IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
357 subscribers
5.95K photos
2.41K videos
47 files
11.3K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО: 😍👆
Саҳарлик учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг файзу барокати ёғилсин...
Н.Р.А.

#БИЛАСИЗМИ:
Гуноҳдан қорайган кўнгил беш нарса билан оқ бўлади:

1. Аввало солиҳлар билан ўтириш;
2. Қуръон  ўқиш;
3. оч бўлиш;
4. намоз ўқиш;
5. саҳар вақтида зорлик(дуо) қилиш!

(Аҳмад ибн Осим Антокий қ.с)

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

#ЭСЛАТМА: 👇
Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
«Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси
: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
#ЭСЛАТМА

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Абдурраҳмон Саққоф ўзининг "Ҳинд ёғочи" номли ажойиб китобида келтиради:
"Айрилиқдан фақатгина олийжаноб нафсларгина таъсирланади. Эътибор берсангиз, эшак билан отни бир замон бирга боғлаб қўйсангиз ва сўнгра уларни ажратсангиз эшакка бу таъсир қилмайди. Аммо от бир қанча вақт бу айрилиқдан таъсирланиб безовта бўлиб юради. Фироқ унга ёмон ботади. Шундай экан, дўстлигингизга енгил қарайдиганлардан ажабланманг. Сиз билан осон ажралиб кетадиганларга эътибор қилманг. Одамлар ичида ҳам эшак каби инсонлар бисёр!".

Abdulqodir_Polvonov

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА

Имом-хатиблар томонидан фуқароларни қабул қилиш куни ўтказилади!

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсиясига кўра,  Тўрақўрғон туманида фаолият олиб бораётган барча масжидларда эртага, 20-март, чоршанба куни имом-хатибларимиз бошчилигида фуқароларнинг мурожаатлари тингланади. 

🔘 Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

▫️Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.
#ЭСЛАТМА

Имом-хатиблар томонидан фуқароларни қабул қилиш куни ўтказилади!

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсиясига кўра,  Тўрақўрғон туманида фаолият олиб бораётган барча масжидларда эртага, 27-март, чоршанба куни имом-хатибларимиз бошчилигида фуқароларнинг мурожаатлари тингланади. 

🔘 Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

▫️Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА

Аллоҳим, менга дўзахдан нажот бер.

Саҳоба Муслим ибн Ҳорис Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишига шивирлаб: «Шом намозини ўқиб бўлсанг, «Аллоҳумма ажирни минан нар» (Аллоҳим, менга дўзахдан нажот бер), деб етти марта айт. Шуни айтган кечангда вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади. Агар ана уни бомдод намозида айтсанг ва шу куни вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади», дедилар.

(Абу Довуд ривоятлари).

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat