«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.61K subscribers
2.28K photos
584 videos
11 files
1.61K links
@islom_mtv расмий канали ☑️

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)
Download Telegram
​​🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари юксак медал билан тақдирландилар

2021 йил 25 ноябрь куни Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан таъсис этилган юксак медал билан тантанали равишда тақдирландилар.

Таъкидлаш жоизки, “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференция юксак савияда ташкил этилгани, 200 дан зиёд иштирокчи қатнашгани, ZOOM платформаси орқали юзлаб хорижий ва маҳаллий мутахассислар кузатиб боргани, мартабали дин ва давлат арбоблари, профессор ва академиклар араб, рус, турк ва қардош тилларда маърузалар қилганлари ҳамда анжуман жараёнлари тўғридан-тўғри бутун дунёга онлайн намойиш этилгани билан яна аҳамиятли бўлди.

🔸Халқаро конференцияда бугунги мураккаб даврда дин пешволарининг ҳамжиҳатликда фаолият юритиши муҳимлиги, шунингдек, глобал замонда уламоларнинг ўзаро ҳамкорлиги муаммоларни ечишда катта омил экани баралла айтилгани билан унинг нуфузи янада ошди.

Нотиқлар томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистон заминида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва улуғ алломалар меросига эҳтиром кўрсатиш йўлида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди.

Конференцияда мана шундай ишларнинг муносиб эътирофи сифатида ҳам муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси буйруғи асосида юксак медал билан тақдирландилар.

🤲 Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларига ушбу медални муборак айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий

@islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Нуриддин домла бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишдилар


#Халқаро_анжуман #Муфтий

#Халқаро_анжуман #Муфтий #Видео_лавҳа
@islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари: Умрачилар сони 10 минг нафарга етди, яна борадиганлар бўлса, шунча ўрин берамиз!

Шу йил 22 январь куни илк зиёратчилар Саудия Арабистонига учган бўлса, ҳозирда ҳар куни Жидда ва Мадина шаҳарларига икки марта авиапарвоз мунтазам амалга оширилмоқда. Бу эса муборак зиёратчиларимиз сони тобора кўпайиб бораётганидан далолат беради...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_туҳфаси № 7
#ХУШХАБАР:
📚
МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ!

🌙 Ойлар султони Рамазонда
Муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Ихлос – амаллар зийнати” номли китоби нашрдан чиқди.

🕌 Моҳи Раҳмонга муносиб туҳфа сифатида чоп этилган ушбу рисолада Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббат, жаннат васфи, ҳар бир амални ихлос ила адо этиш, илму маърифат, фарзанд тарбияси, ота-онани эъзозлаш, устозга эҳтиром, силаи раҳм, Ватан туйғуси каби мавзулар гўзал тарзда баён қилинган.

Шунингдек, мавзуларга оид ибратли ривоятлар ҳамда ҳаётий воқеалар ўқувчига таъсирчан услубда ифодаланган.

▶️ Китобхонларга қулай бўлиши учун чин кўнгилдан қилинган маърифий суҳбатлар ва жума маърузаларининг видео ва электрон шаклларига QR кодлар орқали ҳаволалар берилган.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Муфтий
@islom_mtv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қозоғистон бош масжиди очилиш маросими ва жума намозига ташрифлари (2022 йил 12 август, Нур-Султон шаҳри)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#МУФТИЙ #САФАР #ҚОЗОҒИСТОН #ЖУМА

https://t.me/islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Саудия Арабистонига ташрифи тафсилотлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

@islom_mtv

https://t.me/islom_mtv
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ҲАЖ ВА УМРА ИШЛАРИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Шу йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари ал-Ҳасан бин Яҳё ал-Ламнахра жаноблари бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар. Учрашувда Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф бин Солиҳ Утайбий ҳам иштирок этди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz

@islom_mtv

#МУФТИЙ #ҲАЖ #УМРА
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратнинг Қоҳира анжуманидаги муҳим масалаларга бағишланган нутқлари

(ўзбек тилига таржимаси билан)

2022 йил 17 июнь, Миср Араб Республикаси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar @islom_mtv

#МУФТИЙ #МИСР #АНЖУМАН
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТНИ ҚОҲИРА ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА МИСР МУФТИЙСИ КУТИБ ОЛДИ

Шу йил 16 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларини Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Иброҳим Аллом, Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличев ва бошқа мутасаддилар Қоҳира халқаро аэропортида кутиб олди.

📝 17 октябрдан бошланиб, икки кун давом этадиган нуфузли тадбирда мусулмон мамлакатларида долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, турли давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари муҳокама қиладилар.

🔸Халқаро конференцияда Муфтий ҳазратлари иштирок этиб, нутқ қиладилар ва бир қатор ислом уламолари билан мулоқотлар ўтказишлари режалаштирилган.

✈️ Сафар жараёнлари ва муҳокама этилган мавзулар ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

#МУФТИЙ #МИСР #АНЖУМАН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

📀 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

#Илм_суҳбатлари
#Нуриддин_домла_Холиқназаров
#муфтий

⚡️ Эслатиб ўтамиз, жорий йилги Бароат кечаси, ҳижрий Шаъбон ойининг 14-кунидан 15-кунига ўтар кеча – бугун 6-март душанба кунидан 7-март сешанба кунига ўтар кечасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar @islom_mtv
#Хушхабар

🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси бўлдилар

▫️Шавкат Мирзиёев:
📝 “Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди.

Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади" - деди учрашувда.

📎Манба


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

#Муфтий #Халқаро_мусулмон_уламолар_кенгаши