Irshod.uz | Rasmiy kanal
593 subscribers
2.71K photos
620 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Ҳадис_206

ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРИШ АФЗАЛИ...

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ t قَالَ: فَرَضَ رَسُولُ اللهِ r زَكَاةَ الْفِطْرِ طُهْرَةً لِلصَّائِمِ مِنَ اللَّغْوِ وَالرَّفَثِ وَطُعْمَةً لِلْمَسَاكِينِ مَنْ أَدَّاهَا قَبْلَ الصَّلاَةِ فَهِيَ زَكَاةٌ مَقْبُولَةٌ وَمَنْ أَدَّاهَا بَعْدَ الصَّلاَةِ فَهِيَ صَدَقَةٌ مِنَ الصَّدَقَاتِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ ﷺ фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлсин деб фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот – покловчи садақа бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақа бўлур».

✍️ Абу Довуд, Ибн Можа ва ал-Ҳоким ривоят қилган ва «саҳиҳ», деган.


📜 Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «намоз»дан мурод - ийди фитр намозидир. Садақаи фитрни ийди фитр намозидан олдин бериш лозим эканлигини шу ердан билиб оламиз.
Ушбу садақа нима учун шариатимизда жорий қилинганининг сабаби, ҳикмати ушбу ривоятдан очий-ойдин кўриниб турибди. Рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш бўлсин, мискинлар учун таомланиш бўлсин деб жорий қилинган.
Рўзадор одам рамазон ойида рўза тутар экан, гоҳида билиб-билимай турли гаплар оғзидан чиқиб кетган бўлиши, шунингдек, баъзи ноқулай амаларни қилиб қўйган ва шу сабабдан кўнгли ғаш бўлиб юрган бўлиши мумкин. Ана ўша ғашликларни ювиб юбориш учун садақаи фитр тўлаш жорий қилинган.

☝️ Фитр садақаси рўзага боғлиқ садақалардан бўлиб, ҳар бир жон учун икки кило буғдой қийматида берилади. Унинг миллий пул бирлигимизда қанчага тўғри келиши ҳар йили масжидларда эълон қилинади. Фитр садақасини бериш закотга қодир кишиларга вожиб, бошқаларга ихтиёрий ҳисобланади. У фақир, мискинларга берилади. Уни Рамазон ичида бериш ҳам жоиз, аммо афзали ҳайит намозга чиқишдан олдин беришдир.

📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz