IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
351 subscribers
5.78K photos
2.35K videos
47 files
11.1K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#БИЛАСИЗМИ:

Ким нафсини тақвога ўргатса, фикри иймон билан тозаланади, хулқ-атвори яхшилик билан сайқалланади, Аллоҳ таолонинг ҳам ва одамларнинг ҳам севгисига сазовор бўлади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- “Огоҳ бўлинглар, инсон танасида бир парча гўшт бор, агар у яхши бўлса, бутун тана яхши бўлади, бузилса бутун тана бузилади. Билинглар - ки у қалбдир”.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАР

Ўша даврда кўплаб фақиҳлар етишиб чиққанлар. Уларнинг кўпчилиги ўзлари дунёдан ўтишлари билан фиқҳий ишлари ҳам қолиб кетган. Аммо мусулмонлар оммасига кенг тарқалган, шогирдлари ва орқасидан эргашувчилари кўп бўлган уламолар «фиқҳий мазҳаб соҳиблари» деб тан олинган.

Шулардан тўртталари бутун дунёга машҳур бўлганлар ва уларнинг мазҳаблари мусулмонлар жумҳури томонидан «расмий фиқҳий мазҳаблар» дея тан олинган. Булар қуйидаги мазҳаблар:

1. Ҳанафий мазҳаби.

Шом, Туркия, Туркистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш ва бошқа юртларда кенг тарқалган.

2. Шофеъий мазҳаби.

Миср, Сурия, Индонезия, Малайзия, Филиппин, Тайланд ва Африканинг баъзи давлатларида тарқалган.

3. Моликий мазҳаби.

Либия, Тунис, Жазоир, Мағриб, Мавритания, Нигерия ва Африканинг баъзи давлатларида тарқалган.

4. Ҳанбалий мазҳаби.

Арабистон ярим оролида тарқалган.
#БИЛАСИЗМИ:

Агар инсоннинг илми уни Аллоҳ таолонинг тақиқларидан қайтара олмаса, бу одамнинг ҳаёти хавф остидадир.

(Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ

Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Тўрт нарса бандани агар илми ва амали оз бўлса ҳам юқори даражаларга кўтаради: ҳилм, тавозеъ, саховат ва ҳусни хулқ”.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ

1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.

2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.

3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.

4. Секин-секин шошил.

5. Феълнинг кенглиги – ризқнинг мўллиги.

6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали қўлга киритилмайди.

7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.

8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.

9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.

10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.

11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.

12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.

13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла.

14. Кўп кишилар сирларини сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.

15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушёр туриб, тадоригингни кўриб қўй.

16. Қудуқнинг ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.

17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.

18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.

19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.


“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

Бир донишманддан:
Қайси одам афзал?” деб сўрадилар.
Шунда у:
Суҳбатлашганда, уни ҳикматли деб биладиган, ғазабланганда ҳалим бўладиган, ютуққа эришганда саховатли бўладиган, бирор нарса сўраганингда кўп нарса берадиган, аҳд қилганда, вафо қиладиган, унга шикоят қилганингда раҳмли бўладиган” деб жавоб берди.

Роббим мунофиқлардан қилмасин...
#БИЛАСИЗМИ?

Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ деди:
- “Инсон қалбига қанча кибр кирса, албатта, шунча миқдорда ақли камаяди. Кибр қанча кўп бўлса, ақл шунча оз, кибр қанча оз бўлса, ақл шунча кўп бўлади”.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

“Саҳобалар даврида ҳалолни енгил қабул қилишган, натижада ҳаром эса улар учун қийин бўлиб туюлган. Бизнинг давримизга келиб эса бунинг акси, ҳаром ишларга енгил қараш оқибатида ҳалол ишлар қийинлашиб кетди. Мисол қилсак, бир камбағал, ҳалол яшайдиган йигит бошқа бир аёлга совчи қўйса, унга розилик беришмайди. Аммо бой, гуноҳлардан таб тортмайдиган бир фосиқдан совчи келса дарров розилик беришади сўнгра ортидан, "ажаб эмас, Аллоҳ ҳидоят бериб қолар", дейишади. Нима учун камбағал йигитга ҳам "Аллоҳ ризқини мўл қилиб қўяр", дейишмайди, ахир ҳидоят қўлида бўлган Зот ризқни ҳам кафолатига олган эмасми!? Сизларга нима бўлди, нега бундай ҳукм чиқармоқдасизлар!?”.

(Муҳаммад Ротиб Набулусий ҳафизаҳуллоҳ).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар.

(Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Имом Ҳоким ривоят қилганлар).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Биласизми?

Ғусл


— Ғуслнинг маъноси нима?
— Бутун баданни ювиш.

— Ғусл қай тариқа қилинади?
— 1. Аввало, истинжо қилинади.
2. Сўнг қўл ювилади.
3. Таҳорат қилинади (бундан фақат оёқ ювилиши мустасно).
4. Ундан сўнг бошга, сўнгра ўнг елкага, сўнгра таннинг бошқа аъзоларига сув етказилиб, ҳамма жой ювилади.
5. Сўнг яна икки марта шу тариқа ювинилади.
6. Якунда оёқ ювилади.

— Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими?
— Ўтади.

— Ғуслнинг фарзи нечта?
— Учта:
1. Оғизга сув солиб ғарғара қилиш.
2. Бурун ичини ювиш.
3. Баданнинг ҳамма жойини ювиш.

— Ғуслнинг суннатлари нечта?
— Ўнта:
1. Истинжо қилиш.
2. Нажас бор ерни ювиш.
3. Қўлни ювиш.
4. Ўн саккизта суннатга амал қилиб таҳорат қилиш. Лекин оёқлар ювилмай турилади.
5. Аввал бошга, сўнг ўнг елкага, сўнг таннинг қолган барча аъзоларига бир маротаба сув етказиб ювиш.
6. Қўл етган жами жойларни бир маротаба ишқалаб ювиш.
7. Ҳар бир аъзога уч бора сув етказиш.
8. Ўнг тарафни чап тарафдан олдин ювиш.
9. Сувни кераклича сарфлаш.
10. Ғусл вақти қиблага олдини ўгирмаслик, яъни терс туриш лозим.

— Соч ва соқолнинг ҳар бир толасига сув етказиш фарзми?
— Эркакларга фарз. Аммо аёлларнинг соч остиларига сув етса, бас. Ўрилган сочларни ёйиш лозим эмас.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​#БИЛАСИЗМИ?

ҒУРУРГА КEТИШНИНГ ЗАРАРЛАРИ

-Ғурурга кетиш нафси бузуқлик ва ичи қораликнинг далилидир

-Ғурурга кетиш ҳалокатга олиб боради

-Уламоларнинг ғурурга кетиши уларни амалдан четлатади

-Ғурурга кетиш туғён, куфр, фисқ ва фужурга олиб боради

-Ғурурга кетиш бу дунйода ҳасрат, охиратда азобдир

-Ғурурга кетиш халқларни ҳалок қилади ва шахсларни хаста қилади

-Ғурурга кетиш кибрни келтириб чиқаради.

"Руҳий тарбия" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ?

Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17.Қон томирлари торайишининг олдини олади
18.Шаҳвоний майлни камайтиради
19.Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20.Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21.Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик
касалликларига қарши курашишда фойда беради.

Раббимизнинг буюк марҳамати!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО: 😍👆
Саҳарлик учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг файзу барокати ёғилсин...
Н.Р.А.

#БИЛАСИЗМИ:
Гуноҳдан қорайган кўнгил беш нарса билан оқ бўлади:

1. Аввало солиҳлар билан ўтириш;
2. Қуръон  ўқиш;
3. оч бўлиш;
4. намоз ўқиш;
5. саҳар вақтида зорлик(дуо) қилиш!

(Аҳмад ибн Осим Антокий қ.с)

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

#ЭСЛАТМА: 👇
Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
«Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси
: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

Рўзани бузмайдиган нарсалар:

1. Рўзадорлиги эсидан чиқиб, еб-ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади.
2. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийи тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди.
3. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам рўзаси очилмайди.
4. Қон олдирса ҳам рўзаси очилмайди.
5. Мисвок қилса ҳам рўзаси очилмайди.
6. Муболағасиз оғиз-бурунни чайса ҳам рўзаси очилмайди.
7. Ғусл қилса ёки салқинлаш учун ҳўл латтага ўранса ҳам рўзаси очилмайди.
8. Ғийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилса ҳам рўзаси очилмайди.
9. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чанг ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.
10. Тиш олдириб қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам рўзаси очилмайди.
11. Эркак кишининг жинсий олатидан сув, мой ёки дори киритилса, рўзаси очилмайди. Қулоқдан сув кирса ҳам, қулоқни ковласа ҳам, рўзаси очилмайди. Аммо бу каби ишларни қилмаган маъқул.
12. Балғам ёки мишқининг кириш ёки чиқиши билан ҳам рўзаси очилмайди.
13. Ўз ихтиёридан ташқари ҳолда мажбур бўлиб қусса ҳам, рўзаси очилмайди.
14. Тишлари орасида қолган нўхотдан кичик нарсани еса ҳам рўзаси очилмайди.
15. Жунуб ҳолида юрса ҳам рўзаси очилмайди.
16. Мускулга, тери остига укол қилиш билан ҳам рўзаси очилмайди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ

«Солиҳ амалдан маҳрумликка афсусланмаслик ва қилган гуноҳга пушаймон бўлмаслик қалб ўликлигининг аломатидир!».

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Биласизми_?

Гапиришнинг ўз шартлари бор. Ким бу шартларга риоя қилмаса, адашган бўлади.

1. Гапириш учун сабаб бўлиши керак. Ундан фойда олиш ёки у билан зарарни даф қилиш кўзланиши лозим. Ушбу мақсадлардан бошқа ҳолда гапириш алжираш бўлади. Сабабсиз алжираш ўз эгасининг айбини очади, холос.

2. Гапни ўз ўрнида гапириш керак. Ўринсиз гап ҳеч қачон фойда бермайди.

3. Ҳожатига яраша гапириш керак. Ҳожатидан ташқари гапириш лақиллашдан бошқа нарса эмас.

4. Гап чиройли ва одоб доирасида бўлиши керак.

Демак, беҳуда гапларни гапириш мўминлик белгиси эмас. Ёлғон, бўҳтон, туҳмат, ёмон гапларни гапириш ҳам мўминликдан аломат эмас.
Мўмин одам гапирса, яхши гапиради, яхшилик тўғрисида гапиради, бўлмаса жим туради.
Тилдан келадиган офатлар кўп ва турли-тумандир. Уларни қалбни маст қилади. Одам табиатида ҳам уларга мойиллик бор. Мазкур офатлардан қутилишнинг энг осон йўли жим туриш орқали бўлади. Бу жуда катта фазилатдир.
Жим туриш ҳимматни жамлайди ва фикрни софлайди.

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки оёғи орасидаги нарсани ва икки жағи орасидаги нарсани муҳофаза қилиб берса, мен унга жаннатни муҳофаза қилиб бераман», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ?

Таҳоратдаги макруҳ амаллар


Таҳоратда қайси амаллар макруҳдир?
— Улар саккизтадир:
1. Сувни кўп ишлатиб, исроф қилмоқ.
2. Бурунни ўнг қўл билан ювмоқ.
3. Ювилаётган аъзоларни уч мартадан кўп ёки кам ювмоқ.
4. Бошга икки марта масҳ тормоқ.
5. Юзга сувни қаттиқ чапламоқ.
6. Таҳорат қилганда бошқа кишини ишга солмоқ.
7. Таҳорат чоғи дунёвий сўзларни сўзламоқ.
8. Таҳорат чоғи сувга туфламоқ, унга бурунни қоқмоқ.

"Ибодати Исломия" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ?

Қалби ёмонликлар билан машғул бўлган одам фойдали иш қила олмайди. Чунки қалб икки бир-бирига зид машғулиятни бир жойда сақлайдиган даражада кенг эмас.

(Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
​​#БИЛАСИЗМИ:

Замонавий илмий тадқиқотлардан маълум бўлишича, ухлаган пайтда чироқни ёниқ қолдириш инсон миясининг муҳим жойларига таъсир қилиб, турли изтиробларга (депрессия) ҳамда семириб кетишга сабаб бўлади. Шунинг учун олимлар тана ва мия дам олиши учун тунда чироқларни ўчириб ётишни тавсия қилишади.
Субҳаналлоҳ! Олимлар йигирма биринчи асрдагина аниқлаган илмий кашфиётни бундан ўн тўрт аср муқаддам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб кетган эканлар: «Ухлаганда чироқларни ўчиринглар» (Абу Довуд ривояти).
Ушбу ҳадис Набий алайҳиссаломнинг содиқул масдуқ* эканларига далолат қилмайдими?

Содиқу масдуқ – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари. Содиқ – фақат рост сўзловчи, ҳақни айтувчи, барча сўзу амалида садоқатли. Масдуқ – рост сўз тингловчи, сўзи ўз тасдиғини топадиган.


✈️Дўстларингизга улашинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ❗️
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг‼️
👇👇👇👇👇👇
📱https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat