HR UZEDU
974 subscribers
118 photos
70 videos
32 files
269 links
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Download Telegram
#Халқ_таълими_рақамларда

ЎТГАН БИР ЙИЛДА МАЛАКА ТОИФАСИГА ЭГА БЎЛГАН ЎҚИТУВЧИЛАР СОНИ ҚАРИЙБ 303 МИНГ НАФАРГА ЕТДИ

Таҳлилларга кўра, ўтган бир йилда малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар сони қарийб 303 минг нафарга етиб, бу жами педагогларнинг 62,5 фоизини ташкил этмоқда.

Ўтган йили бу кўрсаткич 45,2 фоизни ташкил қилган бўлса, уч йил олдин 30 фоизга ҳам етмаган. Шунингдек, жорий йилда олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар сони салкам 143 минг нафарга, яъни 30,1 фоизга етгани ҳолда олий малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши 9,1 фоизни ташкил этмоқда.2021 йилда бу кўрсаткич 5,7 фоиз бўлган, холос.

Ўз навбатида, халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўрта маълумотли ўқитувчилар улуши ҳам 9,5 фоиздан 7,3 фоизга камайган.
Бу ҳам мактабларда олий маълумотли ўқитувчилар сафи йилдан­-йилга кенгайиб, педагог касбининг нуфузи ошиб бораётганига далилдир. 2021 йилдан хорижий тиллар ўқитувчиларига халқаро сертификат бериш тизими жорий қилиниб, уларнинг ўз билимини исботлаши асосида шаффоф тарзда ойлик маошини қўшимча ошириш имкони берилди.

Бу эса ўтган қисқа даврда халқаро стандартларга жавоб берадиган чет тил ўқитувчилари сони деярли уч баробар ошишига туртки бўлди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram