "Тур ўрнингдан, Шоҳ ҳузурига бирга борамиз, мен сени айбсиз эканлигингга вакил бўламан,- дебди...

Биринчи дўст - бизнинг пулимиз, мол -- дунёимиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда бўлади. Агар бизга ўлим келса (Шоҳ ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)...

Иккинчи дўстимиз- аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади... Шоҳ ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шоҳ дарвозаси - (қабр) гача олиб бориб, қайтадилар...

Учинчи дўстимиз- биз ойда, йилда бир қиладиган- "савобли ва хайрли амал"ларимиздир... Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга вакил бўладиган ва биз билан бирга кўтариладиган солиҳ амалларимиздир...

Учинчи вафоли дўстимиз билан яқинроқ ва Аллоҳга ҳам яқин бўлайлик..


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Гўзал  тонг муборак бўлсин!
🌱
Ҳар тонгимиз Бисмиллаҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин.

Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам Ўзи мададкор бўлсин, Ин шаа Аллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин..

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
🌱
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

hikmatli_dunyoingiz


@HIKOYANEW
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ
نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.


@HIKOYANEW
Доктор Солиҳ Салмон айтиб беради:

23 ёшли, оёқлари туғма шал, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди.
Орқасига йирингли яра тошган экан.

Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан  эса кесиб. Йирингини тозалаяпман.
Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.

Жуда ҳам ҳушчақчақ йигит эди.
Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.
-Сен туғма шалмисан?-дедим.
-Ҳа - деди.
-Демак ҳечюрмадинг, югурмадинг,
ўйнай олмадинг шундайми?-дедим.

Йигит саволимни эшитмаганга олди.

Мен ҳам паст келмадим.
Бу сафар мўлжални аниқ олдим.
- Ҳамма арзимаган нарсаларда ҳам қаттиқ асабийлашади, масалан телефоним эски, бузуқ дейди.

Эрим билан тортишдик дейди.
Хотиним аразлайверади дейди.
Нархлар қиммат дейди.
Болам йиғлоқ дейди. Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.

Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди.

Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан, - деб гапимни тугатмасимдан йигит
“Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг”, дея хонамдан чиқиб кета бошлади.

Мен яна бўш келмадим.
Сабабини сўрадим.

Шунда йигит мени йиқитган жавобни берди:
-Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.
Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади.

Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти. Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман.
Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман.
Уни тақдирини айбламайман деб.
Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман, - деди

Беш мингта жарроҳлик амалёти ўтгаздим.
Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади.
Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди.
Биринчи марта касал эмас, ҳаяжондан мен титраётган эдим.
Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим.

Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман
“Туғма шал , ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи бўлма!”

Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман.
Асл бечора ўзим эканман…

Хулоса сиздан...


@HIKOYANEW
Аёлингизни севинг

Бир йигит донишманддан маслахат сўради:
- Биз турмуш қурганимизга бир неча йил бўлди... Аёлимдан совудим, олдинги хис-туйғум йўқ... Уни ортиқ севмайман... У хам шундай...  Нима қилсам экан?

Донишманд жавоб берди:
- Аёлингизни севинг

Йигит хайрон бўлиб сўзини қайтарди:
- Тушинмадингиз чоғи...  мени аёлимга ҳис-туйғум йўқ,  деяпман...

Донишманд бош силкиб давом этди:
- Бу аёлингизни севиш учун яхши омил...

- Қандай севай, ҳис-туйғум бўмаса...- жиғибийрон бўлди йигит.
Донишманд жавоб айтди:

- Аёлингизни асранг,  дардига шерик  бўлинг,   қадрланг,  ғамхўрлик қилинг,  фидойи бўлинг... чунки, эркак учун севиш ҳис-туйғу эмас, маъсулият демакдир...
soliha_ayollarga

@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ      

Алҳамдулиллаҳи роббил аламин
Вассалату вассаламу ала росулиллаҳ.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳим  бизлардан фақирлик, қалби торлик, ғамни кетказишини, жонимиз, аҳли оиламиз, динимизни асрашини, кенг ризқ,
неъматга шукур, узоқ умр билан бахтиёр қилишини, жаҳаннам оташидан, ҳасадчиларнинг кўзидан, адоватдан асраши учун Роббимиздан паноҳ сўраймиз.

