Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
28.7K subscribers
2.92K photos
3.49K videos
18 files
4.53K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Аллоҳим, қалбларимизни ҳамиша тўғриликка йўллагин,
адашиб қолишдан, машаққат вақтида тушкунликка тушишдан Ўзинг асрагин.

Ҳар биримизнинг холис ниятларимизга етказгин.

Қийналган вақтимизда Истихора ўқишни қалбимизга солгин.
У сабаб машаққатимизни аритгин.

Ўзинг бутун дунё бошқарувчисисан. Ўзинг барча нарсага қодирсан Аллоҳим! Омин.

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин
💐💐💐

Halovatuz


@HIKOYANEW
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар биргина хатоингизни деб бутун бошли гўзал ўтмишингизни ўчириб юборишади.
    Аллоҳ таоло эса биргина тавбангиз туфайли бутун бошли ёмон ўтмишингизни ўчириб юборади.
    Хўш, уларнинг қай бири рози қилинишга ҳақлироқ?!

   Шундай экан, Аллоҳ билан бирга бўлинг-да, қолганига парво қилманг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Halovatuz


@HIKOYANEW
ОДАМЛАРДАН ИЛМ ҚАНДАЙ ТОРТИБ ОЛИНАДИ?

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дарҳақиқат, Аллоҳ илмни бандалар (қалби)дан суғуриб олиш орқали тортиб олмайди. Аксинча, олимларни вафот эттириш орқали илмни тортиб олади. Ҳаттоки бирорта олимни қолдирмагач, инсонлар жоҳил кимсаларни бошлиқ қилиб оладилар. Улардан савол сўрашади. Улар илмсиз бўла туриб, фатво берадилар. Натижада ўзлари ҳам адашадилар, (бошқаларни ҳам) адаштирадилар», деяётганларини эшитдим».

Шарҳ: «Имом Ҳофиз ибн Ҳажар «Фатҳул Борий» китобида: «Суғуриб олиш қалблардан ўчиришдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисни видолашув ҳажида айтганлар», деган. Ушбу ҳадисни Имом Бухорий «Саҳиҳ»ларининг «Илм китоби»даги «Илм қандай тортиб олинади» бобида ва «Китоб ва суннатни маҳкам тутиш» китобидаги «Раъйни ёмонлаш ва тўқима қиёс борасида айтилган гаплар» бобида келтирган. Бу ҳадис борасида Ҳофиз ибн Ҳажар кўп гапларни келтирган. Аллома Муновий раҳимаҳуллоҳ  «Файзул Қодир» китобида бу гапларнинг хулосасини айтган, Роғиб Асбаҳоний раҳимаҳуллоҳнинг ажиб гапларини қўшимча қилган.
- «Ҳадисда жоҳилларни бошлиқ қилиб тайинлашдан огоҳлантирилган. Чунки фатво ҳақиқий бошлиқнинг иши. Шунинг учун ҳадисда илмсиз бўла туриб, бошлиқликка эга чиқиб олиш ёмонланган. Қуръоннинг боқий қолишидан то қиёматгача илм ҳам боқий қолади, деган хулоса келиб чиқмайди. Чунки Қуръондан излаб топилган нарсалар илм ҳисобланади...» Роғиб айтади: «Султонга (фатво каби) ишларга тайинланувчи кишиларнинг илмий салоҳиятини эътиборга олишдан кўра масъулиятлироқ нарса йўқ. Бу ишни бажармаслик ёмонлик ёйилиб кетиши, жиноятчилар кўпайиб кетиши ва инсонлар ўртасида адоват ва нафрат пайдо бўлишига сабаб бўлади...» Бу гаплар  «Аз-Зарийъа» китобида келтирилган».

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан


@HIKOYANEW
Намоз ўқимаслик ҳақида

Савол: Маҳалламиздаги ўзига тўқ кишилар хайр–эҳсон қилишади, етимларга ва кам таъминланган оилаларга ёрдам қилишади. Кўплаб хайрли ишларда ҳомийлик қиладилар. Аммо ўзлари намозини ўқимайди. Уларнинг охирати қандай бўлади?

📩 Жавоб: Мусулмон киши қандай солиҳ амал қилмасин,
Аллоҳнинг ризосини топиш, савобга эришишни ният этса, Аллоҳ таоло унинг ниятига қараб савоб бераверади. Масалан, бир киши намоз ўқимаса–да, аммо хайру эҳсон, садақа қилиш билан Аллоҳдан савоб умид этса, намоз ўқимагани учун гуноҳкор бўлади, лекин хайру садақаси учун савоб олади.
Бироқ шуни яхши билиш керакки, хайру эҳсонлар туфайли эришилган савоблар тарк қилинган намоз эвазига орттирилган гуноҳга каффорат бўлмайди. Балки мўмин киши ўқилмаган намозлар учун Аллоҳдан истиғфор сўраб, тавба қилиши ва бундан кейин бирор вақт ҳам намозни тарк қилмасдан ўқиши шарт. Бу оламлар Парвардигори Аллоҳ таолонинг буйруғидир. У Зот Қуръони каримда бундай деган:
👉 Давомини ўқинг! 

Фатволар тўплами" китобидан.


@HIKOYANEW
🌹 Дардларга энг яхши шифо - Намоз

📿 Аллоҳни зикр қилиш;
🤲 У Зотга юзланиш;
😔 тавба-тазарруъ қилиш;
😢 мусибат чоғида дарров намозга киришиш билан қанча дардлар даво топди;
💊 қанча бемор касалликлардан тузалди.

❗️ Аллоҳ таоло барча беморларнинг дардига Ўз фазли ва раҳмати ила шифои комил ато этсин!

‼️ Ҳаётимизнинг ҳар бир ҳолатида Ўзига илтижо қилувчи, юзланувчи, таваккул этувчи бандаларидан қилсин. Зеро, "Биз Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз".


@HIKOYANEW
#Тавба

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар "Ким қуёш ботадиган жойидан чиқишидан олдин тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади"

Муслим ривоятлари

Демак, тавба қабул бўлишининг сўнгги вақти қуёш мағрибдан чиқишидан олдинги пайтдир. Шунгача тавба қилишга улгуриб қолганларнинг тавбасини Аллоҳ таоло фазли билан қабул қилади. Қуёш мағрибдан чиққач, тавба эшиги беркилади.

Айтгандек, кишига ўлим ғарғараси келганда, ўша инсон учун тавба эшиги беркилади. Шунинг учун тавбани ўлим келадиган пайтгача кечиктирмай, бугун, ҳозир тавбага шошилиш керак.

Тавба ҳақиқий бўлиши учун шартларини бажариш керак.

Тавбанинг шартлари:

1. Гуноҳдан тўхташ.
2. Надомат қилиш.
3. Гуноҳга асло қайтмаслик.
4. Ҳақларни эгаларига қайтариш.
5. Умрининг охиригача бошқаларни ҳам гуноҳдан қайтариш.

Аллоҳ таоло барчамизга насуҳ тавбани насиб этсин!


@HIKOYANEW
IККИ ОЁҒИ КЕСИЛГАН БОЛА

Мен Олмониянинг Мюнхен шаҳрида икки тиззамдан жарроҳлик амалётини ўтқазиб қайтаётганимда Франкфурт аэропортида Риёзга кетаётган болакайни кўриб қолдим. У Саудиялик эди, уни акаси аравачада олиб юрарди. Болакайга якинлашдим, унга салом бердим ва қучоқладим. Унинг икки оёғи тиззасидан кесилган эди. Мен жуда дахшатга тушдим. Уни ҳаққига дуолар қилдим. Бу ҳолатни, бу манзарани кўриб ўзимни йиғиштириб олдим. Роббимдан унга ёрдам беришини, унга лутф қилишини сўраб дуолар қилдим. Кейин биргаликда самолётга чиқдик. Самолёт жойидан қўзғалгандан кейин мен туриб болакайнинг олдига бордим. У ўтирган жойида қулоғига қулоқчинни тиқиб олиб Қуръонни эшитарди. Ундан ҳаёт ҳақида сўрадим, у айтдики: “Сизга бир хушхабар берайми? Мен Аллоҳнинг Китобини "Фотиҳа"ни ўқигандек ёдлаб боряпман. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан кўпларини ёдлаб боряпман”. У яна "Мен доим ўқийман”, деб китобларни номини санаб кетди. Унинг тилига китобларнинг, муаллифларнинг номи шундай келардики, у ҳеч ҳам адашмасди. У яна: "Мен синфимда биринчиларданман. Менга ҳамма мукофотлар берилади" деди. У жуда хурсанд, шодон, бахтли эди. Унинг икки оёғи кесилгани ҳаётига таъсир ўтказмаган эди. Шахсияти, нафсиятига таъсир кўрсатмаган эди. Ҳатто, мен уни шу самолётга минган одамлардан кўра кўпроқ табассум, юзи очиқлигини, шодонлигини, қалби очиқлигини, кенглигини кўрдим.

Ҳакийм бўлган Зотга ҳам айтаман. У Ўзи олган нарсаси эвазига кучли бир иқтидор, қобилиятларни берибди унга. Ўрнини босувчи иқтидор, қобилиятларни берибди. Аллоҳнинг ҳукмини ҳеч ким рад эта олмайди. Унинг калималарини ҳеч ким ўзгартира олмайди. Сиз Роббингиз танловини, сизга ихтиёр этганини қабул қилинг, унга ишонинг, рози бўлинг. Мавлоингизга доим убудийятда содиқ бўлинг. Ҳар бир ишда Унга суянинг. Билингки, Унинг биз учун қилган тадбири, биз ўзимиз учун қилган тадбиримиздан кўра яхшироқдир.

«Ниҳоят саодатни топдим» китобдан.

@HIKOYANEW
КЎПРИК

Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди.
Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади.
Остонада катта ёшлардаги одам турарди...
- Мен устаман, иш қидириб юрибман.
Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди.
- Ҳа, албатта.
Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми?
Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди.
Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади.
Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради.
- Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?..
- Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди.
Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
- Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади...
Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди.
Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади.
Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди.
Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака.
У эса:
- Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ ушбу муродбаҳш тонгда барчамизнинг муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, хайру-барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин.

Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин.

Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамрохингиз бўлсин!

Янги кун муборак
💐💐💐

@HIKOYANEW
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ибодат

1. Ибодат мақом ва маконни юқори қилади.

2. Ибодатда улкан савоблар бор.

3. Ибодатда Роббул оламининг розилиги бор.

4. Ибодатда дининг аломати бор.

5. Ибодатда яқийннинг далили бор.

6. Ибодатнинг мукофоти жаннатда сокин бўлишдир.

7. Ибодат таваккулнинг далилидир.

8. Ибодат оқиллик аломатидир.

9. Ибодат Аллоҳ таоло берган тавфиқнинг аломатидир.

10. Ибодат қилган одамни фаришталар қанотлари билан ўраб, муҳофаза қиладилар.

11. Ибодат қилган одамнинг атрофига раҳмат ёғилади.

12. Ибодат банданинг ўзига берилган неъматга шукур қилиши суратларидан биридир.

13. Яхши ибодатнинг самараси Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир.

14. Ибодат қабр саволида нажот беради.

15. Ибодатнинг самараси сабрдир. Сабирнинг самараси яхши эваздир
.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

Halovatuz

@HIKOYANEW
🔤🔤  🔤🔤😴🔤🔤

🌸Маълум бўлишича, қадимги Хитойда беморларни гуллар билан даволашган. Бу усул ҳозир ҳам дунёнинг турли бурчакларида қўлланилади. 

🌺Гуллар нафақат гўзаллик рамзи, балки соғликни тиклашга ёрдам берадиган даво ҳам. Бунда гулларнинг ранги муҳим роль ўйнайди.

Демак, руҳий бузилишларда гулларни ранги орқали даволашни ўрганиб оламиз.

🌹ҚИЗИЛ ГУЛЛАР -СТРЕССГА ҚАРШИ
Қизил гуллардан ясалган гулдаста жуда кучли энергияни ўз ичига олади. Бундай гулдаста киши организмининг умумий фаоллигини ошириб, гормонлар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Қизил рангли атиргуллар эса кишининг руҳий ва жисмоний аҳволини яхшилаб, тушкунлик ва чарчоқни енгади. Ва юрак саломатлигини яхшилайди.

🌺САРИҚ ГУЛЛАР- ИММУНИТЕТНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
Лоланинг тўқ сариғи, орхидея ҳамда кунгабоқар гуллари кайфиятни кўтариб, дилни яйратади. Бу гуллар мия фаолиятини яхшилаб, хотира сустлигини ҳам даволаши мумкин. Шунингдек, сариқ гуллар иммунитетни мустаҳкамлаб, ҳар хил юқумли касалликлардан ҳолсизланиб қолган организмни тетиклаштириш кучига эга.

🌸БИНАФШАРАНГ- ОРТИҚЧА ВАЗННИ ЙЎҚОТАДИ
Бинафша рангли гуллар ишда кун давомида йиғилган стрессни енгишга яқиндан ёрдам беради. Шу билан бирга, бундай гуллар ҳар хил оғриқларни сусайтириб, ҳаттоки ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам бераркан. Ортиқча вазндан халос бўлай десангиз столингизда доим бинафшаранг гуллар турсин.

🌸КЎК РАНГ ШИРИН УЙҚУ УЧУН
Кўк рангли гуллар азалдан тинчлик ва хотиржамлик белгиси саналган. Бунда гуллар асаб толаларига ижобий таъсир кўрсатади ва жаҳлни енгиб, тинчланиб олишга кўмаклашадиган энг самарали восита ҳисобланади. Кўк рангли гуллар ширин уйқуни таъминлаб, яхши дам олишга ёрдам беради. Бу рангдаги гуллар ётоқхона учун муносиб танлов бўлади

🌸ОҚ РАНГЛИ ГУЛЛАР – ТИНЧЛАНТИРАДИ
Оқ гуллар ҳам ташқи, ҳам ички тозалик белгисидир. Оқ гуллардан ясалган гулдаста кишининг миясида ўрнашиб қолган ҳар хил ёмон ўй-хаёллардан халос этиб, ички тотувликни ҳадя этади. Бундай гуллар мия учун жуда фойдалидир.


@HIKOYANEW
Ўлаётган одамларнинг армонлари.

Австралиялик ҳамшира Бронние Варне сўнгги беш йил давомида шифохонада ишлаб ўлаётган беморларнинг армонларини ёзиб борибди.

У яқинда бир конференцияда ўлаётган одамларнинг энг кўп айтилган бешта армонини ҳақида гапирибди.

1⃣Мен йиллар давомида бошқалар мендан кутган ҳаётни эмас, балки ўзим яхши кўрган ҳаётни яшашни истар эдим. Мен эса одамлар мендан кутган ҳаётни яшадим, ўзим бўла олмадим.

2⃣Бунчалик қаттиқ ишга берилмасам бўлар экан, деярли ҳар бир аёл ишга берилиб фарзандларининг болалиги ва  ёшлигини ўтказиб юборганидан армонда.

3⃣Ўз ҳис-туйғуларимни очиқ айта олишга жасоратим бўлганда эди.

4⃣Дўстларим, яқинларим билан кўпроқ вақтимни ўтказишим керак эди.

5⃣Бахтли бўлиш менинг танловим эди, ўзимни янада бахтиёр ҳис қилишим, бахтли яшашим учун барчаси бор эди, лекин мен бошқача йўлни танладим.

Армонсиз яшанг


@HIKOYANEW
​​Аллоҳ билан гаплашган оми

Ҳасан Басрийнинг бир оми муридлари бўлиб, доим у кишини зиёрат қиларкан. Анча пайт зиёратга келмаган муридларини бир куни шайх кўчада кўриб қолиб, нега келмаётганлигини сўрабдилар.

— Тақсир, мен Худога етишиб қолдим. Ҳар куни хуфтондан сўнг Аллоҳ билан гаплашяпман.

— Бугун ҳам Худо билан муножот қилганингда менинг номимни ҳам эслаб қўй, — дебдилар шайх.

Оми шогирд ўз тасаввурича бу кеча ҳам Худо билан муножот қилаётиб, устознинг гапини эслаб, Ҳасан Басрий дебди. Шунда тасаввури буткул тарқаб, гўнгхонада ўтирганини кўрибди.

Шайтон ҳар куни васваса қилиб, уни гўнгтепага олиб келар ва гўё худо билан гаплашаётгандек тасаввур уйғотарди.

Сўфи Оллоёр айтадилар: «Кўрдингизми, яхши одамнинг номики шайтоннинг ишини хабата қилиб, уни қочирдими, энди ўша яхши одам уйингизда пайдо бўлса, у хонадонга шайтон кира олармиди? Шундай экан фарзандингизни яхши одам қилиб тарбияланг, уларни илмли қилинг!»

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.


@HIKOYANEW
Audio
🎙Muzdalifa

Erim bilan munosabatim yaxshi lekin qaynonam bilan chiqisholmaymiz, degan fikrdagi kelinlarga eslatma

@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин !!!


@HIKOYANEW
ШУНДАЙ КУН КЕЛАДИ...

«Эй Одам фарзанди!
Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг.
▪️Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. ▪️Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб тизилиб турасизлар. ▪️(Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. ▪️Махфий ва ошкора қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. ▪️Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. ▪️Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. ▪️Менинг султонлигим каби султонлик йўқдир. ▪️Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан ифтор қилдираман. ▪️Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади.
▪️Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман.

Мен Парвардигорман, Мени танинглар.

Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар.

Мен сақловчиман, Мендан сақлашимни сўранглар.

Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар.

Мен гуноҳларни кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар.

Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари юринглар.

Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар.

Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар.

Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг».


"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Halovatuz

@HIKOYANEW
Ибратли хикоя

Бекатда автобус келишини анча кутиб қолганим сабаб, узоқдан кўринган автобусга кўзим тушиши биланоқ йўқолган нарсасини топиб олган боладай ич-ичимдан қувониб кетдим. Автобус бекатга етиб келди.
Одамлар билан лиқ тўла бўлишига қарамай автобуснинг биринчи эшигига ўзимни урдим. Ахир мен ҳам етиб олишим керакда…

Жойлашиб олганимдан ҳурсанд бўлиб атрофга кўз югуртирдим. Ҳамма ўқишга, ишга шошмоқда, кимдир соатига тез-тез қарамоқда. Ногоҳан биринчи ўриндиқда ўтирган қиз менга тикилиб турганини пайқаб қолдим. Қиз менга таниш кишисини кўргандек тикилиб турарди.
Мен ҳам ўйлаб кетдим, бу қизни қаердадир кўрганманми? Ёки …

Турли ҳаёллар исканжасида эканман, автобус бекатда тўхтади. Автобус тирбанд бўлганлиги сабаб одамларни ўтказиб юбориш учун тушиб туришимга тўғри келди.
Ўриндиқда ўтирган қиз ҳам тушиб кела бошлади.
Ҳали ҳам мендан кўзини узмасликка ҳаракат қиларкан, орқасидан бир аёл ҳам тушиб келиб қизни қўлидан секин етаклади.

Автобусга қайта чиқиб ўйга чўмдим. Аллоҳ берган икки кўзни қадри-қиммати қанчалик бебаҳо. Бу қиз дунёни қандай тасаввур қилар экан? Ўз чиройини ойнага қараб кўра олмаса… Биз бу неъматларни қадрлай оламизми?..

Ривоятга кўра Аллоҳ таоло қиёмат кунида узоқ умр берган бир бандасини чақирган экан.
У банда Аллоҳ таолога уч юз йил ибодат қилган экан.
Аллоҳ таоло бандага: “менинг раҳматим билан жаннатга кир”,-деганда, банда: “мен сенга уч юз йил ибодат қилдим, сенинг раҳматинг билан жаннатга кираманми?”-дер экан. Кейин Аллоҳ таоло бандани адли билан сўроқ қиларкан.
Тарозини бир палласига унинг кўзини, бир палласига солиҳ амалларини қўйишликни буюраркан. Шундай қилиб қилган солиҳ амаллари Аллоҳ таоло берган кўзнинг шукронасига ҳам етмай кетар экан.
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг неъматлари бисёр. Биз бу неъматлар ичида бўлганимиз боис буларни фаҳмлай олмаймиз.

Биродарим!...
Кўзларингни юмиб бир кун юриб кўргинчи!?

© MУСЛИMAAT


@HIKOYANEW
​​​​📝 ОХИРАТ.

Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди.
   Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди.
  Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди:
  "Агар вафот этсам тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан".
  Феълан қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятини бажариб тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда:
  "Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!"- деб ёзилган эди.
 
     Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

Halovatuz


@HIKOYANEW