430 subscribers
1.93K photos
646 videos
40 files
2.97K links
.
Download Telegram
#Қуръон_илмлари

Шамолларнинг Қуръондаги турлари

Шамоллар саккиз хил бўлади.

Тўрттаси азоб:
1. Қосиф. 2. Осиф. 3. Сорсор. 4. Ақийм.

Тўрттаси раҳмат:
1. Наширот. 2. Мубашширот. 3. Мурсалот. 4. Зарият.

1. Қосифга мисол:

أَمْ أَمِنْتُمْ أَنْ يُعِيدَكُمْ فِيهِ تَارَةً أُخْرَى فَيُرْسِلَ عَلَيْكُمْ قَاصِفًا مِنَ الرِّيحِ فَيُغْرِقَكُمْ بِمَا كَفَرْتُمْ ثُمَّ لَا تَجِدُوا لَكُمْ عَلَيْنَا بِهِ تَبِيعًا

“Ёки У сизларни яна (денгизга) қайтариб, устингизга қаттиқ шамол юборишидан, бас, кофир бўлганингиз сабабли ғарққилишидан, сўнгра сизларга Биздан ўч олиб берувчи топа олмай қолишдан ҳам хотиржаммисиз?!” (Исро, 69).

2. Осифга мисол:

هُوَ الَّذِي يُسَيِّرُكُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ حَتَّى إِذَا كُنْتُمْ فِي الْفُلْكِ وَجَرَيْنَ بِهِمْ بِرِيحٍ طَيِّبَةٍ وَفَرِحُوا بِهَا جَاءَتْهَا رِيحٌ عَاصِفٌ وَجَاءَهُمُ الْمَوْجُ مِنْ كُلِّ مَكَانٍ وَظَنُّوا أَنَّهُمْ أُحِيطَ بِهِمْ دَعَوُا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ لَئِنْ أَنْجَيْتَنَا مِنْ هَذِهِ لَنَكُونَنَّ مِنَ الشَّاكِرِينَ

“У сизларни қуруқлик ва денгизда сайр қилдирур. Сизлар кемаларда бўлган пайтингизда ва улар майин шамол билан уларни (сизларни) олиб кетаётганида ва улар бундан шодланиб турганларида, қаттиқ шамол ҳамда ҳар томондан тўлқин келганда, улар қуршовда қолганларини билиб: “Агар шундан бизни халос қилсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўлурмиз!” – деб ихлос билан Аллоҳга илтижо қилурлар”. (Юнус, 22).

3. Сорсорга мисол:

وَأَمَّا عَادٌ فَأُهْلِكُوا بِرِيحٍ صَرْصَرٍ عَاتِيَةٍ

“Од (Ҳуд пайғамбар қами) эса, даҳшатли, қутурган бўрон билан ҳалок қилиндилар”. (Ал-Ҳаққо, 6).

4. Ақиймга мисол:

وَفِي عَادٍ إِذْ أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمُ الرِّيحَ الْعَقِيمَ

“Од (қабиласи қиссаси)да ҳам (ибрат бордир). Қайсики, Биз уларнинг устига яхлит (фойдасиз) бўронни юборган эдик”. (Зарият, 41).

5. Наширотга мисол:

وَالنَّاشِرَاتِ نَشْرًا

“(Булутларни) ёйиб юборадиган шамоллар билан қасам”. (Мурсалот, 3).

6. Мубашширотга мисол:

وَمِنْ آَيَاتِهِ أَنْ يُرْسِلَ الرِّيَاحَ مُبَشِّرَاتٍ وَلِيُذِيقَكُمْ مِنْ رَحْمَتِهِ وَلِتَجْرِيَ الْفُلْكُ بِأَمْرِهِ وَلِتَبْتَغُوا مِنْ فَضْلِهِ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

“Унинг белгиларидан бири (ёмғир ёғишидан) хушхабар берувчи, Унинг раҳмати (ёмғири)дан сизларни баҳраманд этиши учун, Унинг амри билан кемалар сузиши учун, Унинг фазли (ризқи)дан исташингиз ва шукр қилишингиз учун шамолларни юборишидир”. (Рум, 46).

7. Мурсалотга мисол:

وَالْمُرْسَلَاتِ عُرْفًا

“Пайдар-пай эсдириладиган (шамол)лар билан қасам”. (Мурсалот, 1).

8. Зариятга мисол:

وَالذَّارِيَاتِ ذَرْوًا

“(Булутларни) ҳайдаб юрувчи (шамол)лар билан қасам”. (Зарият, 1).

Нозимжон Ҳошимжон

••┄┄┄❅┄┄┄••