HR Mahalla
1.25K subscribers
234 photos
151 videos
7 files
248 links
HR ни хақийқисини шу ердан топасиз. Ялтироқ вижир вижир эмас!

Мурожаат учун @hrmahalla13
Download Telegram
Сичқонлар жамоа бўлиб, бир уйнинг ичида аҳил яшашар эди. Лекин уларни бир муаммо доим қийнарди. Бу уйда мушук бўлиб, мушук сичқонларни инидан чиқишини пойлар ва чиққан заҳоти уларни тутиб ерди.

Муаммони ҳал қилиш учун сичқонлар мажлис ўтказишди. Ҳамма ўз билганича турли таклифларни билдирди. Бироқ, уларнинг ичидан бир сичқон чиқиб, масаланинг осон ечимини кўрсатди. У айтдики: "биз битта қўнғироқча олиб мушукнинг бўйнига илиб қўйишимиз керак. Шунда, мушук бизга яқинлашаётганда, қўнғироқ овозидан билиб оламиз. Ва уни ўзимизга яқинлаштирмаймиз"
Ҳамма сичқонлар унинг донолигига таҳсинлар айтишди. Унга доно сичқон унвонини беришди. Ҳамма ўзида йўқ хурсанд.

Лекин ораларидан бир сичқон ўртага шундай савол ташлади: зўр фикр бўлди, қойил! Лекин қўнгироқни мушукни бўйнига ким илади?
Ҳамма сичқонлар ҳар ёққа тарқаб кетишди.

p.s. Бизда ҳам шундай эмасми? Муаммолар аниқ, ечимлари ҳам. Бироқ уларни ким қилиши, қачон қилиши...

@HRmahalla
Ўзбек тили ва HR

Ўзбекиcтонда Салоҳиятли - малакали ходимларни топиш, уларни етиштириш, ушлаб қолиш ва самарали ишлатиш тизимига бўлган талаб юқори темпга чиқиб бормоқда. Бундай масалани ечишда просто кадровик эмас балки бизнесга тўғридан тўғри таъсир қилувчи HR сохаси муҳимлигини бутун дунё тушуниб кундан кунга ривожлантириб бормоқда.

Бизда - чи ?

Муаммо йўқ, агар компания рускоязычный бўлса спокойно мутахассисларни топиб, чет элдан андоза олиб ишлаб юришибди. Ўзбек тилида иш олиб борувчи (90%) ташкилотларда эса "ўша гап"...

HR соҳасида ҳозиргача методик қўлланмалар, ўқитиш ва малака ошириш тизими деярли йўқ, бемалол ўзбек тилида иш олиб борувчи мутахассисларни эса қўлда санайсиз (шунга яраша ушбу ходимлар жуда қиммат). HR сохаси бошқа аниқ сохаларга қараганда фарқи шундаки фақаткина тил билиш ёки таржима билан иш битмайди. HR тизими менталитет ва маданият ва қадриятларга мос бўлиши керак - фақат шундагина ўз мевасини бериши мумкин.

Бу нафақат бизнес эгаларига, балки давлат тизимига ҳам катта фойдаси тегиши - ишлаш тизимию иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни юқори даражага олиб чиқиши факт! Бевосита жамият турмуш тарзига ҳам ижобий таъсири бўлади албатта.

Хўш нима қилиш керак?

Ҳозирда бир неча олий таълим муассаларида ушбу йўналиш ўқитила бошлаганидан хабарим бор, лекин ўқитиш жараёни қандай савияда кетаётканлиги менга қоронғу. Ўқитиш ва малака ошириш тизимларини кучайтириш ва ривожланитириш керак. Бу эса вақт ва меҳнат талаб қилади. Лекин мақсад аниқ бўлса имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Ва асосийси ушбу соха вакиллари Ўзбек HR ривожи учун беминнат ёрдамларини аямасликлари керак. Бунда нафақат ушбу соҳа профессионаллари балки истаган одам ва келажакда ушбу соҳани эгалламоқчи бўлган инсон ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

@HRmahalla
Нима эмиш "Head Hunter, Rabota.uz" ва х.к. сайтлардан, ҳуллас ўз резюмесини оммага тақдим этиб иш қидираётканлар содиқ бўла олмас эмиш, кетиб қолармиш, улардан яхши ходим чиқмас эмиш...

Тунов куни бир танишимдан эшиткан гапим, кимдур унга юқоридаги ақлли маслахат берган эмиш...

Ҳозиргача яхши ухлолмаяпман, шу гап эсимга тушиб кетавераябди.
Оғайнилар - оғайнижонлар агар пиширган овқатингиз бемаза бўлса овқатингизни хеч ким емайди ва бунда айб хўрандада эмас сизни пиширган ошингизда!

Спонтанно тузилган иш фаолияти, қайси ходим нима иш қилишини ўзи ҳам яхши билмайдиган, истерика ва ғийбатларга тўла компаниянгиздан ходимларингиз кетиб қолаверади, ҳозирча ҳаммаси ҳам кеткани йўқ дейсизми? Улар сизга билдирмай иш қидириб юргани, қулай вақт келиши билан "Уйдаги шароитим шуни тақозо қилаябди,
1 - 2 ойда қайтиб келаман" деб суриб қолганда, ходимингизни садоқатсизликда айбламай айбни HR тизимию иш фаолиятини қанчалик тўғри тузилганидан ўпкаланг.

Тартиб қоида хатто урушда ҳам бўлади. Нега энди оддий иш тизими, иш берувчи ва ходим ўртасидаги алоқа тартибли ва систематик бўлиши керак эмас?

@HRmahalla
Озгина хазил тешиб чиқмас)

@HRmahalla
"Хард скилс" нинг ўзи етарли эмаслиги хақида.

Доктор Хаус филмида бош қахрамон профессионал доктор, салкам гений ҳисобланувчи - тажриба ва билим даражаси юқори бўлсада, характери, муомила маданияти чиройли қилиб айтканда бефаросатлиги нафақат ўзига, балки касалхона-ю раҳбар ва ходимларига жуда кўп муаммоларни юзага келтиради.

Ҳа фильмни севиб томоша қилганмиз, энди бир тасаввур қилиб кўринг сизни ана шунақа жуда кучли лекин расво характерли ходимингиз ёки ҳамкасбингиз энг қизиғи раҳбарингиз бор. (туни билан уйга кетмай ишлаб чиқиб, эрталаб ишҳонада нонушта қилиб ўтирган вақтингиз келиб, устингиздан кулиб еб турган овқатингизни ахлатга ташлаб юборса)

Шунинг учун HR ходимлари компания маданияти ва ходимларига мос келувчи ходимни излаб, кейин эса профессионаллик маҳоратини аниқлаш учун ўша соҳанинг бирор мутахассиси билан биргаликда номзодни қайта суҳбат қилишади.

Қисқасини айтканда баланс хар ерда бўлиши керак, Ходим иш тажрибаси - ю одоб аҳлоқида ҳам.

@HRmahalla
Forwarded from Alimoff
​​«Ҳудудгазтаъминот» Фарғона вилоят филиалида психопат одам ишлаб юрган эканда?

Бугунюуз сайти маълум қилишича, «Ҳудудгазтаъминот» вилоят филиали назоратчиси бўлган 25 ёшли А.М. Фарғона шаҳри Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирига борган. У уй эгаси бўлган аёлга газ ҳисоблагичнинг қайд маълумотларини уй ичкарисига кириб кўришини айтиб, жанжал кўтарган. Аёл турмуш ўртоғи йўқлиги ва вояга етмаган фарзанди борлигини айтиб, маълумотларни телефонидан кўрсатган.

Назоратчи, шунга қарамай, уйга киришга ҳаракат қилиб, жанжал кўтарган. Жанжал оқибатида назоратчи аёлни урмоқчи бўлган. Шу пайт аёлнинг қўшниси келиб, назоратчини орқасидан тортган. Бу пайтда ходим эшикни тепган ва оқибатда аёлнинг бармоғи, қўли, суяк соҳалари синиб, узилиб кетган.

Энг қизиғи, ушбу иш мазмунан кўриб чиқилиши учун судга юборилган пайтда ходим ҳуқуқбузарлик содир этган. У вояга етмаган шахсни яшаш уйи олдида нима сабабдан телефонига жавоб бермаганини айтиб, уриб, тишини синдирган.

Ҳозир 1 йилу 6 ойга озодликни чеклаш жазосини олибди. Бу одамни ишга қандай қилиб келиб қолганини ҳеч ким суриштирмадими? Аслида бундай воқеаларда максимал бўлиши мумкин бўлган фаразий воқеилик олиниб анализ қилиниши керак. Шу одамни ишга олган одамлар билан суҳбатлашган бўлардим мен.

@nurbekalimov
HR Mahalla
​​«Ҳудудгазтаъминот» Фарғона вилоят филиалида психопат одам ишлаб юрган эканда? Бугунюуз сайти маълум қилишича, «Ҳудудгазтаъминот» вилоят филиали назоратчиси бўлган 25 ёшли А.М. Фарғона шаҳри Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирига…
Постни ёзиб тугатмасимдан тирик мисол ҳам чиқиб турибти.

Ҳа ушбу Ҳудудгазтаъминот ходими ўз ишининг профессионали бўлмаслиги мумкин лекин "Софт скиллс" расво эканлиги кўриниб турибди.

Нафақат ўзи балки ташкилот ва жамоат тинчлигини бузиб, муаммолар юзага келтиргани учун иш берувчиларни ҳам бир тафтиш қилиш керак шекилли...

@HRmahalla
Лидерлик туғма истеъдодми?

Тренинглар ва семинарларда лидерлик хақида гап очилганда энг кўп берилувчи савол бу: "Лидерлик туғма қобилият - ку, қандай қилиб лидерликни ривожлантириш мумкин?"

Тажриба, тренинг ва ўқиш орқали бемалол ривожлантириш мумкин.

Ишонмайсизми?

Директорлар кенгаши Стив Джобсни ўзи яратган Apple компаниясидан бўшатиб юборади. Сабаб? Хиппининг қўрслиги, одоб-аҳлоқи ва х.к. Асосийси лидерлик маҳорати хавас қилар даражада эмаслиги эди.

Братан ўз устида ишлади, хатоларини анализ қилиб бошқа Стив Джобс бўлиб қайтди ва бизга олиптагарчилик қилиш учун ажойиб Iphone яралишида туртки бўлди.

Так что ребята, туғма талант бўлиши керак деб ўзингизни алдаманг!

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иш компютерингиз "рабочий стол"ини тозалаб туриш бўйича лайфхак.

#lifehack 😂

@HRmahalla
- Доктормисан?
- Ҳа.
- Қайси йўналишда? хирургми ёки педиатр?

HR деганда битта йўналишдаги тор касб тушунилмайди. HR нинг ҳам жааа докторлардек 28 ҳил тури бўлмасада ўзига яраша йўналишлари бор.

1) HR директор - Оқсоқол, раис бува (HRD) дейишади одатда;
2) HR Generalist - Мени дадам ҳамма нарсани билади (HR нинг барча йўналишларини ўзига қамраб олган спец.);
3) Рекрутер - Ўзимизни совчилар (сизга керакли юлдузи юлдузизга тўғри келадиган ходимни топиб беради);
4) Ўқитиш ва ривожлантириш менеджери - қўрқманг сизни фолчига ўқитип қўймайди (ходимларни малакасини оширади);
5) Ходимларни баҳолаш менеджери - Домни тегида ўтирадиган ғийбатчи кампирлар (сизни ҳар томонама баҳолаб ташлашади, қаерга кетяпсиз, ким эдингизу ким бўласиз).
6) Компенсациялар ва имтиёзлар менеджери (С&B) - HR да адашиб қолган финансист (ходимларга боғлик барча харажатларга жавоб берувчи серёзный касб).
7) Ички алоқалар менеджери (внутренние комуникации) - махалладаги ғийбатчи ҳола (компаниянинг ички матбуот хизмати).
8) HR аналитик - компютер калла (ходимларга боғлиқ барча статистика, анализ ва прогноз қилувчи математик).
9) Кадрлар билан ишлаш (кадровое администрирование) - Прокурор бўла олмаган юрист (ўзимизни кадр).
10) Истеъдодларни бошқариш менеджери ёки SHL - Катта неварасини эркаловчи бувижон (талантли ходимлар билан ишлайди)

Ҳар бири бўйича батафсил тўхталиб ўтилади.

p.s. Барча ўхшашликлар мутлақо тасодиф!

@HRmahalla
Чумчуқни сўйcа ҳам қассоб сўйсин!

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саноат қурилиш банки (ПСБ) маълум қилишича жорий йил давомида 500 нафардан ортиқ филиал ходимлари Бош офисда стажировка жараёнини ўтабди.

Вондерфул лайф, бу жуда яхши ҳолат. Бошқарувчи ва ижро ўргани ўртасида доимо тушунмовчиликлар бўлиб келган. Бориб ўз кўзинг билан кўриб - ишлаб кўрмагунингча айбни юқоридагиларга ёки пастдагиларга тўнкаб ўтиравериш ҳолати жуда кўп учрайди.

Сбербанк мисолида олиб айтадиган бўлсам энди бош офис мега мозглари ҳам филиалларда ишлаб кўриб вазиятни ўрганишса "порлоқ келажак" гарантирован)

@HRmahalla
Пахтакоооор Пахтакоооор. Мана сенга олам олам гул. Мукофотмисан мукофот.

Энди ойликлар очиқланиб борилар эмиш.

Бу ойликларни кўриб маззангиз қочиб қолса айб менда эмас. 🤑

@HRmahalla
Корпоратив маданият

Бундан қарийб 17 йил аввал Манчестер юнайтеднинг афсонага айланган мураббийи Сер Алекс Фергюссон томонидан кийим алиштириш хонасида тепилган бутса мега юлдуз Девид Бекхемнинг юзига бориб тегади ва қошини ёради. Девид Бекхем, Фергюссондан омма олдида узур сўраши кераклигини талаб қилади, лекин жавоб ола олмайди. 2017 йилга келиб Бекхемнинг ўша даврда ёш бўлгани ва айб ўзида эканлигини омма олдида, тан олади.

Кристиано Роналдо, Руний, Бекхем ва 10 лаб афсоналарни етиштирган 20 аср охири ва 21 аср бошларининг энг мувафаққиятли футбол клубини шакллантирган, Рицарллик унвонига эришган “Сер Алекс Фергюссон”. Сер Фергюссонинг ўша даврда ўзига яраша характерига эга юлдузлар билан ишлаб, мега натижаларга эришишда жамоа Корпоратив маданиятининг роли катта!

Футболистлар, мураббийларнинг бир - бирларига бўлган ишончи, муомила, хурмат, жамоавий ишонч, жамоа фалсафаси ва албатта мураббийга бўлган мухаббат.
Ҳозирда МЮ бир неча баробар кўпроқ харажат қилиб, футбол юлдузларини тўплаган бўлса - да, Фергюссон МЮ сига чой дамлашга ярайди ҳолос.
Одатда компанияларда Корпоратив маданиятга унчалик катта урғу берилмайди, ўз - ўзидан шаклланиб боради ва бу кўпинча ёмон оқибатларга олиб келади.

HR тизимида корпоратив маданият алоҳида ўрин эгаллаган. К.М.ни теориясини ўрганиб чиқсангиз (там гугл, ютуб ва ақлли китобларда) “Корпоратив маданият – Бу ташкил топган хатти - ҳаракатнинг модели, компаниянинг фаолияти ва жамоанинг барча аъзолари биргаликда фойдаланиши, бля бла бла” Бирор нарса тушундингизми? Мен тушунмадим...

Компанияда Корпоратив маданият шаклланмас экан административ инструментлар (ёзиб қўйилган ва жазоланиши мукин бўлган тартиб қоидалар) кўпаяверади ва булар ходимларни бўғади ҳамда демотивация қилади. Корпоратив маданиятни тартиб асосида, компания рухи ва аурасига қараб систематик шакллантириш керак. Компания фалсафаси, маданияти, қадриятлари, юриш туриши, ўзаро муносабатларини ҳисобга олиб, ходимлар ва компания фойдасига ишловчи қилиб яратиш керак.

Tobe continued…

@HRmahalla
Бонус тизими тушунарли бўлмаса оқибати зарар!

8 синф ўқувчисиман, ёзги таътил. Чилонзорнинг беспредел (зато салқин) кўчаларидан биридаги дўконда музқаймоқ сотувчиси бўлиб иш бошлганман. Дўкон эгаси менга - "ишлаб тураверчи, соткан музқаймоғингга қараб пулингни беравераман" дегану иш бошланиб кетган.

Қанча ойлик оламан? қачон оламан? деган саволлар қийнайверганидан, ишлаган кунларим учун ҳам пул олмай, 2 хафтадан сўнг шартта бўшаб кетворганман.

Ойлик масаласида-ку ҳамма келишиб ишлайди, лекин бонусларга келганда "сотув яхши бўлса оласан-да" деб қўйилади вассалом. Сиз шу орқали ходимдан эффект кутаёткан бўлсангиз адашасиз! Майли дўндириб KPI жорий қилманг, хеч бўлмаганда ходимингизга қачон ва қайси ишни қанчалик даражада бажарганига (сотканига) қараб бонус олиши мумкинлигини аниқ тушунтиринг.

P/s Ўша мен ишлаган дўкон эгаси, ушбу постни ўқиган бўлсангиз 2 хафталик иш хаққимни беринг 😭

каналга уланиш @HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёни сув босиб кетмайдими, тушлик ўз вактида бўлиши керак 🍽

@HRmahalla
Эрталабдан ишга келиб нима ичасиз?
Anonymous Poll
7%
Кока кола
25%
Кофе
31%
Чой
37%
Хамкасбларимни қонини ичаман
Краудсорсинг

Тўй арафасида юрган вақтимда дўстларим маслахат оши қачон деб қолишди-ю, маслахат оши бахонасида чойхонада 10 тача оғайнилар еғилдик.

Бирида карнай - сурнай, иккинчисида Машина, артист ва видеочи танишлари борлигини айтишиб ушбу вазифаларда ёрдам беришларини айтишди. Хақиқатдан ушбу вазифалар бош оғриғи бўлиб турган жойда, осон ва арзонроқ ҳал бўлди.

Краудсорсинг терминини биринчи бор 2006 йилда братан Джефф Хауи бир мақоласида (Сrowdsourcing) ишлатган. Оломон ва аутсорс сўзлари еғиндиси бўлиб бирор вазифа ёки ғояни оломон билан умум фойда учун, фикрлар тўқнашувини юзага келтириб, имкониятлардан келиб чиқиб бажариш.

Интернет қулайлиги сабаб ушбу тизим жуда тез ва арзон ишлаб ривожланиб келмоқда. Фойдаси жуда катталиги, экспертлар жамоасидан кўра бир неча минг кишининг фикр ва имкониятлари кўпроқ самара келтириши мумкинлиги исботланмоқда.

Ребяталар Краудсорсинг бизда ўйлаб топилган десам ишонасизми?
Минг йиллар аввал европа соқол масаласида баҳслашиб юрган даврларда, бизни аждодлар Шох (қирол) касал бўлиб қолса оломонга юзланиб кроудсорсинг қилишган ва кимда ким ёрдам берса мукофот ҳам берилган.

P/s. Кейинги сафар маслаҳат оши демай Краудсорсинг қачон деб сўрайверинг.

@HRmahalla