Аллоҳ васлига ошиқлар
1.93K subscribers
2.32K photos
1.39K videos
20 files
1K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Бу оламни йўқдан бор қилган, уни обод қилган, борлиқнинг ҳам, йўқликнинг ҳам эгаси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.
• Агар Аллоҳ хоҳламаганда эди, гапиришга, эшитишга, ёзишга, ҳатто бир-биримизни тушунишга ҳам қодир бўлмас эдик.
• У Зот хоҳламаса, тан қафасидаги жон қуши учолмаган бўларди.
• Япроқларнинг тўкилиши, тилимизнинг айланиши, кўзимизнинг кўриши, қулоғимизнинг эшитиши, ақлимизнинг билиши ва қалбимизнинг ҳис қилиши барчаси унинг қудратига боғлиқ.
• Бизга берган ва бермаган, берадиган ва бермайдиган жамики неъматларига беадад шукрлар бўлсин!

• Дунёнинг безаги ва фахри бўлган Ҳабибига салом ва салавотлар бўлсин!

• Унга эргашганлар Аллоҳнинг йўлида бўлишади.
• Уни билмаганлар тўғри йўлдан адашишади, унга эргашмаганлар ўзларини йўқотган бўлишади.
• Пайғамбаримизга салоту саломларимиз бўлсин!
• Аллоҳ йўлида азоб чеккан, бу йўлга кўнгил қўйган, бир лаҳза бўлса ҳам Унинг йўлида ғайрат қилган, бу йўлда эзгу сўз сўзлаган гўзал қалб эгаларига ҳам саломларимиз бўлсин!

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Роббим!
Менинг гўзал Аллоҳим!
Сенга ўзимдан шикоят қилгани келдим...
Кучсизман...
Чарчадим....
Мен Юсуф алайхиссалом эмасман, бу қудуқ жуда чуқур...
Мен Иброҳим алайҳиссалом эмасман, бу оташ мени ёқади...
Мен Яъқуб алайхиссалом эмасман, бу қайғу мени еб битади...
Мен Юнус алайҳиссалом ҳам эмасман, бу қоронғулик мени бўғиб қўяди...
Ожизман...
Кучсизман...
Ёрдам бер Аллоҳим!...

Хайрли кеч азизлар..

https://t.me/Ishqim_Sen
“Тўрт нарса инсонни олий даражаларга кўтаради, гарчи унинг амали ва илми оз бўлса ҳам: тавозелик, ҳалимлик, сахийлик ва чиройли хулқ. Чунки булар имоннинг мукаммаллигидир”.

Жунайд БАҒДОДИЙ

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху. Хайрли кун азизларим, соғ-саломат уйғондингизми, бунинг учун Яратганга ҳамдлар бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли, фарзандлар, яқинлар билан мароқли ўтсин!

https://t.me/Ishqim_Sen
Айрим шахслар (сенинг ёнингда юрсалар ҳам, аслида) сенга эмас, балки сен орқали амалга ошадиган ўзларининг эҳтиёжларига, манфаатларига мухлис бўладилар. Эҳтиёжлари ўзгариши биланоқ сенга мухлисликлари ҳам ўзгаради.

#ЎРГAНДИМ_ИБРАТ

• Кўрдимки, инсонлар кўрингани каби чиқмаслар. Яхши танимасдан туриб, яхши, ёмон демасликни ўргандим...
• Боқдимки, ортиқча баҳо бермоқ ярамас. Кераклича баҳо бермоқни ўргандим.
• Боқдимки, шошилса, кўп ёмонликлар бўлар. Сабр этмоқни ўргандим.
• Боқдимки, насиб эмас бўлса, бўлмас. "Хайрлиси" демоқни ўргандим.
• Боқдимки, ортимдан гапирганлар ҳеч тўхтамас. Aллоҳга ҳавола этиб, йўлимда давом этишни ўргандим.

Аллоҳ таоло умримизнинг қолган қисмини, ўтган қисмидан кўра хайрли қилсин!

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.

   Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир.
   Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир.
    Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидир.

 https://t.me/Ishqim_Sen
Фарзанд тарбияси борасида тавсиялар

Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади.

Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури:

1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат қуриш
(мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз).

2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.

3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.

4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш
(табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)

5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга беш дақиқа бўлса ҳам бажариш
(пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…)

6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни
«Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим»,
«Укангга қараганинг – жуда катта иш»,
«Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.

7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш.

8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда:
холи, тинч жойда
фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш.

9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш;
бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди,

бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади,

қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради,

қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради,

агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг

Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар.
У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.

©️Тарихчи олим Доктор Алий Саллобий тавсияси

Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугунги тонг, бошланаётган кун барча учун омадли келсин, ҳамма ҳам эзгу ниятлари руёбини кўриш насиб қилсин.Ўтган ҳафтада бажарилмаган ишларни тамомлаш имконидан унумли фойдаланинг...

Душанба- ҳафтанинг бошланиши, сиз учун қувончли кунларнинг бошланиши, омад ва қувончнинг дебочаси бўлсин.

Яхши кайфият, қувонч ва шодлик қалбингизни асло тарк этмасин.

Барчангизга бугунги кун ва бошланаётган ҳафта серфайз ва сермазмун ўтишини тилайман.

https://t.me/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:
— Хатосини тан олмади;
— Пушаймон бўлмади;
— Нафсини койимади;
— Тавбага ёндошмади;
— Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.

Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди:
— Хатосини тан олди;
— Пушаймон бўлди;
— Нафсини койиди;
— Дарҳол тавба қилди;
— Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Қадрдонларим!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,

            Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтаётган кунларимизни шукроналик ила қарши олайлик...

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, хайру - барокатини зиёдаси билан туҳфа этсин.

Яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!

Бугунги  кунингиз файзу барокатли ўтсин!

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..


https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ
Хайрли Кун
Умрингизни яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин! Омонат дунёда омон булинг! Аллохим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин. Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман! Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
Пайшанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!

https://t.me/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло “Нисо” сурасининг 36-оятида: «Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди», деб марҳамат қилган.

Изоҳ: Ояти каримада Аллоҳ таоло барчамизни инсонларга яхшилик қилишга буюрмоқда. Яхшилик қилишга энг муносиб инсонлар тўққиз тоифадир:
ота-она,
қавм-қариндош,
етимлар,
мискинлар,
қариндош қўшни,
бегона қўшни,
ҳамроҳ,
мусофир,
қўл остимиздагилар.
«Ким қаҳр қилса, қаҳр кўради. Ким зарар келтирса, зарар кўради. Ким зулм қилса, зулм кўради. Ким (бировни) айбласа, ўзи ҳам (шу айб билан) имтиҳон қилинади. Аллоҳ таоло муҳлат беради, лекин эътиборсиз ташлаб қўймайди».

https://t.me/Ishqim_Sen
🌿 Диққат, барча қиз фарзанди бор эркаклар!

Кўзингизни бир он юминг ва тасаввур қилинг: келажакда сизнинг фарзандингиз сизга ўхшаган бир эркакка турмушга чиқаяпти...
- Табассум қилдингизми...?!
- Рози бўласизми...?!
Агар йўқ бўлса, ўзингизни яхши томонга ўзгартиринг! Ислоҳни ҳозирдан бошланг!

https://t.me/Ishqim_Sen
Дунёда Аллоҳ йўлида жон бериш каби яна бир буюк иш бор. Бу Аллоҳ йўлида яшашдир!

Бугунингиз муборак бўлсин!

Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жума айёмингиз муборак бўлсин азизлар!!!

Эй Яратгувчимизнинг суюклиси Хабибим,
Эй ўксик қалбларга малҳам бўлган Расулим,
Эй, хаста дилларга шифо бўлган Набиййим,
Эй дунё яратилишининг сабабчиси бўлган Ҳазратим Муҳаммад,
Эй ўз роҳатидан кечиб умматини ўйлаган Хабибим,
Эй дардлиларнинг дардкаши Ҳазрати Муҳаммад!
Эй адашган уммат раҳнамоси,
Сизга мақомингизга яраша салавоту саломларимиз бўлсин!!!

https://t.me/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мазза қилиб эшитинг, иншаАллоҳ тушларингизда ҳам шу мавзу бўлсин🤲🤲🤲 ва албатта ўзингизга раво кўрганни яқинларингизга улашиб қўйинг😉

Гоҳида ҳаёт йўлимиз биз тузган режалардан ўзгача бўлиши ҳам мумкин. Аммо ишонинг, Аллоҳ бизга танлагани бизнинг режамиздан анча афзал!

https://t.me/Ishqim_Sen
#Жума_фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қила туриб: «Унда шундай бир вақт борки, мусулмон банда намоз ўқиб турган ҳолида унга мувофиқ келиб, Аллоҳ таолодан бирон нарса сўраса, унга ўшани албатта беради», дедилар ва унинг оз муддат эканини билдириб, қўллари билан ишора қилдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

#дуо
Эй Роббим!
Бу фақир қулингни, Ўзингга яна ҳам кўпроқ муҳтож айла.
То фақатгина Ўзингга юзланайин.

Эй Роббим!
Бу фақир қулингни, ўзгалардан тамоман беҳожат айла.
Токи Сендан ўзгага юзланмайин.

Эй Роббим!
Қалбимга муҳаббатингни, Сенга муҳаббат қўйганларнинг муҳаббатини ва Сенга олиб борадиган амалларнинг муҳаббатини жойлагин.
Токи Сендан ўзга нарсанинг муҳаббати қолмасин!
Сенинг лутф-эҳсонинг ва фазлингга жудаям муҳтож ва мунтазирман!

Жума кунининг фазилатларидан мусулмон ахлига инъому эхсон айла.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху.

#Синов
Инсон боласи бир кеча-кундузда учта синовга учрайди, лекин кўпчилик уларнинг бирортасидан ибрат олмайди.
Биринчиси – ҳар куни умридан бир кун камаяди, лекин бунга этибор бермайди. Ваҳоланки мол-дунёсидан бирор нарса камайса, дарров ғам-қайғуга ботади. Ҳолбуки йўқотилган мол-дунёнинг ўрнини тўлдирса бўлади, лекин ўтган умрнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди.
Иккинчиси – ҳар куни Аллоҳ берган ризқни ейди. Ўша ризқни ҳалол йўл билан топган бўлса, охиратда савол-жавоб қилинади. Лекин ҳаром йўл билан топилган бўлса, азоб-уқубатга тортилади.
Учинчиси – ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан бир қадам узоқлашиб боради, лекин фоний дунёга кўрсатган эътиборичалик боқий охиратга эътибор қилмайди. Ваҳоланки борар жойи жаннатми ёки жаҳаннамми, билмайди.
Аллоҳим, энг катта ғам-ташвишимиз, илмимиз етиб борган нарса дунё бўлиб қолмасин. Борар жойимизни дўзах қилмагин, жаннат қилгин. Aминь!

https://t.me/Ishqim_Sen
#Солиҳ_дўст

Икки дўст иш юзасидан пойтахтга йўл олишибди. Ярим тунда шаҳарга етиб келишиб меҳмонхоналарнинг бирига жойлашишибди. Иккови ҳам йўл чарчоғидан уйқуга кетишибди. Эрталаб уйғонишгач дўстларнинг бирини юз минг сўми йўқмиш. Ўша пайтда юз мингнинг қадри баланд экан. У шеригидан "юз мингимни кўрмадингми" дебди. Дўсти "кеча тунда менга пул керак бўлиб олиб ишлатдим, сенинг уйқингни бузгим келмади", дебди. Кейин икки дўст меҳмонхонадан чиқиб юмушларини битириб қайтишибди. Фаррош аёл ёнларига келиб "хонангизни тозалаётган эдим, ётоқ тагидан юз минг топиб олдим", деб пулни уларга узатибди. Шунда пул эгаси дўстига "пулни мен олиб ишлатдим деган эдингку", дебди. Дўсти "хонада иккаламиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен олмадим десам орамизга шайтон тушиб дўстлигимизни бузар эди. Ўша йўқолган юз минг бўйнимда қарз бўлиб қолсин, дўстимни йўқотганимдан пулимдан айрилганим яхшида", дебди.
Биродарлар дўст танлашда адашманглар. Солиҳ дўст сизларни икки дунёда хор қилмайди.

https://t.me/Ishqim_Sen