Аллоҳимнинг Раҳмати, Барокати, Марҳамати, Офияти бошимиз узра бўлсин.

Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо  ﷺ беҳисоб саловатлар бўлсин!

Соллаллоҳу ъала Набиййина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн..


@HIKOYANEW
Мусибатга куюниш яна бир мусибатдир.

Изоҳ. Мусибат ўз номи билан мусибат. Тақдирнинг зарбаларини хотиржам ва совуққон кутиб олувчи инсон камдан-кам топилади. Бир тоифа кишилар бу зарбалардан ганггиб, аста-секин ўзига келади. Яна бир тоифа эса бошига тушган мусибатни каттайтириб, ўзи унинг тагида қолиб кетади. Бу жуда аянчли ҳолат, бошга тушган мусибатдан кўра ҳам мусибатлироқ ҳолат! Нега? Сабаби, ҳар қандай яхши-ю ёмон ишни Оллоҳдан деб билмоқ ва унга рози бўлмоқ мусулмон кишининг эътиқодидир.
Демак бўлган ишни «яхши» ёки «ёмон» деган ном билан сифатлашимиз нисбий. Оллоҳ таоло айтади: «Сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сизлар учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Оллоҳ билур, сиз билмассиз» (Бақара, 216).
Шундай экан, бизга ёқмаётган мусибат яхшилик бўлса-чи? Шак-шубҳасиз яхшилик! Чунки бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди. Уйингиз ёниб кул бўлди. Бу мусибат. Лекин жон омон қолди-ку! Жонга талофат етгандан кўра уйнинг ёниб кул бўлгани яхшироқ. Демак биз бошида мусибат деб санаган нарсамиз сўнгида яхшилик бўлиб чиқяпти. Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Дабдабали уйда, бойликларингизга ишониб, мол-дунёнгизга алданиб яшаётган эдингиз. Қани сиз ишонган, сиз суянган нарсалар? Барчаси бир лаҳзада йўққа чиқди. Ана шу лаҳзада дунёнинг ўткинчи ва суяниб бўлмас нарса эканини, ҳақиқий суянч нимада эканини англадингиз. Бу яхшилик эмасми?
Келган мусибатга куюниб, жазавага тушиш ўша мусибатдан ҳам каттароқ мусибат эканининг ҳикмати ана шунда!

“Унвонул баён”дан.

@HIKOYANEW
#БИЛАСИЗМИ?

Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари:

1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.

4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
фаришта.


Булар улуғ фаришталардир.
Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:
Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.
Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

@HIKOYANEW
Тўрт ҳадисда тўрт маҳоратни ўрганамиз:

1 - Тилни сақлаш (тийиш) маҳорати:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки жим турсин!".

2 - Меъёрни сақлаш (ушлаб туриш) маҳорати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Унга аҳамияти бўлмаган ишни тарк қилишлиги кишининг Исломининг гўзаллигидандир!".

3 - Нафсни сақлаш (тийиш) маҳорати:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деганларида У зот: "Ғазаб қилма!" дедилар. Ҳалиги киши бир неча маротаба такрорлади. "Ғазаб қилма!" дедилар.

4 - Қалбни саломат сақлаш маҳорати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмас экан (комил) мўмин бўла олмайди".


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
          Хайрли тонг! 🍁

🍁Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!🍁

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин.

Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин.

Жаннати фирдавсийлар маконингиз бўлсин!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.


@HIKOYANEW
Аёлларнинг макри мақоласидан бир воқеа 👇

Эркаклар ўта ҳушёр, зийрак бўлишлари лозим, аёлларнинг макрли, устакор эканини, бир ишни кўрсатиб, қилмоқчи бўлган бошқа ишни яшириши мумкинлигини кўздан қочирмасликлари керак. Гарчи бундай сифат эркакларда ҳам бўлса-да, аёлларда кўпроқ учрайди. Хотин киши ўзи қилгиликни қилиб қўйиб, бошқага тўнкаб юбориши ҳеч гап эмас. Буни Миср вазирининг хотини мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин...
♕♕♕♕♕♕♕♕♕♕♕♕

Оиша разияллоҳу анҳо айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиқадиган бўлсалар, хотинлари ўртасида қуръа ташлардилар.

