Irshod.uz | Rasmiy kanal
593 subscribers
2.71K photos
621 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
🔰 «ТЎРТ НАРСА» 🔰

#Ривоят #Дуо

Довуд алайҳиссалом Парвардигорга шундай илтижо қилибди:
«Аллоҳим, Сендан тўрт нарсани тилайман ва тўрт нарса юзасидан Сендан паноҳ тилайман.
Тилакларим:
🔸 Сени зикр қилувчи бир кўнгил;
🔸 Шукр қилувчи дил;
🔸 Сабрли вужуд;
🔸 Дунё ва охиратда менга ёрдамчи бир жуфти ҳалол.

Сендан паноҳ сўраганларим:
🔸 Ўзини катта тутувчи одобсиз-орсиз фарзанддан асра;
🔸 Барвақт қаритувчи итоатсиз хотиндан асра;
🔸 Вабодай юки бор, яхшиликсиз мол-дунёдан асра;
🔸 Камчилигимни овоза қилувчи ёмон қўшнидан асра!»

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

🔗 Улашинг: @irshooduz
#Ривоят

РИЗҚНИ АЛЛОҲ БЕРАДИ

Сулаймон алайҳиссалом бир чумолини кўриб ундан:
– Бир кунда қанча буғдой ейсан? – деб сўрабдилар. Чумоли:
– Бир дона, – деб жавоб берибди.
Сулаймон алайҳиссалом унинг олдига бир дона буғдойни қўйибдилар-да, устидан бир косани ағдариб:
– Кунлик ризқингни мен келтириб тураман! – дебдилар.
Эртасига келиб, косани олиб қарасалар чумоли бир дона буғдойнинг ярмини еб, қолган ярмини ушлаб турганмиш! Сулаймон алайҳиссалом чумолига:
– Менга, бир дона буғдойни бир кунда ейман, деган эдинг! Ярми ортиб қолибди-ку!? – дебдилар. Чумоли у зотга қараб:
– Ризқим Аллоҳнинг зиммасида экан, у Зот менга кунлик ризқимни етказишни унутмайди! Бунга ишончим комил! Лекин куним сизга қолгач, эсингиздан чиқиб қолсам-чи, деган хавотир билан ярмини олиб қўйдим. Чунки бандага ишонч йўқ! Ризқ фақат Аллоҳдандир! – деб жавоб қилибди.

Ҳар кимнинг ризқини ўз вақтида етказувчи Аллоҳ таолодир.

Яқинларингизга
ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla