Аллоҳ васлига ошиқлар
1.92K subscribers
2.36K photos
1.46K videos
20 files
1.12K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳим ҳадя этган ушбу тонг барчамизга муборак бўлсин!

Азизларим, дунё қалбингиз  гўзаллиги даражасича  гўзалдир. Шундай экан аввал қалбингизга эътиборли бўлинг....

Дунёга, ҳаётга тоза нигоҳ  билан боқинг. Нигоҳларнинг  илдизи эса қалбдадир, қалб  кир бўлса юз-кўзингизни  минг ювганингиз бекор...

Ушбу сўзларни ўқиётган ҳар  бир гўзал қалб эгасини бахт ва омад ҳеч қачон тарк этмасин!

Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамрохингиз бўлсин!

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
....Ҳафа бўлма!
....Ҳар доим кулиб юр!
....Нимагадир муҳтожмисан?
....Уни ён атрофингдаги одамлардан эмас Буюк Аллоҳдан сўра нега дейсанми?
....Чунки ҳеч ким эшитмаса хам Аллоҳ эшитади.

....Ўксинма, сиқилма.
....Дунёдаги ҳеч бир нарса ўксинишинггаям, сиқилишинггаям арзимайди.
....Табассум қил!
....Табассумингдан ўзгалар дили яйрасин.
...Чунки барча нарса ўткинчи.
....Сабр қил!
....Сабр оғриқларни тўхтатувчи аччиқ малҳамга ўхшайди. Ҳам азоб беради, ҳам даволайди.
....Бир дақиқада бир неча бор урадиган юрак, умид билан урмоқда.
....Шунинг ўзи қувончку?!
....Доим табассум қил !!!


https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзлар осмонга йўналтирилганда, уларда осмон акс этади.

Кўзлар ботқоққа қараганда - ботқоқ акс этади.

Кўзимизни қаерга йўналтиришимиз - бизнинг хоҳишимиз ва бизнинг танловимиздир
.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир инсоннинг ичида чегараси бор.

Туйғунинг чегараси...
Дарднинг чегараси...
Нафратнинг чегараси...
Кечиримнинг чегараси...

❇️ Шунинг учун ҳам баъзида инсонлар узоқ вақт чидаши мумкин, узоқ вақт жим бўлиш, узоқ вақт давомида хулоса чиқариб ва кейин  воз кечиши мумкин...

❇️ Инсоннинг кўнгли сўзлардан кўра буюкдир.
Шуни унутманг,
Сиз сўзларга боқасиз,
Аллоҳ эса кўнгилларга...

❇️ Бу бизларга берилган бир фурсат имтиҳонли дунёда кўнгилларни кенг қилиб яшанг.

❇️ Иймонга, ибодатга, соғлиққа,
Энг асосийси Аллоҳ розилигига эътибор қаратинг.

Қолганининг ечими бор...
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху азизлар.

Кунингизни қувонч ичида, бахт сурурида ўтказинг, илоҳим, азизим...

https://t.me/Ishqim_Sen
Ибрат:

Муаммолар ечими журъат, заковат, ҳикмат ва баъзан қурбонлик талаб қилади...

Ожизларнинг хўрланишига индамай қараб туришингиз, иймон ва одамийлигингиз ўта заифлигидан далолатдир...

Мазлумларни қўллаш, сиз учун арзимас ишдир. Лекин мазлум учун унутилмас ёрдам бўлади... Унутманг, мазлумнинг дуоси мустажобдир...

Муҳтожларга қилган мурувватингиз учун савоб ва дуолар соҳиби бўлиш сизга ҳам насиб қилсин...

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Илм:
-Ёдлаш ва англаш;
-Амал ва татбиқ қилиш;
-Хулқланиш ва ибодат санаш;
-Изланиш ва таҳқиқ қилиш;
-Нафсни ҳисоб-китоб қилиш;
-Аллоҳ таолога муроқаба ҳосил қилиш;
-Пайғамбарларнинг саййиди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларига эргашиш;
-У Зотнинг саҳобалари ва уларга яхшилик узра эргашган тобеинларнинг сийратларига қадам бақадам эргашишдир".

Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ.

https://t.me/Ishqim_Sen
АЁЛ  ИЛМ  ОЛИШИ  ШАРТ

Дунёнинг ярми аёллар, қолган ярми  уларнинг тарбияланувчисидир.

Аёллар мардикор бозори бор юртнинг хотин-қизлар кунини нишонлашга ҳаққи йўқ.

«Жаҳолатнинг ягона қўрқуви - аёлдир. Чунки аёл ўрганса фарзандларига ҳам ўргатади.

Аёлга илм бериш - жамиятга илм беришдир.

Кимда бир қиз бўлса оила дафтарига 10 ўғлим бор деб ёзиб қўйсин.

Шайх Али Тантовийнинг 
"Эй қизим" номли китобидан


https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жаннат оналар оёғи остида" фильми 35 ёшли ақли заиф Одил, онаси 75 ёшли Райҳон опа ҳақидаги ҳикоя.

Она меҳр булоғи, туққан эмас, парваришлаган, меҳр, эътибор берган аёлларгина бу мақомга лойиқ эканликларини кўрсатиб беришган.

Роббиси танитилмаган ақллилар ва Роббисини таниган ақли заиф Одил ҳаёти ....

Қирғиз, ўзбек, қозоқ бир элат, диндош таржимонларсиз тушунишларини кўрсатиб қўйишибди.

Инсонийлик, инсоф, меҳмондўстлик Ўрта Осиё халқларини урф одатлари, диндош эканликлари ёритиб берилибди.

Имон ақл билан эмас, Аллоҳнинг фазли билан эканлиги яхши ифодаланган.

Сурия халқини, ҳарбийларини оғир синовларини кўриб кўз ёшларимни ҳечам тиёлмадим, Роббим нажот берсин.

Террористларни асл юзи  кўрсатиб берилибди.

Қисқа диалогларда айни дамдаги ҳолатларимизни маҳорат билан кўрсата олишибди.

Барча мусулмонлар араб бўлсин, ажам бўлсин бир-бирларига биродарликлари, дуогўйликлари.... ҳар бир саҳна 😢 25 кадр

https://t.me/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун жума, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга саловат йўллашни унутманг!

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ дейдилар:
Аллоҳ сизларни раҳм қилсин, шуни билингки, саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишда ўнта каромат бордир. Улар:

1. Маликул Жаббор – Аллоҳнинг саловот айтиши.
2. Набиййул мухтор – Пайғамбаримизнинг шафоат қилишлари.
3. Малоикатул аброр – фаришталарга эргашиш борлиги.
4. Мунофиқ ва кофирларга мухолиф бўлиш, уларга зид келиш.
5. Хато ва гуноҳларнинг маҳв бўлиши, ювилиши.
6. Ҳожат ва эҳтиёжларни раво бўлиши.
7. Зоҳирий ҳолат ва сиру асрорларни нурланиб, ёришиши.
8. Жаҳаннамдан нажот топиш.
9. Роҳат ва қарор топиш ҳовлиси – жаннатга кириш.
10. Моликул Ғаффор зот – Аллоҳнинг саломига мушарраф бўлиш бор эканидир.

“Бўстонул воизийн” асаридан.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жуманинг хайрли ва барокати сизга бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

https://t.me/Ishqim_Sen
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘️🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🍀🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИРГИНА дарахт қалин ўрмонзорни бошлаб бериши мумкин..!!!

БИРГИНА кечирим --- ришталарни қайта боғлаши мумкин...!!!

БИРГИНА ширин сўз ---- синиқ кўнгилларни шод қилиши мумкин...!!!

БИРГИНА табассум --- нохушликларни бартараф этиши мумкин...!!!

БИРГИНА узр --- аламзада қалбларни юмшатиши мумкин..!!!

БИРГИНА салом --- ўзаро муҳаббат уйғотиши мумкин...!!!

БИРГИНА умид --- юксак муваффақиятларга етаклаши мумкин..!!!

БИРГИНА сукут --- минглаб кўнгилсизликнинг олдини олиши мумкин..!!!

БИРГИНА яхшилик --- Жанннатга олиб кириши мумкин..!!!

https://t.me/Ishqim_Sen
#ТАМОММИ?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салоам вафот этганларида Мадинани маҳзунлик қоплади. Ҳамма гўё бошқа одамга айланиб қолган эди. Бу ўзгаришга умматнинг "сиддиқ"и Абу Бакр розияллоҳу анҳу нуқта қўйди:
"Ким Муҳаммадга ибодат қилган бўлса Муҳаммад ўлди. Ким Аллоҳга ибодат қилса Аллоҳ тирик, ўлмайди!".

Шу гапга таяниб шуни айтаман:
"Ким Рамазонга ибодат қилган бўлса Рамазон ўтиб кетди. Ким Аллоҳга ибодат қилаётган бўлса Аллоҳ ҳамма ойнинг Роббисидир!".

Кишиларни эсанкиратишни, уларнинг қанотини қирқишни ёқтирмайман. Мен учун ярим стаканнинг бўш қисми ҳақида тафаккур қилишдан кўра қолган ярми ҳақида тафаккур қилиш муҳимроқ. Қоронғуни лаънатлаб ўтиришдан кўра шам ёқиб ўтиришни афзал биламан.
Роббимиз бизга танлаб берган ойга умматнинг ихлос ва муҳаббат қилиши мени севинтиради, қалбимга таскин беради.
Рамазон ойида бомдодда силаи рахм кўзларни қувонтиради. Бу умматнинг бемор бўлсада ўлмаслигини ўйлаб қалб хотиржам бўлади. Бир йил давомида ўлган қалбларни қайта тирилтириш учун Аллоҳ Рамазонни жўнатиши қалбни сурурга тўлдиради. Рамазондаги масжидларнинг шукуҳи ўзгача. Кишилар хатмлар ва қорилар ҳақида ҳаяжон билан суҳбатлашишади. Фарзандларимизнинг бу ойда қуръонга юз буриши, қори бўлишни ният қилиши келажагимиздан бизни хотиржам қилади. Иншааллоҳ бунинг ҳосилини кўрамиз.
Қариндошлар ва қўшнилар орасида коса ва товоқлар айланади. Муҳаббат ва улфатчилик зиёда бўлади. Садақа беришлар кўпаяди....

Аммо мен тушунмайдиган нарса шуки, нега энди Рамазондаги хулқимиз бошқа ойларга ўтмайди?! Нега энди йил бўйи Рамазондаги каби ибодатга берилмаймиз?!
Нега энди бомдодларда тўлиб турган масжид Рамазон чиқиши билан ярмидан ҳам камайиб кетади?!
Нега энди Қуръонни умр китоби эмас, Рамазон китоби деб қараймиз?!
Нега энди бошқа ойларда садақа бериш учун фақир қидирмаймиз?! Фақирлар бошқа ойларда овқат ейишмайдими?!
Нега энди қариндош ва қўшниларимизга Шаввол ёки Зулҳижжада овқат улашмаймиз?!
Нега энди болаларимизни бошқа ойларда илм ўқишга, қуръон ёдлашга шижоатлантирмаймиз?!

Рамазонни улуғлаш, намоз, рўза ва садақотлар билан унинг ҳаққини адо қилиш буюк иш. Бу ойга муҳаббат қиладиган, ихлос қиладиган, уни қаттиқ ушлайдиган уммат буюкликка номзод ва инсониятни бошқаришга муносиб, маданият ва инсонийлик байроғини кўтаришга лойиқ умматдир.

Бу уммат Рамазонни бошқа ойларга ҳам олиб ўтмас экан, ўз ўрнини қайтариб ололмайди.
Масалан жума кунларида факат табрик билан чекланмаслик керак.
Фақат Рамазонни эмас, Роббимизнинг бошқа ойларини ҳам севайлик. Бошқа ойларда жума кунларида ҳам бизга Рамазонники каби қувват, ихлос ва муҳаббат берсин Аллоҳим!

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳим ҳадя этган ушбу шанба куни барчамизга муборак бўлсин!

Дунё қалбингиз  гўзаллиги даражасича  гўзалдир. Шундай экан аввал қалбингизга эътиборли бўлинг....

Дунёга, ҳаётга тоза нигоҳ  билан боқинг. Нигоҳларнинг  илдизи эса қалбдадир, қалб  кир бўлса юз-кўзингизни  минг ювганингиз бекор...

Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган Эгам Ўзи паноҳида асрасин!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамрохингиз бўлсин

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эронлик тарихчи олим Абдибек Шерозий аёлларнинг илм олиши ҳақида бундай деган эди:

“Яхши таҳсил кўрган ва илм нури билан хулқини яхшилаган аёл ҳар ерда иззат топади. Илм — аёл учун зийнат. Ақлини нодонликдан қутқарган ҳар бир аёл номус, иззат, аёллик қадрини тушуниб етади. Бундай аёл ҳеч бир ишда адашмайди”.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ КУН!, ЯХШИЛАРИМ 💐☘️

ЯХШИЛАРНИНГ  ЮЗЛАРИДА;:

Яхши инсон яхшиликка қул бўлади,
Улар учун жаннатларда ҳур бўлади,
Аниқ ишонч билан айтаман шуни:
Яхшиларнинг юзларида нур бўлади...
(
Бахтиёр Фидоий).

Яхшилар учун дуолар:

Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲


https://t.me/Ishqim_Sen
-“Тўрт нарса биродарлар ўртасидаги нафратни кетказади:
1. Жисмонан ёрдамлашмоқ (яъни хизмат қилмоқ)
2. Тил билан лутф кўргизмоқ
3. Моли билан тасалли бермоқ
4. Ғоибона дуо қилмоқ”

Ҳотами Асом раҳимаҳуллоҳ


https://t.me/Ishqim_Sen
Суянчиқ бўладиган инсонларни қадрланг улар ҳаётда жуда озчилик.
Ўзимиз ҳам ўзгаларга суянчиқ бўлайлик❤️


https://t.me/Ishqim_Sen
Фарзандларингизни изингиздан юришга мажбурламанг.
Улар сизнинг замонингиздан бошқа замонда дунёга келишган.

Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб карромаллоҳу важҳаҳу

«Фарзандлар оилада қулоқлари билан эмас, кўзлари билан таълим оладилар» деганлар.

Болангнинг кўз ўнгида фақирга моддий ёрдам беришинг, садақа ҳақидаги мингта дарсга тенгдир.

Болангнинг кўз ўнгида ахлатни чиқинди ташлайдиган жойга ташлашинг, поклик, тозалик ҳақидаги панд-насиҳатлардан таъсирлироқдир.

Тарбияда ўзимиз намуна бўлайлик!

©️Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий

https://t.me/Ishqim_Sen