Илму Ирфон 📚
172 subscribers
316 photos
67 videos
24 links
Канал "Жўйбори Калон" мадрасаси талабаси томонидан юритилади.

Каналдан маьлумот олинганда манба кўрсатилиши шарт

Инстаграм 👉🏻: http://instagram.com/ilmu_Irfon
Download Telegram
#Тафаккур_қил

ОХИРИГАЧА ЎҚИНГ❗️

Нега мадрасада ўқиган илм соҳибаларидан кўпчиликни ҳафсаласи пир бўлди-ю,онасини мактабида ўқиган оддийлик соҳибаларига талаб кучаймоқда.
Чунки инсон илмни умрини охиригача ўқиши мумкин,ҳулқ эса ёшликда шаклланганича қотиб қолиб қайта ишлов бериш амри маҳолдир.

Аёл-қизлар ўртасида Илм олиш авж олди ҳўп шукр,аммо ҳусни ҳулқ  бир чеккага ташлаб қўйилди.
Ёш қизлар ҳадсиз,бетгачопар ва ҳаёсиз қилиб етиштирилмоқда.

Росулуллоҳ алайҳиссалом илмли бўлмаганлар,аммо гўзал ҳулқларига ҳаммани аллақачон,пайғамбар бўлмасларидан аввал маҳлиё қилган эдилар.

Ҳали ваҳий келмасидан аввал “Амин” деган шарафли лақаб ҳулқлари сабаб у муборак зот алайҳиссаломга берилган эди.
Уларга саҳобалар илмлари сабаб иймон келтирмадилар.
Гўзал ҳулқлари сабаб эргашдилар.


Ана энди илм ўқигани сабаб ҳеч кимни ҳурмат қилмай,катта ёшли қайнона-қайнотасини (ёки катталарни)
ҳизматидан қочиб,уларни бе-ҳурмат қилиб,олдиларида “Ойижон,адажонлаб” орқаларидан сасиқ чол-кампир ёки текин тамоқлар дейдиган илмлилар сиз кимга эргашяпсиз?

Наҳот сиз ўқиган илмда ёши катталарга беҳурматлик қилиш динимизда қораланганлиги,олдида бошқа орқасидан бошқа ном билан эслаш,иккиюзлиликдан исломда қаттиқ қайтарганлиги ёзилмаган бўлса.

Наҳот эрнинг яқинларини озорлаш эрни озорлаш эканлигини,эрини ноҳақ озорлаганларга фаришталар лаънат ўқишини,эрингизни жаннатдаги ҳурлари эса султонларини ранжитганингиздан ғазабланишини ўргатишмаган бўлса.

Илм ўқиб ҳаққини ноўрин таниб олган муслималар унутманг,Росулуллоҳ алайҳиссалом
“Дин-ҳусни ҳулқдир.
Ким сиздан ҳулқда  ўзиб кетса,динда ўзиб кетибди”, деганлар.
Ким илм олса ҳулқни бир четга йиғиштириб қўяверсин демаганлар.

“Мўминнинг мезон тарозисида энг оғир келадиган амали унинг ҳусни ҳулқидир.”
Агар сиз илмингиз қалбингизга юқишини хоҳласангиз,ҳулқингизга ишлов беринг.
Яхшиликни паст санаманг.
Яхшилик қилувчи,яхшиликни ёювчи ва яхшиликка ундовчилардан бўлинг.

Фақат ҳижобга бурканиб олиб,илм ўқишлик тақво эмасдир.
Тақво бу-нафсингизга оғир келган барча нарсага Аллоҳ учун сабр қилишингиздир.

Агар Раҳмон Зотнинг эркатой бандаларидан бўлишни хоҳласангиз ўзингизни синиқ тутинг!
Сизни хафа қилган қайнонангизга салом бериш нафсингизга оғирлик қиляптими?
Аллоҳ учун юзига табассум билан боқиб,биринчилардан бўлиб салом беринг.
Қайнотангизга бир пиёла чой узатиш илмингиз сабаб малол келяптими?
Аллоҳ розилиги учун тансиқ таом тортиқ этинг.

Эрингизни яқинларига яхшилик қилишда,ҳудди ўзингизни яқинларингизга ҳар қандай ҳолда яхшилик қилганингиздек ҳарис бўлинг.
Ота-онасини дуосини олишида ёрдамчи бўлинг.
Уларни розилигини олишда сизни ҳизматингиз керак бўлса,ҳизматингизни аяманг.
Ака-ука,опа-синглиси билан ўртасини бузадиган бузғунчи эмас,ислоҳ қилгувчи ва боғловчи кўприк бўлинг.
Силаи-раҳмга чорланг.
Ҳалимликка йўлланг.

Йўлдаги озорларни олмоқ иймонни шартларидан экан,ана унда қалбдаги озорларни олиб,эрнинг оиласи билан ришталарни мустаҳкамламоқ иймонни суғорувчи чашма,ризқни кенгайтирувчи ҳазинадир.

Қўрқманг,бу амаллар сабаб даражангиз пастлаб,илмингиз оёқ-ости бўлиб қолмайди.
Балки даражангиз ва илмингиз кўтарилади.


Жунайд раҳимаҳуллоҳ деди:
“Тўрт нарса гарчи илми кам бўлсада, бандани олий даражаларга кўтаради:
1. Ҳилм.
2. Тавозе.
3. Саховат.
4. Ҳусни хулқ”.

Яна қайта айтаман:
Ўқиганингиз эмас,амал қилганингиз сизники.
Бутун дунё илмини сув қилиб ичиб юборган бўлсангиз ҳам гўзал ҳулқ ва тавозени ўзингизга шиор қилиб олинг.Шунда  илмнинг энг юксак чўққисини забт этган бўласиз.

Эсда тутингки зарра қадар ёмонлик ҳам,зарра қадар яхшилик ҳам жаннат-дўзаҳингизга далолат этадиган кунга оз қолди


@Ilmu_Irfon