Irshod.uz | Rasmiy kanal
591 subscribers
2.73K photos
624 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
🗣МУФТИЙ ҲАЗРАТ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ САФАРИНИ “САХОВАТ” УЙИДАН БОШЛАДИЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мўмин-мусулмон халқимиз билан мулоқот қилиш, эҳтиёжманд аҳоли вакилларининг ҳолидан хабар олиш, масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиш ва намозхонларга маърифий суҳбат қилиб бериш мақсадида водий вилоятлари бўйлаб сафар қиладилар.

📍 Бугун, 26 февраль куни Муфтий ҳазратлари ташрифни Наманган вилоятидаги “Саховат” қариялар уйидан бошладилар. Дастлаб мутасаддилари билан бирга муассасада яратилган шароит ва имкониятлар билан танишдилар. Шунингдек, бу ерда истиқомат қилаётган кексалар ва ногиронлиги бўлган кишиларнинг ҳол-аҳволини сўраш баробарида яхши сўзлар билан уларнинг кўнглига қувонч, юзларига табассум улашдилар. Ўз навбатида улар ҳам Юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнун эканликларини билдирди...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#muftiy #tashrif #saxovat #safar #ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Ramazon_2024

18 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ САККИЗИНЧИ КУНИ ДУШАНБА

ИФТОРЛИК: 18:35
(Тошкент вақти билан)

ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:


اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتطرْتُ، فَاغْفِرْ لِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

Яқинларингизга ҳам эслатинг:
@irshooduz
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА

🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.

🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Ramazon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook