IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
364 subscribers
5.63K photos
2.27K videos
47 files
10.8K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”
(Имом Абу Довуд ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Audio
#Бомдод_азони


📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг жумъа куни
21 январь, 2022 йил,
17 жумадус сони 1443 йил

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг:

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
9261. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Роббим! Менга ёрдам бергин, менга қарши ёрдам бермагин. Менинг фойдамга нусрат бергин, менинг зиддимга нусрат бермагин. Менинг фойдамга макр қилгин, зараримга макр қилмагин. Менга ҳидоятни осон қилгин. Менга тажовуз қилганларнинг устидан менга ёрдам бергин. Роббим! Мени Ўзингга кўп шукр келтирувчи, Ўзингни кўп зикр қилувчи, Ўзингдан қўрқиб турувчи, Ўз амрингга бўйсунувчи, Ўзингга хушуъ-хузуъ ила талпинувчи, кўп оҳ урувчи ва барча ишларда ўзингга қайтувчи қилгин. Тавбамни қабул эт. Гуноҳимни юв. Дуоимни ижобат эт. Ҳужжатимни собит қил. Қалбимни ҳидоят эт. Тилимни тўғри қил. Қалбимнинг қорасини суғуриб ол» деб дуо қилганларини эшитдим».

@arabicuz

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


♻️ 𝑌𝐴𝑄𝐼𝑁𝐿𝐴𝑅𝐼𝑁𝐺𝐼𝑍𝐺𝐴 𝐻𝐴𝑀
𝑈𝐿𝐴𝑆𝐻𝐼𝑁𝐺👇 👇 👇

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
𝑆𝑂𝐹 𝐼𝑆𝐿𝑂𝑀.𝑈𝑍
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
⚡️Умра зиёратчилари учун муҳим эслатма!

Азиз зиёратчилар!

Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган карантин талабларига кўра, Масжиди Набавий зиёрати ва Умра тадбирини амалга ошириш “Tawakkalna” ва “Eatmarna” мобил дастурлари орқали амалга оширилмоқда.

❗️Шунга кўра, Сизлардан, сафардан олдин ушбу мобил иловаларни қуйидаги ҳаволалар орқали смартфон телефонингизга юклаб олишингизни сўраймиз:

Ҳаволалар:

"Andriod" дастури учун:

🔹Tawakkalna:
https://play.google.com/store/apps/details?id=sa.gov.nic.tawakkalna&hl=ru&gl=US

🔹Eatmarna: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.sejel.eatamrna&hl=en_US&gl=US

"IOS" дастури учун:

🔹Tawakkalna:
https://apps.apple.com/uz/app/tawakkalna-covid-19-ksa/id1506236754

🔹Eatmarna: https://apps.apple.com/uz/app/eatmarna/id1532669630

❗️Яна бир муҳим янгилик!
Умра сафари
Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати ходимлари томонидан расмий саҳифалар орқали онлайн ёритиб борилади.

❇️Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик биринчи гуруҳ зиёратчилар шу йилнинг 22 январь куни Умра зиёратини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади.
‼️Бизни кузатиб боринг!

@dinqumita

Дин
ишлари бўйича
Ахборот хизмати
Ақлли инсон бориб-бориб душмани билан ҳам дўстлашади. Фоний дунёдаги ожизу нотавон меҳмонларнинг адоватлашиши аҳмоқлик эканини англаб етади.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#эслатма

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда Рамазон ойи 2022 йил, 2 апрель кунидан бошланиши, ҳадисларда ким инсонларга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилиниши ҳақидаги хабар тарқалмоқда. Ушбу асоссиз маълумотлар ҳақида бундан 3 йил аввал батафсил жавоб берилган эди.

Аслида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтмаган гапларини тўқиш ёки тўқима ҳадисларни тарқатиш шариатимизда оғир гуноҳ саналади. Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий-асоссиз гапларни ҳадис деб тақатишни тўхтатишсин.

Батафсил жавобни қуйидаги ҳавола орқали ўқиб олишингиз мумкин:

“РАМАЗОН КИРИШИ…” ҲАҚИДАГИ УЙДИРМА ҲАДИС

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПУЛ ОЛДИ БЕРДИ ХАҚИДА

@Savollar_kanal 10286-савол

Ассалому алайкум! Бундан 2-3 йил олдин бир дугонам мендан 100 доллар қарз сўради иложи борича сўмга алмаштириб келоринг деди. Мени шу 100 доллар миқдоридаги пул уйимда борлиги сабаб суриштириб уйдан 805 минг сўм олиб бордим. Ўша пайтда доллар нархи 805 минг сўм экан. Хозирда шу дугонам менга пулни қайтарди лекин хозирда доллар нархи 1050 сўм экан. Лекин мен то шу кунгача бирор марта пулимни беринг деб умуман сўрамадим ўзи ошиниб тўй бошлаб қўйганимни билиб берди. Ўша пайтдаги доллар нархидан хозирги кундаги нарх ўртасида анча фарқ бор яъни 250 Минг сўм. Шу фарқ менга халолми харомми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Доллар берганида шак-шубҳа йўқ эди. Қанча сўм берган бўлсангиз ўшани олинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
НАМОЗДА ОЁҚЛАР ҚАЙ ҲОЛАТДА ТУРАДИ?
Ҳар бир инсон намознинг амалларини яхши адо этиш ва унда аъзолари тўла сокинликда бўлиб, қалби Аллоҳ билан бўлмоғи зарур.

Агар бир инсон имом бўлиб ёки ёлғиз ўзи намоз ўқидиган бўлса, тик турганда икки оёғини бир-бирига ёпиштирмаслик, балким орасини очиқ қилиш суннатдир.

➡️Батафсил ўқиш👇👇
http://ravza.uz/story/namozda_oyoqlar_qay_xolatda_turadi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
ҲАР ДАРДНИНГ ДАЪВОСИ ШУКР ВА САБРДАДИР.

Аллоҳ таоло бандаларини баъзи-баъзида, айримларини бир умрга турли касалликлар ёки бирор бир мусибатлар билан имтихон қилиб синовга солиб туради. Айниқса Ўзи суйган бандаларига дард ва хасталикни, оғриқ ва беморликни кўпроқ беради.

➡️Батафсил ўқиш👇👇
http://ravza.uz/story/har_dardning_davosi_shukr_sabrdir

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
“УМРА – 2022”:
Макка ва Мадина зиёратчиларни қабул қилишга тайёр!

Ислом манбаларида ҳаж ва умра қилувчилар
га кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган кишига катта ажру савоблар борлиги баён этилган.

Айни кунларда зиёратчилар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш ишлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат томонидан якунига етказилди.
Аввал, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ширкати билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома тузилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтган вақт давомида “Abu Sarhad” ширкати томонидан Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналардаги тайёргарлик ишларини охирига етказиш, замонавий транспорт воситаларини шай ҳолатга келтириш ва бошқа юқори сифатдаги хизматлар кўрсатиш ишлари маромига етказилди.
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal