Аллоҳ васлига ошиқлар
1.93K subscribers
2.36K photos
1.45K videos
20 files
1.11K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
Жавоб,

1 Абу Дужона Ансорий ва Саҳл ибн Ҳанийф Ансорий

2 9 йил.

3 Фотима бинт Асад, Алий ибн Абу Толибнинг оналари

Қирғизистондан Умму Билол
Бу тўғри жавоб топган обуначимиз бўладилар.

Табриклаймиз
Бизда 2 чи ва 3 чи ўрин соҳибалари ҳам бор иккинчи берилган вақтда ёзишган

Андижонлик Шахнозахон

Қўқонлик Зилолахон

Сизлар ҳам китоб танланг
Ислом нима?
▪️ Мулойим сўзлаш: «Овозингни пасайтир»
(Луқмон сураси, 19-оят);

▪️Тўғри юриш: «Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят);

▪️Кўзни тийиш: «Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!»
(Ҳижр сураси, 88-оят)
🕊
Бизларни ислом йўлида собит қадам қилгин..

Қалбларимиз, таскин топмоқлик учун унга таскин бўлгувчи нури неъмат соҳиби, карами кенг Роббим бор. Алҳамдулиллаҳ! Ўзинг бизни қалбларимизни Ишқи-шавқинг ила нурга тўлдириб, мунаввар айла. Бу бесуяк бир инъоминг бўлмиш забонимиз тилларимизни Ўзингни мадҳи ёдинг, зикринг ила безагин. Ҳар онда Сенга интилурмиз, Сен томон нолишлар қилурмиз. Марҳамат ва мағфиратингдан Умид деб аталмиш шами чироғимизни ёқиб сабрла жавобингни кутгаймиз.... Ўзинг бизни яратдинг, Ўзинг асрагин Ё Роббим...!

Хайрли оқшом қадрдон.
Бахтлилар қаторида бўлинг,ХУФТОНни, иложини қилсангиз ТАҲАЖЖУДни ўқинг.
БОМДОД намозига албатта уйғонинг..🕊


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар кун эрталаб ҳар бир аъзодан садақа қилиниши керак..
Ҳар бир тасбиҳ СУБҲАНАЛЛОҲ садақа,
ҳар тамҳид АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ садақа,
ҳар таҳлил ЛА ИЛАҲА ИЛОЛЛОҲ садақа,
Ҳар бир такбир АЛЛОҲУАКБАР садақа...

Яхшиликка чорловчи- садақадир.
Ёмонликдан сақловчи ҳам- садақадир.

❄️
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ.

Дунёдаги бир бора берилган умрингизни шундек яшаб ўтингки...

ота-онангиз сиздан икки дунёда рози бўлсинлар...

дўстларингиз сиздек дўстдан ғурурлансинлар..

ҳаётингиздан чиқиб кетган инсонлар унута олмасинлар...

ҳаётингизга кириб келган инсонлар юз ўгирмасинлар...

атрофингиздагилар сиз билан бахтни хис қилсинлар…

ёрингиз сизни севишдан тўхтамасин...

Барчаси ўз қўлингизда...

Марҳаматли Роббимдан:
Cўрасангиз икром қилишини,

Гуноҳ қилсангиз муҳлат беришини

Истиғфор айтсангиз мағфират қилишини сўрайман!

ХАЙРЛИ ТОНГ Ягонам.

@Ishqim_Sen
Audio
Ўтмиш ривояти

📄 Хайрулла Ҳамидов

🎙Умид

@Ishqim_Sen
Ар Роҳиқ Ал Махтум.pdf
2.9 MB
«Ар Роҳиқ ал Махтум» Пайғамбармиз ﷺ нинг покиза ҳаётларидан қисса қилувчи лавҳалар.

@Ishqim_Sen
Хайрли оқшом қадрлигим...

@Ishqim_Sen
Бизнинг ғолибаларимиз китобларини танлашди.
Битталарига яъни Қўқонликларига етказдик эртага ин ша Аллоҳ Андижон ва Қирғизистонлик ғолибаларимизга юборамиз
.
Ухлашдан олдин витрни ўқинг!
Таҳоратсиз ухламанг!
Ниятингизни ислоҳ қилинг!
Хафа қилганларни кечиринг!
Кечанинг охирини ғанимат билинг!
Гарчи икки ракъат бўлса ҳам, таҳажжуд ўқинг!
Чунки у, дунё ва ундаги нарсалардан ЯХШИдир.
Унутманг!
Умрнинг энг қиммат дамлари тунги дақиқалардир!
Таҳажжудга туриш насиб қилган бўлса, чиройли тиловат - ла уни узунроқ ўқишга интилинг!

Роббингиз зикрини кўпайтиринг!

«Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ»
(Музаммил: 8 - оят)

🕊

тунингиз хайрли ўтсин!

Субҳаналлоҳи Ва Биҳамдиҳи.
Субҳаналлоҳил Азийм.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум жаннат ифорлигим...
Хайрли кун.
Кумуш қишнинг тозза хаволи тонгидан тўйиб нафас олдирган Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин...

Бугунги кунингиз гўзал ўтсин.

Сиз учун дуодаман...

@Ishqim_Sen
Севгида қуёш каби бўл, дўстлик ва қардошликда оқар сув каби бўл,
бировлар хатоларини ёпишда кеча каби бўл, тавозеда тупроқ каби бўл, ғазабда ўлик каби бўл!
Ҳар не бўлсанг бўл,ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл!

Жалолиддин Румий

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон қалбини кўрган одам борми?

«Инсоннинг қалби бор, аммо у қаерда, ранги қандай, қаттиқми ёки юмшоқми»
-деган саволларни кўпчилик ўйлаб кўрмаган бўлиши мумкин.

Қалб – меҳрнинг макони, Ишқ уйи, севги жилоланадиган маскандир. Худди ичингизда меҳр солиш учун идиш бордек.

Қалбингизни ҳис қилинг-чи? Меҳр идишингизни ичида нима бор? У тўлами?
Унинг ичида меҳр, Ишқ, севги, яхши кўриш, ишонч борми?

Ҳар бир инсон севишга ва севилишга ички эҳтиёж сезади.

Бу эҳтиёж қондирилмагунича инсоннинг қалб косаси бўшлигича қолаверади.

Қорнингиз очганида қаттиқ нонни кўзингизга суриб еганингизни эсланг.

Бир қултум сув ичгингиз келиб чанқаганингизни эсланг.

Шу каби қалб очади, чанқайди, либосларини кийиб завқлангиси келади....

Қалб косаси меҳрга тўлмаган инсонни таниб олиш осон.
Бу инсон кўп касал бўлади, кўп гапиргиси келмайди, ҳеч нарса ёқмайди, ўзгалар дилини оғритади.....
🍃
Шундай экан қадрлигим меҳр улашинг, меҳр кўринг...

Хайрли оқшом...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман

Соғинчдан юраклар ёрилай дейди
Ҳаёлий дийдорга кўнгил тўйсайди
Набийим дея Ҳиро тоғи қумсайди
Сиз зулмат дилларга нур Набиюллоҳ
Саллоллаҳу алайка я Расулуллоҳ

Бошингиздан бир парча булут кетмасди
Бу не ҳол сирига ҳеч ким етмасди
Кўкдан саломлар ёғиб битмасди
Қоронғу тунларга эрурсиз сабоҳ
Солаллоҳу алайка я Расулуллоҳ

Йўлларда тош дарахт кўрмоққа маҳтал
Муборак изингиз тушгани маҳал
Сизга салом Расулим дейишар ҳар гал
Биздан ҳам саломлар эй Ҳабилуллоҳ
Солаллоҳу алайка я Расулуллоҳ

Сизни кутиб ҳар борлиқ интизор гирён
Ёшингиз қирққа етган ўша он
Оламлар сарвари ҳар икки жаҳон
Бир кўриш кўнгилда бўлиб битта оҳ
Солаллоҳу алайка я Расулллоҳ
🍃
Хайрли тонг дилга яқиним Аллоҳга ва Росули с.а.в. га бўлган муҳаббатимизни зиёда қилсин...
Кунингиз қувончларга тўла бўлсин...

@Ishqim_Sen
СубҳанАллоҳ калимаси қачон ишлатилишини биласизми қадрлигим?
«Сўрасангиз, Аллоҳдан сўранг.»

- Исҳоқ ибн Аббоддан ривоят қилинади:

Бир кеча тушимда бир кимсанинг,
“кулфатга учраган кимсага ёрдам 
бер”,- деётганини кўриб, уйғониб 
кетдим ва,
- “қаранглар, қўни қўшнилардан муҳтож кимса борми?”,- дедим.,
Улар:
“билмаймиз”,- дейишди..

Яна уйқуга кетгандим, тушимга кирган кимса яна келиб:
“кулфатга учраган кишига ёрдам қилмай ухлайверасанми?!”,- деди.
Яна уйғониб кетдим, сўнг яна ухладим.
У тушимда яна келганди, мен ўрнимдан турдим ва хизматчига:
- “ҳачирни эгарла”, дедим.
Ўзим билан бирга уч юз дирҳам олдим ва ҳачирга миниб, унинг жиловини қўйиб юбордим. 
У жомеъ масжидга қараб йўл олди. Туялар турар жойининг кўчасидан ўтиб, тоғ йўли бўйлаб қабристон томон юриб борди. Сўнг 
ўнг тарафга,масжиднинг жаноза ўқиладиган томонига бурилди ва шу ерда тўхтади. 

Қарасам, бир киши намоз ўқиб турган экан. У менинг келганимни сезган эди, мен унга яқин бориб:
- “Эй Аллоҳнинг бандаси, сизни бу вақтда бу жойга чиқишга нима мажбур қилди?”, дедим. 
У:
- “Мен бир камбағал бандаман, юз 
дирҳам сармоям бор эди, қўлимдан кетди, зиммамда эса икки юз дирҳам қарзим бор”, деди. 
Мен уйимдан олволган уч юз дирҳамни чиқариб:
“мана бу уч юз дирҳам, буни олинг”,- деб бердим ва:
“мени танийсизми?”,- дедим,
У:
"Йўқ”, деди. 
Мен:
"Мен Исҳоқ ибн Аббод бўламан, агар сизга яна бирор мусибат етса, меним олдимга боринг, манзилим фалон 
жойда”, дедим. 
У эса:
"Аллоҳ сизни раҳматига олсин,
Агар менга яна бирор мусибат етса, сизни бу вақтда чиқарган Зотга илтижо қиламан, 
Ундан ёрдам сўрайман, шунда У Зотнинг Ўзи яна сизни бизнинг олдимизга олиб келади”, деб жавоб берди.. 

Субҳаналлоҳ, Ўзинг хоҳлаган 
кишига ҳикматни берасан.!!
🍃
“Мўминлар Аллоҳгагина таваккал 
қилсинлар!” 

(Тавба сураси 51)


https://t.me/joinchat/RCjphfSfEn88BK0W