Бу сафар қуръа Оиша ва Ҳафсага чиқди. Кеч кирганда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша билан бирга юриб, гаплашиб кетар эдилар.

Ҳафса Оишага: “Бу кеча сиз менинг туямга минмайсизми, мен сизнинг туянгизга минардим, (туяларимиз юришини) сиз ҳам кўрардингиз, мен ҳам кўрардим?” деди.

Оиша разияллоҳу анҳо: “Майли”, деди ва Ҳафсанинг туясига минди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Оишанинг туяси олдига келдилар, у туяда эса Ҳафса эди.

Унга салом бердилар ва то тунаш учун бир ерга бориб тўхтагунларига қадар у билан бирга кетдилар. Оиша разияллоҳу анҳо бу кеча Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан юришдан қуруқ қолдилар.

Тунаш учун бир жойда тўхтатаганларида оёқларини хашаклар орасига тиқиб: “Аллоҳим, мени чаёнгами, илонгами чақтир, токи мен Расулингга бир нарса деб қўйишга қодир бўла олмай”, деди.
Бухорий, (4913).
Интернет саҳифасидан олинди.

@HIKOYANEW
ШИФОБАХШ ШАРБАТЛАР:

〰️〰️〰️〰️

🍇 УЗУМ ШАРБАТИ — камқонлик, ўпка касаликлари, қувват камлигини даволашда ва ўт қопидаги тошларни туширишда ёрдам беради.

🍏 ОЛМА ШАРБАТИ — таркибида суякларни мустаҳкамловчи моддалар мавжуд. Шунинг учун ҳам уни ёш болаларга кўпроқ бериш керак.

🥕 САБЗИ ШАРБАТИ — кўз нурини равшанлаштиради. Тери, нафас йўли ва овқат ҳазм қилиш тизимидаги шиллиқ пардаларни тозалайди. Аммо жигари хаста аёлларга меъёрдан ортиқ сабзи шарбатини ичиш тавсия этилмайди.

🍠 ЛАВЛАГИ ШАРБАТИ — ёшартирувчи хусусиятга эга. Ўсимталарнинг ривожланишини тўхтатиб қола олади. Лавлаги шарбати жудда тахир бўлгани учун уни карам, олма ёки сабзи шарбати билан аралаштириб истеьмол қилган маъқул.

🍋 ЛИМОН ШАРБАТИ — танадан заҳарларни чиқариб ташлайди, ғайратни оширади ва жигарни тозалайди.

🥬 КАРАМ ШАРБАТИ — аллергияга қарши восита. Апелсин ёки мандарин егандан сўнг пайдо бўладиган турли тошмаларни у тез йўқотади. Агар болага эрталаб оч қоринга бир ош қошиқ карам шарбати ичирсангиз, ҳар қандай диатезнинг тез орада йўқолишига гувоҳ бўласиз.

🍊 АПЕЛСИН ШАРБАТИ — «С» витамини етишмаганда, кўз хиралашганда, радиоактив нурланиш ошганда ичинг.

🥔 КАРТОШКА ШАРБАТИ — бош оғриғи, жиғилдон қайнашига шифо бўлади.

❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

@HIKOYANEW
Мисрлик йигит қиссаси...


Мен болаларни жуда яхши кўраман...
Умрим бўйи уйланиб, фарзанд кўриш, уни ўйнатиб, катта қилишни орзу қилиб келганман.

Бир қизни яхши кўрардим. Шунчаки яхши кўриб қолмай, ҳақиқий ошиқ эдим. Усиз ҳаётимни тасаввур қила олмасдим.

800 жунайҳ* ойлик олиб, бир фирмада ишлар эдим. Бир куни севгилим экспорт-импорт билан шуғулланадиган фирмада ойлиги 1500 жунайҳ бўлган бўш иш ўрни борлиги ҳақидаги эълонни ўқиганини айтиб қолди. Пул миқдорини эшитиб, типирчилаб қолдим: у ҳозирги ойлигимдан деярли икки баробар кўп эди. Тезда бошлиғимдан рухсат олиб, ўша фирмада суҳбатдан ўтиш учун чиқиб кетдим. Йўлда шошиб кетар эканман, бир машина катта тезликда келиб мени уриб юборди. Рулда аёл киши ўтирганди...

