«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.6K subscribers
2.29K photos
590 videos
11 files
1.61K links
@islom_mtv расмий канали ☑️

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)
Download Telegram
#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки, бирингиз Исломини чиройли қилса, унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн мислидан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилади. Қилган ҳар бир ёмон амали эса, ўз мислича ёзилади», дедилар.

Бошқа бир ривоятда:
«Фақат Аллоҳ уни ўтиб юборса (ёзилмайди) », дейилган.

Икки Шайх ривоят қилишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг


@islom_mtv
#ҲАДИС

Жума куни салавот айтиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар».

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкинлиги.

2. Жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш масаласи ўз ўрнида алоҳида ва батафсил ўрганилади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг

_ https://t.me/islom_mtv
#ҳадис

Саҳобалар Росулуллоҳ ﷺ га келиб:
- Биз Бомдоднинг қазо бўлишлигини жуда ёмон кўрамиз. Аммо намоздан ухлаб қолябмиз, уйқу бизга ғолиб бўлябди туролмаябмиз бомдод намозига деб шиқоят қилишди.

Росулуллоҳ ﷺ:
"Ҳаддидан ошишлик уйқуда эмас уйғоқликдадир."
дедилар.

(Термизий ривояти)

Шарҳ: Ҳадис қисқа ва маъноли. Ҳеч ким кўп ухлаганлиги учун бомдодга ухлаб қолмайди. Бир инсон ярим кечагача ўтиради ва кеч ётади. Инсон бўлганлиги учун чарчайди ва бомдодга устидан сув қуйилса ҳам туролмайди. Ухлаганлигида эмас уйғоқлигида ҳаддидан ошади.

Бир инсон бомдодга ухлаб қолаётган бўлса вақтлироқ ётсин.

Дўстларингизга ҳам улашинг 👇
http://T.me/islom_mtv
#Ҳадис:
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм»

(Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

https://t.me/islom_mtv
🔻«БУРНИ ЕРГА ИШҚАЛСИН!...»🔻

#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бурни ерга ишқалсин!
Сўнгра бурни ерга ишқалсин!
Сўнгра бурни ерга ишқалсин!» дедилар.
«Кимнинг, эй Аллоҳнинг Расули!» дейилди.
«Ота онасининг иккисини ёки бирини катталик чоғида топиб, жаннатга кирмаган кимсанинг», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Бундан ота-она катта ёшга етганида уларнинг хизматини қилиш, розилигини олиш алоҳида аҳамият касб этиши чиқади. Албатта, ҳар қандай қарияни ҳам қарилиги учун ҳурмат қилинади.
Аммо қари ота-онани ҳам қарилиги учун, ҳам ота-оналиги учун эҳтиром қилиш керак бўлади. Ота-онаси ёки улардан бири қариб, катта ёшга етсалар уларни рози қилиш билан жаннатга кириш имкони очилар экан. Кимки ўша зўр фурсатдан вақтида фойдаланмаса, бурни ерга ишқалган билан баробар бўлар экан.
Шунинг учун ота-онани ҳар доим ҳурмат қилиш билан бирга, уларга қариган чоғларида алоҳида эҳтиром кўрсатмоқ лозим бўлар экан. Буни ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги лозим.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!👇

https://t.me/islom_mtv
#Ҳадис

Ҳазрати Ойша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳаёлари

Хазрати Имом Аҳмад "Муснад"ларида ривоят қилган ҳадисда хазрати Ойша розияллоҳу анҳо онамиз бундай дедилар:
- "Расулуллоҳ ﷺ ва отам (Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу) дафн қилинган уйимга кириб: "Бу (қабр эгаси) - эрим, буниси эса отам", дердим-да, бемалол ҳижобимни ечиб қўяверардим. Умар (розияллоҳу анҳу) уларнинг ёнларига дафн қилингач, Аллоҳга қасамки, қачон у уйга кирсам, Умардан ҳаё қилиб, ҳижобимга ўраниб олардим".

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо #ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

@muslimuzportal

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳадис

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

@muslimuzportal

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️