Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
120 subscribers
270 photos
233 videos
1 file
658 links
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))

Раҳмат!


Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022
Download Telegram
#bir_chimdim_kulgi

Бир талаба йигитга ҳар куни автобусда қари кампир ер ёнғоқ берар экан...

Охири йигит сўрабди:
- Нега ҳар куни мени ер ёнғоқ билан сийлайсиз? Атайлаб мени деб сотиб оласизми?

Кампир жавоб берибди:
- Йўқ! Мен ҳар куни сникерс ейман.
Шоколад ичидан чиққан ёнғоқларни тишим йўқлиги учун оғзимда у ёққа, бу ёққа оламан-да, чайнаб ютолмайман. Кейин шуларни сенга илинаман-да болажоним! деган экан😅

Яқинларингизга хам юборинг.

👉 @Ibratli_hikoyalarim_kanali
#bir_chimdim_kulgi

Биз ҳеч кимга ишонмайдиган халқмиз. Агар эшикка ёпиқ деб ёзиб қўйилган бўлса, биз албатта ўша эшикни тортиб ёки итариб очишга ҳаракат қилиб кўрамиз...

Яқинларингизга юбориш эсингиздан чиқмасин🤗

@ibratli_hikoyalarim_kanali
#bir_chimdim_kulgi

Энг яхши кун бу - "эртага"...
Нимага дейсизми? Чунки чекишни эртага ташлаймиз, эртадан озиш учун пархез қиламиз, эртадан югиришга чиқамиз ва эртадан тил ўрганишни бошлаймиз...

Яхшиям "эртага" деган кун борa!

Тугади😁

Кунингиз яхши ўтсин🤗

@ibratli_hikoyalarim_kanali
#bir_chimdim_kulgi

Доктор ёнига келган йигит:
— Неча ойдан бери муолажа қиласиз. Ҳалигача бетобман. - деса,
Доктор:
— Сиз мутлақо соғломсиз. Фақат миянгизга "Мен соғломман, мен соғломман" деган фикрни сингдиришингиз керак! Шунда ҳаммаси жойида бўлади, – дебди...

Йигит доктор хонасидан чиқиб кетаётган экан, доктор:
— Муолажа пулларини тўламадингиз-ку ахир!? – деса,
Йигит:
— "Мен пул олдим, муолажа пулини олдим!" деган фикрни миянгизга сингдиринг. Шунда ҳаммаси жойида бўлади, - деямиш...

Кунингиз хайрли ўтсин🤗

@ibratli_hikoyalarim_kanali
#bir_chimdim_kulgi

Бозорда ишбилармон тарвуз сотувчиси "1 та тарвуз 3 минг, 3 та тарвуз 10 минг" деб ёзиб қўйибди.
Бир "ақлли" харидор уни ёнига келиб:
— Сен харидорни чалғитмоқчи бўлдингми?! Ҳозир мен 1 тадан 3 та тарвуз сотиб оламан 9 минг сўм бўладими? - дебди,
Сотувчи:
— Ҳа, шунақа бўлади, - деб 3 та тарвузни сотиб юборибди.
Харидор кетаётиб:⠀
— Савдо қилишни экансан! - деб кулиб кетибди.
Сотувчи бўлса:⠀
— Менга ақл ўргатишини қара! 1 та тарвузни ўрнига 3 тадан сотиб юборяпман-ку! - деямиш...

Яқинларингизга юборинг!

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#bir_chimdim_kulgi

Ўлим тўшагида ётган қари еврей, ошхонадан келаётган мазали пишириқнинг хидини сезиб, набирасини чақирди:
— Изя, болам ошхонага бориб, ана шу пишириқдан бир дона менга олиб кел...
— Хўп бўлади, деб бола ошхонага югуриб, тезда қайтиб келди.
— Олиб келдингми болам?
— Йўқ!
— Нимага?
— Бувим "тегма, бу эртага жанозага", деб айтдилар...

Шунақа гаплар...
Хулоса ўзингиздан.

https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali
#bir_chimdim_kulgi

Бир куни подшоҳ шаҳарни томоша қилиб турган экан, пастда бир одам тарвуз сотаётганига кўзи тушиб қолибди. Шунда шоҳнинг кўнгли тарвуз ейишни тусаб, бош вазирини чақириб, 100$ бериб, тарвуз олиб келишни буюрибди...

Вазир шоҳнинг олдидан чиқиб, биринчи замига 50$ бериб, "бор битта тарвуз олиб кел" депди, зами ҳам ташқарига чиқиб, молия вазирига 25$ берибди-да, тарвуз олиб келишини айтибди. Молия вазири шопирини чақирибди, унга 10$ берибди ва кўчадиги тарвузни кўрсатиб, "битта олиб кел" депти...

Шопир ҳам тарвузчининг олдига бориб, телефон қилиб, солиқчини, божхоначини, участковойни, МИБни чақириб, тарвузчининг ҳужжатларини текширишни буюрибди. Оқибатда ҳамма тарвузини мусодара қилишибди... Шопир шундан биттасини олиб "по цепочке" юқорига узатворибди...

Тарвуз подшоҳга етиб борибди. Бош вазир уни чиройли қилиб сўйибди. Подшоҳ мазза қилиб еб туриб бош вазирдан:
— Ўзи халқимиз қалай яшаяпти, ҳамма шарт-шароитлар яхшими, ҳамма тўқ ва бой-бадавлатми?" — деб сурабди.
Бош вазир:
— Худди шундай, подшоҳим, халқ жудаям тўқ ва бой-бадавлат, — деб жавоб берибди.
Шунда подшоҳ:
— Албатта-да, ҳар бир тарвузни 100$ дан сотгандан кейин бой бўлади-да, — деямиш...


https://t.me/ibratli_hikoyalarim_kanali