Мен янги ишга жойлашиш иштиёқида қаттиқ хурсанд бўлганимдан атрофга қарамай кетаётган, мақсадим шу ишни қўлга киритиб, севгилимни хурсанд қилиш, унинг улкан орзу-истаклари, талабларини адо қилиш бўлган эди.

Шу бўйи касалхонада кўзимни очдим, лекин ўнг оёғимнинг тиззадан пастини ҳис қилмас эдим. Ҳушимга келганимда қўлида гулдаста ушлаб турган, ниҳоятда чиройли қизни кўрдим. У олдимда нимтабассум билан менга қараб турарди.

— Сиз кимсиз? Мен қаердаман? — деб сўрадим.
— Тинчланинг, — деди у, — Ҳаммасини вақти-соати билан билиб оласиз.
— Оёғим оғрияпти, — деб бақириб юбордим.

Овозимни эшитган шифокор хонага кириб, тинчлантирувчи укол қилиб,

— Тинчланинг, ўнг оёғингиз эзилиб кетгани учун кесиб ташладик, — деди.

Йиғлаб юбордим, машина уриб юборганида асабларим заифлашиб қолган экан.
Ҳалиги қиз эса келиб, ёнимга ўтирди:
— Афсусдаман, бунга мен сабабчиман, — деб нима бўлганини айтиб берди,
— Мен хато қилдим. Йўлда жуда катта тезликда келаётган эдим...

Қўл телефонимни олиб, севгилимга телефон қилдим, бўлган воқеани айтдим. У тезда касалхонага етиб келди. Мени бу ҳолатда кўриб, даҳшатга тушди ва
— Афсус, тезроқ тузалиб кетишингизни тилайман, — деб чиқиб кетди.

Ярим соат ўтмай туриб, ундан телефонимга хат келди: "Афсус... Сиз билан муносабатларимизни давом эттира олмайман. Менга бошқа йигитдан совчи келди. Уйдагилар унга турмушга чиқишимга мажбурлашди..."

Шу хатни ёзганидан кейин телефонини ўчириб қўйди, қўнғироқларимга жавоб бермади. Кейинчалик билсам, рақамини ўзгартирган экан.
Бу воқеалар бўлаётган бир вақтда мени уриб юборган қиз ҳар куни олдимга кўришга келар эди... Орадан икки ҳафта ўтиб, шифокорлар ногиронлар аравачасига ўтириб, уйга кетишимга рухсат беришди. Ҳалиги қиз мени уйимга олиб бориб қўйди.

Уйга киришим биланоқ бор овозим билан ўкириб йиғлай бошладим:

"Эй Роббим, нима учун?!
Нега севгилим мени ташлаб кетди?
Нега мен ишимдан айрилдим?
Нега умримни ожизликда ўтказадиган қилиб қўйдинг?
Нега, нима учун, эй Роббим?!"

Орадан кунлар ўтар, ҳалиги қиз ҳар куни мени кўргани келиб турарди. У бирон кун белгиланган вақтдан кечикиб қолса, ўзимни етим қолгандек ҳис қилардим.

Икки ойдан кейин менга ҳарбий хизматдан чақирув қоғози келди. Ҳолатимни текшириб кўришгач, хизматдан озод қилишди. Мен хизматга боришим керак бўлган ҳарбий қисмга ўрнимга бир дўстим кетди. Лекин орадан бир неча кун ўтиб, ўша ҳарбий қисм ёнидаги газ қуйиш омборида катта портлаш бўлгани, бунинг натижасида дўстим ҳам ҳалок бўлганини эшитдим. Унинг вафотига қайғурдим, айни пайтда мени омон қолдиргани учун Аллоҳга шукр қилдим.

Орадан бироз муддат ўтиб, дўстларимдан бири собиқ севгилим ҳақида гапириб қолди: у қўшнисига турмушга чиққан, шифокорлар қизнинг фарзанд кўра олмаслигини айтгани учун ораларида ҳар куни бир жанжал бўлар экан. Гарчи мендан юз ўгириб кетган бўлса-да, унинг ҳолатига ачиндим. Бошқа томондан эса Аллоҳга шукр қилдим, чунки мен фарзандсиз яшай олмас эдим.

Шу орада газеталарни варақлаб ўтирар эканман, мен ишга жойлашмоқчи бўлган импорт-экспорт фирмаси банклардан олган қарзлари туфайли банкрот бўлиб, барча ходимларини ишдан бўшатгани тўғрисидаги эълонни ўқиб қолдим. Аллоҳнинг менга раҳматини кўриб, яна бир бор шукр қилдим...

@HIKOYANEW
Жазо соқит қилинишига сабаб қилиб қўйилган ишлар

Дунёда баъзи бир ишлар борки, Аллоҳ таоло бу ишларни гуноҳкор бандалардан дўзах азобини соқит қилишга сабаб қилиб қўйган. Булар:

1. Тавба.
Қилган гуноҳларига астойдил тавба қилган ва иймонга келиб солиҳ ишларни қилган инсонларга жаннат ваъдаси берилган. Зеро, тавба қилиш деганда маъсиятларни тарк қилиб таоатга қайтиш тушунилади.
“Илло, иймон келтириб, эзгу ишларни қилган зотларгина (бундан мустаснодир). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга бирор нарсада ноҳақлик қилинмас” (Марям сураси, 60-оят).

2. Истиғфор.
Аллоҳ таоло истиғфор айтган бандаларни азобламаслигини хабар берган:
“Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ  уларни азобловчи эмас” (Анфол сураси, 33-оят).
“Мағфират сўраш, яъни гуноҳларнинг зараридан сақлашни ва уларни бекитишни сўраб ёлвориш – истиғфор дейилади”.
Қуйидаги калималар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим  берган энг машҳур истиғфорлардан бири ҳисобланади:

Ўқилиши: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»,
Маъноси: “Аллоҳдан мағфират сўрайман, Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У абадий барҳаёт ва бутун борлиқни тутиб тургувчидир, Унга тавба қиламан”.

3. Яхши ишлар.
Аллоҳ таоло яхши ишлар ёмонликларни кетказишини айтган: “Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис  адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир” (Ҳуд сураси, 114-оят).

4. Дунёвий мусибатлар.
Дунёда мўмин киши бирор мусибатга учраса, шу мусибатлари сабабли Аллоҳ таоло унинг олдин қилган хатоларини ювиб юборади.
Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминга бирор касалликми, кулфатми, ғамми, ташвишми, хафаликми етса, ҳатто тикан кириб оғритса ҳам, албатта, Аллоҳ хатоларига каффорот қилади”, - дедилар”. Аҳмад ривоят қилган.

5. Мўминларнинг тириклигида ва вафотидан кейин орқасидан истиғфор айтишлари:
“Улардан кейин (дунёга) келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга (нисбатан) қалбларимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан”, – дерлар”
(Ҳашр сураси, 10-оят).

6. Ўлимидан кейин унинг номидан садақа ё ҳаж қилиш каби ишлар:
Инсон вафотидан сўнг унинг ортидан у учун қилинган садақанинг савоби тегишига ушбу ҳадис далилдир:
Бизларга Ибн Журайж хабар берди у Икриманинг шундай деяётганини эшитган экан: “Бизга Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо хабар берди: “Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг онаси вафот этди. Ўша пайт у онасининг ёнида эмас эди. Шунда у: “Эй Аллоҳнинг Расули, онам вафот этди, мен унинг ёнида йўқ эдим, агар мен унинг номидан бирор нарса садақа қилсам унга наф берадими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар. Шунда у: “Мен сизни гувоҳ қиламанки, мевали боғим унинг номидан садақадир”, – деди”. Бухорий ривоят қилган.

7. Шафоат қилувчиларнинг шафоати:
Шафоат қилувчиларнинг шафоатларига сазовор бўлиш сабабидан ҳам Аллоҳ таоло бандадан дўзах азобини соқит қилади.

8. Шафоатсиз ҳам, энг меҳрибон Зот Аллоҳ таолонинг авф этиши.

«Эътиқод дурдонлари» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!


