468 subscribers
1.91K photos
621 videos
40 files
2.92K links
.
Download Telegram
#Ҳикмат

Ёмон ўртоқ чивинга ўхшайди. Унинг ёмонлигини сени чақиб кетганидан кейин биласан.

Мустафо Манфулутий

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Ҳикмат

Ҳар бир нарсанинг ўлчов бирлиги бор.

– Темир тонналаб ўлчанади.
– Мева килолаб ўлчанади.
– Олтин граммлаб ўлчанади.
– Олмос қийротлаб ўлчанади.
– Охират амаллари зарралаб ўлчанади.

«Ким зарра мисқолича яхшилик қилса, шуни ҳам кўради. Ким зарра мисқолича ёмонлик қилса, шуни ҳам кўради»

(Залзала сураси, 7 8 оятлар).

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Ҳикмат

Кўп фикр юритманг, балки кўп истиғфор айтинг. Зеро, Aллоҳ фикр юритиш билан очилмайдиган кўплаб эшикларни истиғфор билан очади!

©Aҳмад Ийса

" Астағфируллооҳа ва атуубу илаййҳ"

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Ҳикмат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қайси бир банда гуноҳ қилиб қўйса-ю, яхшилаб таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқиса ва ундан сўнг Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳ уни кечиради".

Абу Довуд ривояти.

🔹 Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Ҳикмат

Абу Муҳаммад Марвазий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Шайтон беш хислати туфайли бадбахтлардан бўлди:

1. Гуноҳига иқрор бўлмади
2. Гуноҳига надомат чекмади
3. Ўз нафсини маломат қилмади
4. Тавбага шошилмади
5. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлди.

Бунинг акси ўлароқ Одам алайҳиссалом беш хислатлари билан саодатмандлардан бўлди:

1. Гуноҳига иқрор бўлди
2. Унга надомат чекди
3. Нафсини маломат қилди
4. Тавбага шошилди
5. Аллоҳнниг раҳматидан ноумид бўлмади".


💎 Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Ҳикмат

Вақт жуда қадрли неъмат. Ёлғиз Аллоҳгина сенда қанча вақт қолганини билади. Сен эса худди унинг ҳисобини билгандек яшаяпсан...

🌷 Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Ҳикмат

Диққат:
Аввалига ибодатларни шавқ ва завқ билан бажаришга киришилади. Ибодатсизлик давридаги ҳолатга таққосланганда бошқа оламга келиб қолганга ўхшайди. Ҳамма нарса кўзига бошқача бўлиб кўринади. Маълум вақт ўтгач, аста-секин аввалги кўтаринки ҳолат сустлаша бошлайди ва қандайдир бўшлиқ пайдо бўлганга ўхшайди. Ибодатда хушуъ ва хузуъ сусайганидан шикоят қилиш бошланади. Буларнинг барчаси нима қилиб бўлса ҳам ибодатни адо этиш, ҳар бир ибодатни адо этилганидан сўнг худди бир катта ишни амалга ошириб, Аллоҳ таолонинг ҳузурида иш бажарган банда сифатида мукофотга сазовор бўлганлик ҳиссининг юқорилигидан келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида Аллоҳ таолонинг сифатларидан тўла равишда хабардор эмасликнинг натижасидир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Хислатли ҳикматлар" шарҳи китобидан

🍃 Яқинларингизга ҳам улашинг
#Ҳикмат

Аллоҳнинг неъматларини санаб адоғига етолмайсан

Ғассон айтади: «Басралик дўстларимиз шундай дейишди: «Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғам-ташвишли эканидан шикоят қилди. Юнус: «Шу кўриб турган кўзларингни 1000 динорга сотасанми?» деди. У: «Йўқ» деди. «Эшитиб турган қулоқларингни 1000 динорга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Гапираётган тилингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Уриб турган юрагингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки қўлингни 100 мингга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки оёғингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. Шунда Юнус: «Аллоҳ таоло сенга юз минглаб неъматлар ато қилибди-ю, сен бўлса шикоят қилиб ўтирибсан», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан
#Ҳикмат

Дўконлардан бирининг эшигига «намоз вақти учун ёпиқ»-деб ёзиш ўрнига , «намозга сендан аввал жўнаб кетдик, сен ҳам шошил»- деб ёзилган экан...

https://t.me/islam_qanoti/892
#Ҳикмат

Хазрати Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ насиҳатлари

• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашларим», деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.
#Ҳикмат

Агар осмонни ерга ағдариб тахлаб қўйилса ҳам, Аллоҳ таоло унда тақводорлар учун чиқадиган тешиклар қилиб қўяди. Аллоҳ таолонинг бу оятига қаранг:
"Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр" (Талоқ сураси, 2-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу
#Ҳикмат

Ибн Авн айтадилар:

“Солиҳ амалларинг кўплигига ишонма. Чунки, амалларинг қабул бўлганлигини билмайсан. Гуноҳларингдан хотиржам бўлма. Чунки, уларнинг мағфират қилингани билмайсан.”

Ибн Абу Дунёнинг “Тавба” китобидан.
#Ҳикмат

Фурсат борида илм ўрганиш керак. Илм керак бўлганида фурсат топилмайди!

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
#Ҳикмат

ҒАМ-ҚАЙҒУСИЗ ЯШАЙ ДЕСАНГ...

🔘 Саховат ва ҳимматда оқар дарё каби бўл!
🔘 Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл!
🔘 Ўзганинг айбини ёпишда қоронғу тун каби бўл!
🔘 Ғазабда ва жаҳлда худди ўлик каби бўл!
🔘 Тавозеъ — камтарликда майин тупроқ каби бўл!
🔘 Бағрикенглик — меҳрда улкан денгиз каби бўл!
🔘 Қандай бўлсанг шундай кўрин ё кўринганинг каби бўл!

Жалолиддин _#РУМИЙ
#Ҳикмат

Динда тортишув қалбни қаттиқлаштиради ва адоватни пайдо қилади.
---
Ҳеч қачон бировнинг хато этишини хоҳлаб мунозара қилмадим.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ
#Ҳикмат

#БАҲОСИЗ ВА БЕБАҲО

Иброҳим ар-Раққий: “Кишининг баҳоси унинг ҳимматига қараб белгиланади. Дунё ортидан чопганларга ҳеч қандай баҳо йўқ. Ҳақ ризосин излаганлар эса бебаҳо инсонлардир". 📚Тазкират ул-авлиё. 612 – Б.

Botirjon_Tojiboev
#Ҳикмат

Ибн Мухайрис кўйлак сотиб олиш истагида чақа пул билан дўконга кирдилар.
Шунда бир киши сотувчига қараб: "Бу ибн Мухайрис бўладилар, савдони чиройли қилинг", деди.
Шунда ибн Мухайрис савдони тўхтатиб, дўкондан чиқиб кетдилар ва: "Биз фақат пулларимиз эвазига сотиб оламиз , динимиз эвазига эмас", дедилар.
#Ҳикмат

Илм фикрнинг хос мевасидир. Агар қалбда илм ҳосил бўлса, ҳолати ўзгаради, ҳолати ўзгарса, аъзоларнинг амали ўзгаради. Бас, амал ҳолатга, ҳолат илмга, илм фикрга тобеъдир.

Абу Ҳомид Ғаззолий.
●▬▬▬ஜ۩۞۩ஜ▬▬▬●
#Ҳикмат

📜 Тарихдаги энг қисқа ва таъсирли мактуб!

Умар ибн Хаттобдан (Миср ҳокими) Амр ибн Оссга:
Менга етиб келишича, сен ҳукм мажлисида суяниб ўтирар экансан. Эй Осснинг ўғли, тавозуъ билан ўтир. Ундай қилмасанг лавозимингдан четлатаман. Нафис ва қимматбаҳо кийимларни кийишни тарк қил. Хавф ва надомат кийимини кий. Агар кийим инсоннинг қадрини белгилайдиган нарса бўлганида, ҳожи ҳарамда энг гўзал кийимларини ечмаган бўлар эди

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
#Ҳикмат

Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга бирор масала жумбоқ бўлиб қолса, ўзларига: "Бу нарса қайсидир гуноҳим сабабли бўлса керак", дердилар ва Аллоҳга истиғфор айтардилар ёки намоз ўқишга тушардилар ва роббиларига тазарруъ қилиб, У Зотга ёлбориб дуо қилардилар.
Шунда Аллоҳ у кишига фаҳм эшигини очса: "Аллоҳ тавбамни қабул қилишидан умидворман", деб айтардилар.

Бу хабар Фузайл ибн Иёзга етиб келганида қаттиқ йиғладилар ва: "У кишида (Абу Ҳанифада) гуноҳ озлиги учун шундай бўлган. Бошқалар эса, бу нарсадан огоҳ бўлишмайди, билишмайди", дедилар.

arabicuz