«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.61K subscribers
2.28K photos
584 videos
11 files
1.61K links
@islom_mtv расмий канали ☑️

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)
Download Telegram
​​🤲 ДУОИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛГАН КУН

🤲 «Менга дуо қилинг ва сизга ижобат қилурман...» деб бандаларини дуо қилишга буюрган ва ижобат этишининг хушхабарини берган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин.

🔸Албатта, дуо ҳар бир мўмин-мусулмон банданинг қуролидир. Қурол ғанимни енгишда қанчалик муҳим бўлса, дуо ҳам мўмин учун балолар ва мусибатларга қарши туришида зарурдир.

🔸Шу сабабли, бугун юртимиз ҳудудида узлуксиз давом этаётган ёғингарликлар оқибатида ўлкамизнинг қатор вилоятларида сел келиши хавфининг юзага келаётгани, айрим хонадонларга зарар ва талафот ҳам етаётгани учун юртимиздаги жоме масжидларда Аллоҳ таолодан бу ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб дуо қилиш бошланди.

🕌 Айниқса, 16 март куни пешин намозида мамлакатимиздаги барча жоме масжидларда ёғингарчиликлар оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлиш (истисҳо) дуоси ўқилди.

🤲 Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Ўзи қилган дуоларимизни қабул этиб, бугун эрта тонгдан осмонни қоплаб келган қора булутлар, қилинган дуолар сабабли тарқалиб, ўз ўрнини инсон қалбини нурафшон қиладиган қуёшга бўшатиб берди, булутлар тарқаб кетди!
Меҳрибон Роббимиз ёғаётган ёмғирни устимизга эмас, қир-адирларга, водийлар бағрига ва дарахтзорларга ёғдирсин. Ризқимизни мўл, ҳосилимизни баракали қилсин!

#дуо #истисҳо

Андижон Вилояти Андижон шаҳар Бош жомеъ (Деванабой) масжиди

@islom_mtv