@HIKOYANEW
Тикувчининг тавбаси

  Бир куни бир тикувчи Аллоҳнинг дўстларидан бўлган валий бир зотга шундай савол берди:
-  Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг: “Аллоҳ таоло гуноҳкор қулларининг
тавбасини жони чиққунга қадар қабул қилади”, - деган ҳадиси шарифлари ҳақида нима дейсиз.
  Валий зот эса тикувчига жавоб беришдан аввал ундан сўради:
-  Касбинг нима?
-  Тикувчиман, кийим тикаман.
-  Тикувчи учун энг осон иш нима?
-  Қайчини ушлаб матони кесиш.
-  Неча йилдан бери бу ишни қиласан?
-  Ўттиз йил бўлди.
-  Жонинг чиқадиган пайтда матони кеса оласанми?
-  Йўқ, кесолмайман.
Шундан сўнг валий зот мақсадга ўтди ва шундай деди:
-  Бир муддат заҳмат билан ўрганган ва ўттиз йилдан бери қўлингни ўйнатиб қилаётган бу ишингни жон чиқар пайти қила олмас экансан, умрингда ҳеч қачон қилмаган тавбангни қандай қилмоқчисан? Бугун кучинг борида тавба қил! Жон чиқар пайти балки тавба қила олмассан.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:

Halovatuz


@HIKOYANEW
Опам байрамларда табрик юборади

Жаннатга етакловчим, хидоятим сабабчиси унутганимда эслатувчим,оиламиз нури синглим бахтимизга омон бўлгин,деб ёзади

Бу сўзлар қалбимни қувонтиради

Кейин ўйлаб қоламан,Аллоҳ наздида ким яхшироқ экан деб

Бир сўзимни эшитиб

Опа Аллоҳдан қўрқинг,
ишларингизни Аллоҳга топширинг, вазифангизни қилинг,қуллингизни бажариб қўйинг ,деган сўзимдан кейин,меникида меҳмонда ўтирган опам

Менга ўрагани рўмол бер деди,югуриб катта рўмол олиб чиқдим, ўша онда кўзларида ёш рўмол ўради

Рўмол ўрагани учун эртаси куни,магистратурани охирги битириш ойида ,ўқишидан хайдалди
Телевиденияда энг чиройли сухандон вазифазидан хайдалди,турмуши бузилиб кетди

Лекин рўмолини ечмади
Аллохнинг жуда кўп хаёт имтихонларидан ўтди,хорланди,тухматланди,камситилди,лекин рўмолидан воз кечмади

Хеч бўлмаса бир ой ўқиб магистратурани дипломини олиб кейин яна ўраб оламан,деб ечиб юбормади. бошидаги рўмолни.
Ота онамни қаттиқ дили оғриса ҳам ечмади
ишсиз фақирликка юз тутди ечмади,бирин-кетин фарзандлари дунёдан ўтар эди,лекин рўмолини махкам ушлаб яшади,мен Аллохга сўз бердим дер эди.

Йиллар ўтди,
Аллоҳни иймон имтихони тугаб хаётда кўп яхши ишларга опамни муваффақ қилди

Аллох учун ташланган ризқ манбаини, Аллох ундан яхшироқ  ризқлар билан алмаштирди,Аллох дунёни очиб берди опамга

Бу яхшиликлар хаётда кўпларга берилади,
лекин опамга кўпларга берилмаган яхшилик берилди

Қанча фарзандлар бор топарман тутарман бўлганда ота онасини унутади,лекин бу инсон яхшилик қилганларни унутиб ўз хузурини ўйлаб кетолмади

Опамни бир гапи мени йиғлатар эди

Мен,Ота Онамга кийдира олмаган кийимга,
мен ота онамга едира олмаган яхши таомга,мен ота онамга кўрсата олмаган яхши жойларга,

ХЕЧ КИМ ЛОЙИҚ ЭМАС,дейди доим

Бугун мен Аллох олдида қаттиқ хижолатдаман
Мен фарзанд бўлиб азизларимга нима қила олдим?

Фақат чиройли сўзлар битиб юбораман,
фақат баъзида вақт топганимда телефонда тез гаплашиб қўяман

Мен кимман айтинг опа  ким?

Сизни ота онам учун қилганларингизни юздан бирига муваффақ бўлолмаётган мен кимман,айтинг опа ,ким

ҲЕЧ КИМ