IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.29K subscribers
15.4K photos
894 videos
6.28K links
Download Telegram
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Vazir oʻrinbosari general-mayor Bahodir Mirzaraximov Navoiy viloyatidagi oʻrganishlarini Navbahor tumanida davom ettirdi

▶️ Batafsil
———
Вазир ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Навоий вилоятидаги ўрганишларини Навбаҳор туманида давом эттирди

▶️ Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV
Тошкент минтақаси темир йўл ТХТБ Тошкент-товар бекатидаги бўлинмаси ходимлари томонидан, темир йўлга яқинида жойлашган Бешбола ва Жарқўрғон МФЙ фаоллари билан темир йўл хавфсизлиги ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишини олдини олишга қаратилган профилактик учрашувлар ўтказилди.
https://t.me/iivtransport
2024 йилнинг 27  апрель куни Метрополитенда ХТБ шахсий таркиби билан ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари иштирокида “Шубҳали предметлар аниқланганда ички ишлар органларининг дастлабки ҳаракатлари ва ушбу ҳудуддаги фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашда ходимларнинг вазифалари” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
https://t.me/iivtransport
Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган 7 ва 37-сонли ўрта таълим мактаб ўқувчилари билан темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан профилактик йиғилишлар ташкиллаштирилиб, мактаб ўқувчи ёшларга темир йўлда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, чорва молларини темир йўл яқинида боқмаслик, туриб қолган юк вагонлари тепа қисмига чиқмаслик, вагонлар тагидан ўтмаслик, темир йўл изларига бегона жисм қўймаслик, транспорт воситаларига шикаст етказмаслик юзасидан Чуқурсой темир йўл бекати бўлинмаси ходимлари томонидан тушунчалар берилди.
https://t.me/iivtransport
Самарқанд шаҳрига саёҳат қилиш мақсадида келган, Хоразм вилояти Хива туманида яшовчи фуқаро Г.Уразметова ўзига тегишли бўлган қимматбаҳо тилла тақинчоғини тушириб қўйганлиги тўғрисида Самарқанд темир йўл вокзалида хизмат олиб бораётган ТХТБ ходимларига мурожаат қилган бўлиб, ТХТБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур қимматбаҳо тилла тақинчоқ тезкорлик билан топилиб, бутун ҳолда ўз эгасига топширилди. Фуқаро томонидан ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирди.  
https://t.me/iivtranspor
Жорий йилнинг 27 апрель куни Тўқимачи бекатидаги бўлинмаси ХТБ соҳавий хизмат ходимлари томонидан, темир йўл устидан ўтган Халқаро аэропортга борувчи кўпригининг реконструкция ишларини олиб бораётган 67-сонли мост отряди ишчи ходимлари билан профилактик суҳбатлар олиб борилди. суҳбатлар давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиши, ҳодиса ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш  бўйича тушунчалар берилди.
https://t.me/iivtransport