445 subscribers
1.92K photos
633 videos
40 files
2.94K links
.
Download Telegram
#Муножот
Бандага бирор гуноҳ қилсак кўзига кўринолмаймиз. Ўзимизни ундан узоқ тутамиз.
Илоҳи, Сенга қанча гуноҳлар қилдик, юзсизликлар қилдик.

Қани энди Сенга ҳам кўринолмай юролсак. Қани Сендан ўзни узоқ қилолсак. Агар шунинг йўли бўлса бизларга кўрсат. Эшигингдан бошқа эшик бўлса, бизларни унга йўлла. Жуда бўлмаса, тупроқларга айлантирвор, тонгла маҳшар олдингда шарманда турмайлик. Вужудимизни зарраларга бўлиб, тарқатвор, қиёматда шармисор бўлмайлик.

Эвоҳ, бунинг ҳеч иложи йўқ, ҳеччам иложи йўқ. Эшигингдан бошқа борар жойим, остонангдан ўзга бошурар маконим йўқ!

Гуноҳларимни Сенга васила қиламан, чунки хатокор бандангда бундан бошқа нарса йўқ. Исёнимни ҳузурингда оқбайроқ янглиғ кўтараман. Токи буни таслимли банданг эътирофи ўла қабул эт!
Қилмишларидан бели букик, қалби пора ва юзи қора бандангни илтижоларини қабул қил!

Кечирсанг бўлди, фақат кечирсанг!..