Irshod.uz | Rasmiy kanal
591 subscribers
2.73K photos
624 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
МАСЖИДЛАР АЛЛОҲНИНГ УЙИМИ?
#Масжид #Байтуллоҳ

CАВОЛ: Масжидлар - Аллоҳнинг уйи дея айтилади. Лекин Аллоҳ бизнинг тассаввуримиздан ҳам кўра буюк зотдир. Шундай экан У зотга нисбатан бундай "уй, макон" каби ибораларини ишлатсак хатога йўл қўйган бўлмаймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган ибораларни ишлатиш хато бўлмайди. Масалан, Аллоҳ таоло Ҳаж сураси 26-оятида: “Менинг уйимни тавоф қилувчилар учун покла”, деб Каъбани "уйим" деган бўлса, бошқа оятда эса: “Аллоҳнинг масжидларида унинг исми зикр қилинишидан тўсган кишидан ҳам золимроқ кимса борми?!” (Бақара сураси, 114-оят), деб масжидларни ўзига нисбат берган.
Фақат уларнинг мазмун моҳиятини тўғри англасак кифоя.
Ҳақиқатан ҳам Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг яратувчиси, ҳамма нарса унга муҳтож, у ҳеч нарсага муҳтож эмас. Жумладан, Аллоҳ таоло уйга ҳам муҳтож эмас.

Энди Байтуллоҳ-Аллоҳнинг уйи, деган иборага келсак, ундан Каъбаи мушаррафани тушунилади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
جَعَلَ اللَّهُ الْكَعْبَةَ الْبَيْتَ الْحَرَامَ قِيَاماً لِلنَّاسِ
“Каъба, яъни Байтул Ҳаромни Аллоҳ одамлар учун (муҳим) мақом қилиб қўйди”
(Моида сураси, 97-оят).
Каъбани Аллоҳнинг уйи, деб нисбат берилишига сабаб у жой Аллоҳ таолони улуғланадиган макондир. У ерга одамлар турли ерлардан Аллоҳ таоло фарз қилган ҳаж ибодатини қилишга шошиладилар. Яна бу нарса Каъбани шарафлаш, улуғлаш ва унинг қадрини одамларга билдириш учундир. Буни Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг тиллари билан билдирган:
(رَبَّنَا إِنِّي أَسْكَنْتُ مِنْ ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ غَيْرِ ذِي زَرْعٍ عِنْدَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّم)،
“Эй, Раббимиз! Мен зурриётимдан (бир қисмини – ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим”
(Иброҳим сураси, 37-оят).
Демак, Аллоҳ таоло яратганлари ичидан бирор нарсани ўзига нисбат берса, бу улуғлаш, ҳурматлаш ва шарафлаш учун бўлади. Жумладан, Каъба ва масжидларни ўзига тегишли эканини таъкидлаши ҳам шу қабилдандир.
Асло Каъба ёки масжидлар Аллоҳ таоло турадиган уй-жой, деб тушунмаймиз. Чунки макон ва замоннинг яратувчиси Аллоҳдир (субҳанаҳу таоло). Улар ўз яратувчисини қамраб ололмайди. Макон ва замон яратилган нарсаларни қамраб олади, холос. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
МАСЖИДДА ЕЙИШ, ИЧИШ МУМКИНМИ?
#масжид

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биз масжидга шом намозини ўқиш учун борганимизда ифторлик вақти тўғри келгани учун ўзимиз билан сув ёки ҳурмо олиб борамиз. Масжидда оғиз очса бўладими ёки масжидда ейиш ичиш мумкинми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида жамоатга шерик бўлиб, масжидда шом намозини ўқувчилар ифторликни масжид ичида қилсалар бўлади. Лекин икки нарсани риоясини қилиш керак:

📌 1). Киришдан аввал Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳнинг “масжидга бироз муддат эътикоф ниятида киришлик ҳам эътикоф ўрнига ўтади”, деган сўзларига биноан “масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим”, деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат берганлар. (Масжид ичида сув ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар ибодат жойида макруҳ ишни қилишдан сақланган бўладилар, қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);
📌 2). Масжидни покиза сақлашлик;
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний роҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорийнинг “Мирқотул Мафотиҳ” китобидан “Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир”, деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирганлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/212219)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