Irshod.uz | Rasmiy kanal
588 subscribers
2.73K photos
624 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Ҳадис_174 #Такрор

БОМДОД ВА ХУФТОН НАМОЗЛАРИНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИШГА ТАРҒИБ

عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ صَلَّى العِشَاءَ فِي جَـمَاعَةٍ، فَكَأَنَّمَا قَامَ نِصْفَ اللَّيْلِ وَمَنْ صَلَّى الصُّبْحَ فِي جَمَاعَةٍ، فَكَأَنَّمَا صَلَّى اللَّيْلَ كُلَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗“Расулуллоҳ ﷺнинг: “Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини ибодат ила бедор ўтказгандай бўлади. Кимки бомдод намозини жамоат ила ўқиса, бутун кечани ибодат ила ўтказгандай бўлади», деб айтганларини эшитдим”.

✍️ Имом Муслим ривоятлари.


📜 Шарҳ: Аллоҳ таоло: "Рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг", деб айтган. Ушбу даъват мусулмонларнинг орасини жамлаш ва улар орасида ўзаро муҳаббатни ошириш учун бўлган чақириқдир. Пайғамбар алайҳиссалом хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқишга алоҳида тарғиб қилмоқдалар, чунки бу икки намоз мунофиқлар учун энг оғир намоздир. Бу иккисини масжидда жамоат билан ўқишда улкан савоблар бордир. Пайғамбар алайҳиссалом хуфтоннинг фазилатини туннинг ярмини бедор ўтказишга тенглаштирмоқдалар. Бомдодни эса, туннинг барчасини бедор ўтказишга тенглаштирмоқдалар. Демак, фарз намозларини адо этиш билан бир қаторда, тунда нафл ибодат қилишнинг савобига ҳам эришмоқ нияти бўлса, марҳамат, хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан масжидда ўқилсин.

☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Жамоат намозининг аҳамияти, хусусан хуфтон намозини аҳамияти.
2. Бомдод намозини жамоат билан ўқишнинг фазилати ва унга бериладиган савобнинг улканлиги.
3. Озгина амалга ҳам кўпгина савобни берилиши уммати Муҳаммад учун Аллоҳнинг раҳматидир.

📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | "Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан

🌐
Улашинг: @irshooduz