“Iqtisodiyot va ta’lim” ilmiy jurnali
638 subscribers
45 photos
7 files
75 links
Jurnal OAK tomonidan dissertatsiyalar asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan nashr hisoblanadi (08.00.00; №11)

Veb-sayt: http://cedr.tsue.uz
E-mail: iqt.tal14@mail.ru

ISSN 2010-6130
e-ISSN 2181-3582

Murojaat uchun: @rabonaskamilova
Download Telegram
"Иқтисодиёт ва таълим" илмий журналида мақола чоп этиш истагида бўлганлар учун мақола тайёрлаш ва журналда нашр эттиришга кўмаклашиш мақсадида ушбу каналда #Журнал_талаблари номи остида туркум маълумотларни бериб боришни режа қилдик ва бошладик.

❗️Журнал мақсади: талаба (бакалавр ва магистрант)лар, докторантлар, тадқиқотчи ва олимларнинг илмий салоҳиятини сайқаллаш, уларнинг диққатини республикамиз миқёсидаги илмий ахборот маконда кечаётган жараёнларга жалб этиш, шунингдек, иқтисодиётнинг турли соҳаларида олиб борилаётган долзарб илмий изланишлар натижаларини оммалаштиришдан иборат.

Мурожаат учун:
@rabonaskamilova

➡️ Каналга уланиш
#Журнал_талаблари

❗️Илмий мақолаларни қабул қилиш ва нашр эттириш: Мақолалар таҳририятга бевосита мурожаат ёки электрон манзилга юбориш йўли орқали қабул қилинади.

Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.

Тўлов пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Мурожаат учун:
@rabonaskamilova

➡️ Каналга уланиш
#Журнал_талаблари

❗️Таҳририятга топшириладиган материалларга белгиланган талаблар:
1. Илмий мақолаларнинг ҳажми 8 бетдан кам ва қоида тариқасида 20 бетдан кўп бўлмаслиги;
2. Мақоланинг асосида матннинг камида 60-70 % муаллифнинг шахсий изланишлари натижасига асосланиши лозим (топширилган мақолалар антиплагиат учун текширилади);
3. Мақоланинг матни, формула ва жадвалларни Microsoft Word дастуридан фойдаланиб тайёрлаш керак;
4. Матн параметрлари:
- барча тарафдан 2 см дан стандарт ҳошиялар қолиши керак;
- шрифт Times New Roman, кегель – 12;
- сатрлар орасидаги интервал – 1,5 см.;
- матнни кенглиги бўйича текислаш;
- абзац 1,25 см;
- саҳифани танлаш учун жойлашув – китоб саҳифаси.
5. Барча расмлар ва жадваллар рақамланиши, номланиши ҳамда манбаси кўрсатилиши шарт.

Мурожаат учун:
@rabonaskamilova

➡️ Каналга уланиш
#Журнал_талаблари

❗️Илмий мақоланинг таркибий тузилишига нисбатан талаблар:
1. Мақоланинг тўлиқ номи (ўзбек, рус ва инглиз тилларида);
2. Мақола муаллиф(лар)и исми-шарифи, илмий унвони, даражаси, иш (таълим) жойининг номи, эгаллаб турган лавозими (ўзбек, рус ва инглиз тилларида), электрон почта манзили. Муаллифлар бир нечта бўлса уларнинг ҳар бири ҳақида тўлиқ маълумотлар берилиши шарт (қисқартмалар ишлатилмасин);
3. Аннотация (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) – 5-10 сатрларда ифодаланиши керак;
4. Асосий тушунчалар (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) – камида 6-8 та бўлиши керак. Асосий тушунчалар бир-биридан нуқта ва вергул ёрдамида ажратилиши лозим;
5. Материал матни тузилиши қуйидаги қисмларга ажратилиши, ҳар бир бўлими учун сарлавҳалар берилиши керак:
Кириш.
Илмий адабиётлар таҳлили.
Асосий қисм.
Хулоса (натижалар ёки якуний қисм).
6. Мақолада албатта мавзунинг долзарблиги, илмий аҳамияти, эришилган натижалари ва хулосалар ифодаланиши шарт.
7. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати кетма-кетликда рақамланиши керак. Матнда тегишли манбага бериладиган иқтибослар тўртбурчак қавслар ичига олиниши керак (масалан [1]). Автоматик тарзда иқтибосларни рақамлашга рухсат этилмайди. Фойдаланилган адабиётлар сони қоида тариқасида 10 тадан кўп, шундан камида 50 %и сўнгги 3-5 йил давомида чоп этилган илмий адабиётлар ва камида 30 %и хорижий адабиётлар бўлиши лозим;

Мурожаат учун:
@rabonaskamilova

➡️ Каналга уланиш
#Журнал_талаблари

❗️Мурожаат учун:
Телеграм: @rabonaskamilova
Телефонлар: 94-643-30-39, 71-239-28-94,
факс: 71-239-29-98
Электрон почта манзили: iqt.tal14@mail.ru
Веб-сайт манзили: http://cedr.tsue.uz
Юридик манзилимиз: 100003, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 49-уй. Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бош биноси 14-қават 14-02 хона “Иқтисодиёт ва таълим” илмий журнал таҳририяти.

☑️ Келгуси сонлар учун мақолалар қабул қилинмоқда.

Журнал ОАК томонидан диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашр ҳисобланади (08.00.00; №11).

📌 Эслатма
: Қўшимча хизмат сифатида мақола журнал сайтига жойланади ва Google Scholar базасида индексацияланади.

➡️ Каналга уланиш
''Иқтисодиёт_ва_таълим''_илмий_журналига_талаблар.doc
49.5 KB
#Журнал_талаблари

❗️“Иқтисодиёт ва таълим” илмий журналида мақолалар чоп эттириш тартибларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

“Иқтисодиёт ва таълим” илмий журналида мақолалар чоп эттириш тартибларининг янгиланган тўлиқ матни илова қилинади. Муаллифлардан мақолаларини ушбу талабларга мослаштирган ҳолда тақдим этишларини сўраймиз.

☑️ Келгуси сонлар учун мақолалар қабул қилинмоқда.

Журнал ОАК томонидан диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашр ҳисобланади (08.00.00; №11).

📌 Эслатма: Қўшимча хизмат сифатида мақола журнал сайтига жойланади ва Google Scholar базасида индексацияланади.

Мурожаат учун:
@rabonaskamilova

➡️ Каналга уланиш
''Иқтисодиёт_ва_таълим''_илмий_журналига_талаблар.doc
56 KB
#Журнал_талаблари

❗️“Иқтисодиёт ва таълим” илмий журналида мақолалар чоп эттириш тартибларига жузъий ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

“Иқтисодиёт ва таълим” илмий журналида мақолалар чоп эттириш тартибларининг янгиланган тўлиқ матни илова қилинади. Муаллифлардан мақолаларини ушбу талабларга мослаштирган ҳолда тақдим этишларини сўраймиз.

☑️ Келгуси сонлар учун мақолалар қабул қилинмоқда.

Журнал ОАК томонидан диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашр ҳисобланади (08.00.00; №11).

📌 Мақола журнал сайтига бепул жойланади ва халқаро базаларда индексацияланади.

Журнал индексланган базалар:
Google Scholar (иқтибослик учун)
Slib (UzSCI)
inLibrary (in Science)
SJIF (ОАК 23-база)
CrossRef (ОАК 35-база)

Мурожаат учун:
@rabonaskamilova

➡️ Каналга уланиш