Аллоҳ васлига ошиқлар
1.94K subscribers
2.31K photos
1.38K videos
20 files
992 links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
عندما يتعلم رجل وامرأة دينهما معا، يجدان الحب والجمال في بعضهما البعض...


Қачон эркак (эр) ва аёл (хотин) бирга динларини ўргансалар,
улар бир-бирларида гўзаллик ва муҳаббат топадилар...

Ашиқул Кутуб таржимаси.
🍃

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дўстим айтадики:
Хурсанд кунида ҳамма сенга ёр бўлгани,
Гўзал кунда, ҳамма бирга бўлгани эмас,
асосийси, қийинчилик бўлган кунингда ёнингда ким экани муҳим..
Эскилар айтадиларки.
Олдин йул ҳамроҳини танла
Сўнгра йўл юр,
Олдин кўшни сўнгра уй..
Йўл ҳамроҳ сени белгиланган жойга, борадиган йулга олиб боради..
Инсонни шундай бир хусусияти борки дўстларни жалб қилади,бу ўхшашлик..

Яхши ва ёмон инсонлар ўз хусусиятига эга. Ёмонлик тез тарқалади. Яхшилик секин тарқалади...
Аммо ёмонлик касаллик кабидир..

Шу ерга бир қути олма қўйсак.
Энди айтайлик, эллик дона олма бор.
Бири чириган, иккинчиси уни сақлашга қодир эмас.
Қирқ тўққиз олма биттасини қутқаролмайди...
Бир чириган олма эса, ҳаммасини чиритади.
Чораси узоқ қўймоқдир.
Демак ёмонлардан, ёмонликлардан, ёмон ишлардан ва ёмон инсонлардан узоқ турмоқ керак.

Ким бўлганлигингиз эмас,эндиликда кимлигингиз,ким бўлмоқчи эканингиз муҳимдир..

Қалбингизни қутқаринг инсон эканингизни ҳис қилинг..


Таржимон Ҳаётхон
🍃

@Ishqum_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй, қалбимни асир этган Ишқ!
Мани маҳкам тутки, токи сўзим, ўзим, кўзим, ёшим ишқ бўлсин...
Оламни сен билан кўрай, Сени англайки, бирон ғуабат бу йўлдан адаштирмасин. Ғафлатни мандан йироқ қил. Ишқсиз мани ночор қолдирма. Ҳар нафасимда, юрагимнинг ҳар "дук" ида Ўзингдан ўзга бўлмасин. Ишқ ҳаққи ишқсиз ўтган кунларимни бекит. Ҳаммаси онам қорнида эканлигимдаги каби пок бўлсин, Ишқ бўлсин...

bintu Ismoil дан
🍃

Хайрли оқшом қадрлигим...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юракка яқин бўлиш бахтми,
- Ҳа бу бахт,
Юракка яқин бўлиш бахтсизлик, ҳасрат.
Юракка яқин бўлиш омадми
-омад,
Юракка яқин бўлиш балки талофат.
Юракка яқин бўлиш ҳижронми,
-оташ
Юракка яқин бўлиш нафратдан ҳатлаш.
Тақдир ипи чигал юрак томири...
Юракка яқин бўлиш чилвир охири.
Юракдан чиққан сўзнинг манзили юрак,
Беҳис айтган сўзинг кимга ҳам керак..
Юракнинг гапи дея не не адашди..
Юракнинг йўриғидан қирлардан ошди..
Юракка яқин киши бегонамикан..
Бегона сиққан юрак мунчалар улкан!
Юракка яқинларга қандай кишиман?
Қадирдон дўстми ёки ёр яна душман..
Юракка яқинсизки бунда бор ҳикмат,

Юракка яқинларим сизларга раҳмат...
🍃
Хайрли тонг қадди баланд, қадри тенгсиз қадрлигим...

@Ishqim_Sen
Бир куни жаннатда, Кавсар бўйида,
Учрашсак... Орзулар рост бўлса ногоҳ.
Бир ҳовуч сув олиб кафтларингизда,
Менга тутсангиз—а, Ё, Расулуллоҳ.

Дунёнинг ҳотамтой буюк шоҳлари,
Энг ғариб мискинга қилгандек икром,
Сизга фидо бўлсин кўзим гавҳари,
Сиз алик олсангиз мен берсам салом.

Жаннат боғларида боладек кулсам,
Йиғласам боладек бахтдан энтикиб.
Қаерда қолдингиз, кўринмайсиз, деб
Кириб келсангиз—а эшигим қоқиб.

Деворим туташса деворингизга,
Энг яқин қўшним, деб чунон севинсам.
Сиз маъсуд кезсангиз жаннат боғларин,
Мен ҳар бир изингиз кўзимга сурсам.

Беҳиштни нур дерлар, доим мунаввар,
Дерларки, ой, қуёш бўлмайди, илло,
Сиз бирор ҳалқада кўринсангиз гар,
Кўзимни бир лаҳза олмасам асло.

Жаннатда, шаксизки, турфа неъмат кўп,
Шунда ҳам сарасин топсам ахтариб.
Ҳар куни сиз учун бирор идишда
Қаймоқми, асалми борсам кўтариб.

Қанийди, эшикка қўйилган қулдек,
Жилмасам бир қадам остонангиздан.
Икки соҳилларни тутган кўприкдек
Йўл тушса уйимга кошонангиздан.

Қанийди, қанийди жаннат боғида,
Учратсам... Орзулар рост бўлса ногоҳ.
Аллоҳим, лутф этиб мендек ғарибни
Сиз—ла қўшни этса, Ё, Расулуллоҳ...

Умму Амина


22.01.2021йил

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мавлонодан олтин ўгитлар

- Паргор (циркуль)га ўхшаймиз, бир оёғимиз шариатга маҳкам боғланган, иккинчи оёғимиз билан етмиш икки миллатни кезмоқдамиз.
🍃
- Ҳузурида бўлмаганлар учун ҳам шунча уст-бош, шунча егуликлар берган Зот, ким билади, меҳмонига қандай икром қилар экан!?
🍃
- Аллоҳ Қуръондаги буйруқ ва таъқиқларини тошга эмас, ақли бор бошга бергандир.
🍃
- Эй Аллоҳ таоло китобининг нусхаси бўлган – инсон! Сен коинотни яратган Ҳақ гўзаллигининг бир кўзгусидирсан!

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси
🍃

Хайрли оқшом қадрлигим...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг Жаннат ифорим, қуёшим, фариштам, беғуборим...

Сиз менинг энг суюклигимсиз...

Аллоҳ учун яхши кўрганимсиз...

Тoнгингиз хайрли, кунингиз завқли бўлсин...

Сизга хафа бўлиш ярашмайди..

Дунё сизга кулмаса, сиз дунёга кулиб қаранг...
🍃
Асрга татисин, ҳар бир онингиз,
Омад билан бошлансин, отган тонгингиз.
Сизга омад тилайман, арзийсиз шунга,
Бебаҳосиз, ўхшамайсиз,
асло ҳеч кимга...


@Ishqim_Sen
یا مقلب القلوب ثبت قلبي على
دينك

Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот, қалбимни динингда
собит қил.

@Ishqim_Sen
Ишқнинг қирқ қоидаси.

1 - Қоида


Яратганни қайси калималар билан танишимиз, ўзимизни қай кўринишда эканлигимизга кўзгу тутади.
Агар "Оламларнинг Роббиси" дейилганда, сенинг ақлингга аввало қўрқиладиган, уяладиган бир Зот келадиган бўлса, демак сен кўпроқ қўрқув ва уят ичидасан.
Йўқ агар "Оламларнинг Роббиси" дейилганда аввало ишқ-муҳаббат, шафқат-марҳаматни хотирлаётган бўлсанг, демак сенда бу васфлардан етарлича мавжуд экан.


Ҳазрати Шамс Табризий
🍃
Боборавшан таржимаси

@Ishqim_Sen
_Байтлардаги_ишқ_ни_тушунмаганлар.webm
7.8 MB
Авлиёлар Ишқи.

(Албатта кўринг...)

​​-"Ишқнинг сири нима?"
-"Ёрда фано бўлмоқ!"
-"Ёрнинг истаги нима?"
-"Самимий бўлмоқ!"
-"Самимият нима?"
-"Доимо Ёрга боқмоқ!"
-"Бу қандай бўлади?"
-"Нафсни тарк этмоқ билан!"
Ишқ, Сен ва Мен ғафлатидан ошиб ўтиб, "Биз" бўлганларнинг ризқидир...
🍃
Аллоҳга еткизувчи йўллар кўп. Мен ИШҚ йўлини танладим.

Мавлоно ҳазратлари.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт орзулар ушалишида ҳам эмас.
Борига кўниб яшашда ҳам эмас.
Бахт бизнинг борлигимизда!!!
🍃
Борингизга минг шукр қадрлигим...

Хайрли оқшом...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уч тавсия

Ҳамма нарса ўзгаришига ишонган ҳолда дуо қилинг.
🍂
Ҳамма нарсани ўзгартира олишингга ишонган ҳолда баҳс қилинг.
🍃
Ва бир кун келиб ҳаммаси тугашига ишонган ҳолда сабр қилинг.
🍂
Унутманг, бу учови сизни ҳар вақт энг яхши ниҳояга етказади....
🍃
Ассаламу алайкум хайрли тонг қадрлигим...
Бугунги кунингиз дуолар ва ин ша Аллоҳ билан бошланиб,
ижобат ва алҳамдулиллаҳ ила якунлансин...

Сизни яхши кўраман...

@Ishqim_Sen
Мавлонодан олтин ўгитлар

- Ҳирс ҳатто энг хунук нарсаларни ҳам чиройли қилиб кўрсатади.
🍃
- Ақл барча борар йўлларни билса ҳам, ишққа келганда йўлини топа олмай кўр бўлиб қолади.
🍃
- Кеманинг ичидаги сув кемани чўктиради, остидаги сув эса унга таянч бўлади.
🍃
- Аллоҳга бораётган манзилда ақл айғирига йўл йўқдир.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси


@Ishqim_Sen
Аллоҳим ҳар бир муҳтожга
сўраганини бергин...

@Ishqim_Sen
Ишқнинг қирқ олтин қоидаси

2 - қоида


Ҳақ йўлида илгариламоқ кўнгил иши, ақл иши эмас.
Раҳбаринг доимо кўнглинг бўлсин, елканг устидаги бошинг эмас.
Нафсингни таниган-билганлардан бўл, бутунлай йўқ қилганлардан эмас!


Ҳазрати Шамс Табризий

@Ishqim_Sen