Аллоҳ васлига ошиқлар
1.94K subscribers
2.32K photos
1.4K videos
20 files
1.03K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
«Мен дарду ҳасратимни фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қиламан...»

Юсуф сураси, 86-оят

@Ishqim_Sen
Ишқнинг 40 олтин қоидаси.

3 - Қоида



Қуръони карим тўрт савияда ўқилиши мумкин:

1. Зоҳирий маънодир.
2. Ботиний маънодир.
3. Ботинийнинг ботинийсидир.
4. Бу савия шу даражада чуқурки, уни таърифлашга калималар кифоя қилмайди.

Ҳазрати Шамс Табризий
🍃
Роббим бизларга ана ўша савияларда Каломи муборагини ўқишни насиб этсин!
🍃
Таржимон Боборавшан


@Ishqim_Sen
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:

Билингки, банданинг эҳтиёжи Аллоҳни ягона деб,
- Унга муҳаббатда;
- Ундан қўрқувда;
- Ундан умид қилишда;
- Унга таваккул қилишда;
- Аммалларни у учун қилишда;
- Унга бўлган қасамда;
- У учун бўлган назрда;
- Унга итоатда;
- Унга бўлган камтарликда;
- Уни улуғлашда;
- Унга саждада;
- Унга яқинлашишда шерик қўшмасдан ибодат қилишда.

Бу эҳтиёжлар банданинг руҳга бўлган эҳтиёжидан, кўзнинг нурига бўлган эҳтиёждан... ва ҳоказо нарсалардан кўра зарур эҳтиёждир. Яни, бу эҳтиёж билан тенглаштирадиган тенг нарсани ўзи йўқ.Зеро қулнинг асл моҳияти - қалби ва руҳи ҳеч шериги йўқ, ибодатда ( якка Ўзи ) бўлган Зотга ибодат қилмагунича соғлом ( саҳиҳ ) бўлмайди.


« Ториқул ҳижротайн», 99.


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абу Зар (р.а).дан
Расулуллоҳ ﷺ мени етти нарсага буюрганлар:

1 Мискинларни дўст тутишга ва уларга яқин бўлишга;

2 Дунёвий ишларда ўзимдан қуйи одамларга қарашга,
ўзимдан юқориларга қарамасликка;

3 Қариндошларим юз ўгирсалар-да улар билан борди-келди қилишимга;

4 Бировдан бирон нарса сўрамасликка;

5 Аччиқ бўлса-да ҳақни гапиришга;

6 Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка;

7 «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни кўп айтишга, зеро бу калималар аршнинг остидаги хазинадан олинган.

Имом Аҳмад ривояти.
🍃
Хайрли оқшом қадрлигим...

@Ishqim_Sen
Маҳзунликда йиғла, чунки кўз ёшлар қалбингда умид чечакларини ундирса ажабмас...
🍃
Кўздан сизилган ёш, оғир хўрсиниш, чуқур хаёллар, қалбан ёлғизлик, қўй, сўзларни чўзмаймиз, зотан бунинг бари СОҒИНЧдир...
🍃
Соҳилга боғланган қайиқлар уммонни кезарми, йўқ, дунёга боғланган кўнгилни баҳри ишқда суздирмоқчи бўлганинг нимаси?!
🍃
Мусибат иймоннинг сайқалидир, келса сабр эт. Иймон етилмай қалб эврилмас. Қаттиқ донни майин қилган тегирмоннинг тоши эмасми ахир?!

Нодира
🍃

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг қадрлигим...
Отган тонг барокотли бўлсин..
Роббимдан сўраганингиз ижобат бўлсин...

Икки Харамида меҳмон қилсин бизларини...
🍃
Бугун :

Билаклар ДУОга очилган,
тиллар ЗИКРла толмаган,
қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган,
кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин...

@Ishqim_Sen
Албатта Роббим Кечиргувчи ва Раҳимлидир..

Албатта Роббим Меҳрибон ва Марҳаматлидир..

Албатта Роббим дуоларимзни Эшитгувчидир...

Албатта Роббим дуоларимзни ижобат қилгувчидир...


@Ishqim_Sen
Сен мени севарсан, мен сени севарман, аммо Аллоҳ бизни севмаса, бу севгининг ҳасратдан бўлакдан нимаси бор?!
🍃
Офтоб шарқдан чиқиб ғарбга ботар дейсанми, йўқ, у бориб ҳар ошиқ қалбга чўкар. Сен вазмин булутлар ёмғир тўкканини кўргандирсан, ошиқ қалбни эса офтобдек ишқ оташи йиғлатар...
🍃
Кеч, аламлардан кеч, унут, надоматларни унут, Яратгандан сокин қалб сўра, зотан ҳузур ўшандадир. Уммонни тоширган тўфонлар бўлур, қалбдаги саросима ҳам айни улардандир...
🍃
Умму амина


@Ishqim_Sen
Ишқнинг 40 қоидаси

4 - Қоида

Коинотдаги ҳар заррада Аллоҳнинг сифатларини кўра олишинг мумкин. Чунки у масжидда, черковда, синагогда эмас, ҳар он ҳар ердадир. Аллоҳни кўриб яшаган бўлмагани каби, Уни кўриб ўлган ҳам йўқ. Kим Уни топадиган бўлса, абадиятга қадар У билан қолади.


Ҳазрати Шамс Табризий
🍃

@Ishqim_Sen
Мавлонодан олтин ўгитлар

- Адолат недир? Ҳар нарсани ўз ўрнига қўймоқ; Зулм нима? Бир нимани ўрнига қўймаслик!
🍃
- Бошқалар ҳаётига ҳавас қилма, жуда кўплаб кишилар борки, сенинг ҳаётингни орзу қиладилар.
🍃
- Ифлос ифлослигини қилади, бироқ сув тозалашда давом этаверади.
🍃
- Ер юзи билан тоғда ишқ бўлганда эди, кўнгилларида бирор майса унмаган бўларди.


Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳа, ҳаёт эртак эмас,
Ҳаёт бу фан ...
Унда ҳамма нарсани ўрганасан ..
Унда қувонч, кўз ёши,
Ва юз минглаб - НEГА ??

🍃

Хайрли оқшом қадрлигим...
Фарақли ва меҳрли оқшом ёр бўлсин,
фақатгина қувоч ҳамрохингиз бўлсин...


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, азизим! Омонмисиз? Сизни жуда-жуда соғиндим. СИЗ ҳам тушларингизда мени кўргандирсиз-а?

Хайрли тонглар янги руҳ ва шижоат билан қалбингизни эгаллаш, яхши, ажжойиб кунларни бирга ўтказиш, ғаройиб тонгларни кутиб олиш учун!
Биз биргамиз! Қани бугунги кунни ажойиб ўтказишга сўз беринг, азизим! Ҳар кунимиз янги, яп янги саҳифа. Эртага у тарих. Ортга қараганда, шу тарихдан хурсанд бўлсангиз, демак, ҳаммаси жойида.
Хуллас, ЯНГИ кунингиз билаааааааааан!
Хайрли тонг, азизим!
Борлигингиз қандааааай яхши!

Ҳулкар
🍃

@Ishqim_Sen
Ризқ сўзининг маъноси фақат мол-дунё, фарзанддан иборат эмас.
Энг гўзал ризқ- кўнгил сакинати, тафаккур нури, жисм сиҳати, қалб поклиги ва фикр саломатлигидир.
Ризқнинг энг хайрлиси- отанинг розилиги ва содиқ дўстнинг дуосидир...

@Ishqim_Sen
БИЗ СЕЗМАГАН ЖАЗОЛАР

Бир одам солиҳ кишилардан бирининг олдиларига келиб:
- Ҳар бир гуноҳ учун жазо бор деб эшитганман. Мен Аллоҳга кўп гуноҳу маъсият қилганман, лекин, ҳеч жазоламади-ю? - деди.

Солиҳ киши:
-Эй, ўғлим! Балки Аллоҳ сен ўзинг билмаган ҳолатда жазолаб бўлгандир!- деб жавоб қилдилар.
Бояги киши "Қанақасига?!" дея таажжубланди.
Солиҳ одам:
- Сени гуноҳ-маъсиятлардан лаззат оладиган қилиб қўймадими?!
- Қуръон тиловатисиз ҳафталар, ойларни ўтказиб юборадиган қилмадими?!
- Қанчадан-қанча тунларда қоим бўлишдан маҳрум этмадими?!
- Тилингни зикрдан тўсиб қўймадими?!
- Сени мансабпараст, дунёга меҳр қўйган, пулдан ўзгани севмайдиган қилиб қўймадими?!
- Тоат-ибодатларни сен учун оғир қилиб қўймадими?!
- Тилингга ғийбат, чақимчилик, ёлғонни осон қилиб қўймадими?!
- Охиратни унуттириб, дунёни энг улкан ташвишинг қилиб қўймадими?!

Мана шу хорликларнинг барчаси, Аллоҳнинг сен сезмаган жазоларидир, - деб жавоб бердилар.

@Ishqim_Sen