IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.02K subscribers
15.1K photos
882 videos
6.19K links
Download Telegram
Жиззах вилояти ТХТБда "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" тадбири муносабати билан ИИВ ТваТОХТ Департаментининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Ш.Хусанов ҳамда масъул раҳбар ходимлар иштирокида "Ўзбекистон локомотив депоси" Жиззах филиали ишчи ходимлари ўртасида "Коррупцияга қарши курашиш долзарб-10 кунлиги" тадбири юзасидан учрашув ўтказилиб, ишчи ходимларга хизмат фаолияти мобайнида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ва унга қарши курашиш юзасидан тегишли тавсиялар ҳамда кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида, ИИВ ТваТОХТД Нефт МКБ 2-отрядига қарашли Жиззах пикети ходимларининг хизмат ўташ шароитлари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни ўзи вақтида бартараф қилиш, хизмат интизомига қатъий риоя қилиш борасида кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, бошқарманинг Жиззах, Зарбдор-Даштобод бекатларидаги бўлинмалари соҳа ходимлари томонидан таълим муассасаларида, темир йўл ишчи ходимлари ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди.
https://t.me/iivtransport
Тошкент минтақаси темир йўл ТХТБ Келес темир йўл бекатидаги бўлинмаси ходимлари томонидан, темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш  мақсадида, Тошкент тумани Тинчлик ва Ободлик МФЙларда "Темир йўл хавфли ҳудуд" мавзусида тарғибот ишлари олиб борилди.
https://t.me/iivtransport
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимовнинг фармойишига асосан, Наманган вилояти Транспортда ХТБ ходимларининг ИИВнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда амалдаги буйруқ талабларини ўзлаштириши, китоб мутолааси ҳамда билим даражасини ошириш мақсадида "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида, Наманган шаҳрида жойлашган Ахборот-кутубхона марказига ташриф буюришди.

Мазкур тадбирлар ходимларнинг маънавий-маърифий, ахлоқий савиясини янада юксалтириш, уларни китобхонликка қизиқтириш, шунингдек, бўш вақтларини самарали ўтказишни таъминлаш юзасидан мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.
https://t.me/iivtransport
Тошкент минтақаси темир йўл ТХТБ Тўқимачи бекати бўлинмаси ходимлари томонидан профилактик тадбирлар доирасида, бекатга келиб кетаётган юк поездлари ҳамда йўловчи ташувчи поездларнинг машинистлари, бекат навбатчилари билан профилактика ишлар олиб борилди. Унда асосий эътибор темир йўлларда бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қарамасликлари, хизмат вақтида ҳушёрликни йўқотмасликлари юзасидан тушунчалар берилди.
https://t.me/iivtransport
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Vazir oʻrinbosari general-mayor Baxodir Mirzaraximov boshchiligidagi ishchi guruh Navoiy viloyat IIB sohaviy xizmat maʼmuriy binolarini koʻzdan kechirdi

▶️ Batafsil
———
Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоят ИИБ соҳавий хизмат маъмурий биноларини кўздан кечирди

▶️ Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV