455 subscribers
1.91K photos
626 videos
40 files
2.93K links
.
Download Telegram
#Масал

Шайтон келиб эшакнинг боғичини ечиб юборди. Эшак қўшнининг боғини пайхон қилиб, хому пишганни баробар еб ташлади. Буни кўрган боғбоннинг хотини қўлига милтиқ олиб, эшакни отиб ташлади. Эшак эгаси ўқ овозини эшитиб чиқди ва эшагининг ўлиб ётганини кўргач ғазабланиб, боғбоннинг хотинини отиб ўлдирди.

Боғбон келиб хотинининг ўлиб ётганини кўрди. Милтиғини қўлга олиб, у ҳам ўз ўрнида эшак эгасини отиб ўлдирди.

Шунда шайтондан: «Сен ўзи нима қилиб қўйдинг?» дея сўрашди. У жавоб қилди: «Ҳеч нарса қилганим йўқ. Шунчаки жамиятни бузмоқчи бўлсам, бир эшакни қўйвораман, эшак ўзи уни хароб қилади-қўяди.»

Уруш қилгандан эмас, уруш чиқаргандан эҳтиёт бўлинг! Зеро мунофиқлар, фитнани бошлаб қўйиб, ўзлари четда томошабин бўлишади.