IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
360 subscribers
5.87K photos
2.37K videos
47 files
11.2K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#БИЛАСИЗМИ?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Аллоҳ азза ва жалла раҳматни юз бўлакка бўлди. Шундан тўқсон тўққиз бўлагини Ўз ҳузурида ушлаб қолди ва биргина бўлагини ер юзига нозил қилди. Ана шу бир бўлак раҳмат туфайли барча маҳлуқот бир-бирига раҳм қилади. Ҳатто от ўз боласини босиб олмаслик учун туёғини кўтариб қолиши ҳам ўша раҳматдан», деганларни эшитдим».

«Одоблар ҳазинаси» китобидан.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

«Одамлар сенга қандай муомала қилса, сен ҳам уларга шундай муомала қил» деган гап ғирт хатодир.
Бу ҳақда Аббос ал Аққод қуйидаги ажойиб сўзни айтган эканлар: «Одамлар орасида ёлғончи, хиёнатчи ва фирибгар кимсалар бор. Буларнинг барчасига шунга яраша муомала қилсанг, ўша айбларнинг барчасини ўзингда жамлаб, энг нобакор кимсага айланасан. Шунинг учун одамлар сенга қандай муомала қилишини хоҳласанг, сен ҳам уларга шундай муомалада бўл».

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

Ким нафсини тақвога ўргатса, фикри иймон билан тозаланади, хулқ-атвори яхшилик билан сайқалланади, Аллоҳ таолонинг ҳам ва одамларнинг ҳам севгисига сазовор бўлади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- “Огоҳ бўлинглар, инсон танасида бир парча гўшт бор, агар у яхши бўлса, бутун тана яхши бўлади, бузилса бутун тана бузилади. Билинглар - ки у қалбдир”.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАР

Ўша даврда кўплаб фақиҳлар етишиб чиққанлар. Уларнинг кўпчилиги ўзлари дунёдан ўтишлари билан фиқҳий ишлари ҳам қолиб кетган. Аммо мусулмонлар оммасига кенг тарқалган, шогирдлари ва орқасидан эргашувчилари кўп бўлган уламолар «фиқҳий мазҳаб соҳиблари» деб тан олинган.

Шулардан тўртталари бутун дунёга машҳур бўлганлар ва уларнинг мазҳаблари мусулмонлар жумҳури томонидан «расмий фиқҳий мазҳаблар» дея тан олинган. Булар қуйидаги мазҳаблар:

1. Ҳанафий мазҳаби.

Шом, Туркия, Туркистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш ва бошқа юртларда кенг тарқалган.

2. Шофеъий мазҳаби.

Миср, Сурия, Индонезия, Малайзия, Филиппин, Тайланд ва Африканинг баъзи давлатларида тарқалган.

3. Моликий мазҳаби.

Либия, Тунис, Жазоир, Мағриб, Мавритания, Нигерия ва Африканинг баъзи давлатларида тарқалган.

4. Ҳанбалий мазҳаби.

Арабистон ярим оролида тарқалган.
#БИЛАСИЗМИ:

Агар инсоннинг илми уни Аллоҳ таолонинг тақиқларидан қайтара олмаса, бу одамнинг ҳаёти хавф остидадир.

(Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ

Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Тўрт нарса бандани агар илми ва амали оз бўлса ҳам юқори даражаларга кўтаради: ҳилм, тавозеъ, саховат ва ҳусни хулқ”.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ

1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.

2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.

3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.

4. Секин-секин шошил.

5. Феълнинг кенглиги – ризқнинг мўллиги.

6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали қўлга киритилмайди.

7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.

8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.

9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.

10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.

11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.

12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.

13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла.

14. Кўп кишилар сирларини сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.

15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушёр туриб, тадоригингни кўриб қўй.

16. Қудуқнинг ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.

17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.

18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.

19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.


“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

Бир донишманддан:
Қайси одам афзал?” деб сўрадилар.
Шунда у:
Суҳбатлашганда, уни ҳикматли деб биладиган, ғазабланганда ҳалим бўладиган, ютуққа эришганда саховатли бўладиган, бирор нарса сўраганингда кўп нарса берадиган, аҳд қилганда, вафо қиладиган, унга шикоят қилганингда раҳмли бўладиган” деб жавоб берди.

Роббим мунофиқлардан қилмасин...
#БИЛАСИЗМИ?

Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ деди:
- “Инсон қалбига қанча кибр кирса, албатта, шунча миқдорда ақли камаяди. Кибр қанча кўп бўлса, ақл шунча оз, кибр қанча оз бўлса, ақл шунча кўп бўлади”.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat