Irshod.uz | Rasmiy kanal
593 subscribers
2.71K photos
620 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Ҳадис_523

ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ ФАЗИЛАТИ

عن أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: صَلَاةُ الرَّجُلِ فِي الْجَمَاعَةِ تُضَعَّفُ عَلَى صَلَاتِهِ فِي بَيْتِهِ وَفِي سُوقِهِ خَمْسًا وَعِشْرِينَ ضِعْفًا، وَذَلِكَ أَنَّهُ إِذَا تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ، ثُمَّ خَرَجَ إِلَى الْمَسْجِدِ لَا يُخْرِجُهُ إِلَّا الصَّلَاةُ لَمْ يَخْطُ خَطْوَةً إِلَّا رُفِعَتْ لَهُ بِها دَرَجَةٌ، وَحُطَّ عَنْهُ بِهَا خَطِيئَةٌ، فَإِذَا صَلَّى لَمْ تَزَلِ الْمَلَائِكَةُ تُصَلِّي عَلَيْهِ مَا دَامَ فِي مُصَلَّاهُ مَا لَمْ يُحْدِثْ، اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَيْهِ اللَّهُمَّ ارْحَمْهُ، وَلَا يَزَالُ أَحَدُكُمْ فِي صَلَاةٍ مَا انْتَظَرَ الصَّلَاةَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг жамоат ила ўқиган намози унинг уйидаги ва бозоридаги намозидан йигирма беш баробар кўп бўлади. Бундай бўлишининг сабаби, қачон у яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра масжидга чиқса, уни масжидга намоздан бошқа нарса чиқармаган бўлса, босган ҳар бир қадамида, албатта, бир даража кўтарилиб, бир гуноҳ ўчирилади. Бас, қачон намоз ўқиса, модомики, намозгоҳида турар экан, агар таҳорати кетмаган бўлса, фаришталар унга саловот айтиб туради. «Аллоҳим, унга саловот юборгин. Аллоҳим, унга раҳм қилгин», дейдилар. Бирортангиз, модомики намозга интизор бўлар экан, намоздадир», дедилар».

✍️ Бешовлари ривоят қилганлар.

📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда жамоат намозининг фазилати очиқ-ойдин зикр қилинмоқда. Жамоат намози нима учун фазилат бўлиши ҳам баён қилинмоқда. Жамоат билан намоз ўқиган одам ёлғиз ўзи намоз ўқиган одамга қараганда йигирма беш марта кўп савобга эга бўлар экан.

Бундай бўлишининг сабаби:
📌 1. Жамоат намози ўқиган одам яхшилаб таҳорат қилиб, масжидга чиқади. Унинг нияти соф бўлади. Масжидга борар экан, жамоат билан намоз ўқишдан бошқа мақсадни кўзламайди. Шунинг учун босган ҳар қадамида мартабаси бир даража кўтарилиб, бир гуноҳи ўчирилади.
📌 2. Жамоат билан намозни ўқиб бўлиб, таҳоратини кетказмай, намозгоҳида турса, фаришталар унга саловот айтадилар. Бу намозни ёлғиз ўзи уйида ўқиса, бундай бўлмас эди.
📌 3. Жамоат намозини ўқиб бўлиб, кейинги намозга интизор бўлса, худди намоз ўқиётган одамнинг савобини олади. Ёлғиз намоз ўқиган одам бундай мақомга эриша олмас эди.

☝️ Демак, намозни жамоат билан ўқишнинг ўзиёқ киши оладиган савобларнинг ўз-ўзидан кўпайиб кетишига сабаб бўлар экан. Шунинг учун жамоат намозидан қолмаслик керак, у ҳаётимиздан муносиб ўрин олмоғи лозим.

📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz