IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
355 subscribers
5.73K photos
2.33K videos
47 files
11K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ДУОЛАР

Ҳар бир кишининг ҳар куни кундалик хаётида ҳамиша ўқиб юрадиган дуолар

Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васвлламнинг кўп ўқиб юрадиган дуолари: «Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» эди.

(Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қил, охиратда ҳам яхшиликни ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.)  
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Ибн Масъуд розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний асъалука ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина», - деб  айтардилар.

(Маъноси: Аллоҳим, сендан хидоят, тақво,иффат, ва бойлик сўрайман.)   Имом Муслим ривояти.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика», - деб айтардилар.

(Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатинга буриб қўйгин.)  
Имом Муслим ривояти. 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам манабу калималар билан дуо қилардилар: «Аллоҳумма инний аъзубика мин фитнатин нари ва аъзобаннари ва мин шаррил ғина вал фақри»

(Маъноси: Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.)
Абу Довуд Термизий, Насаий, ва Ибн Можжалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: Катта балиқнинг қорнида Роббиларига илтижо қилган Зиннуннинг
(Юнус алайҳиссалом) дуолари: 
«Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимин», эди. Бирор мусулмон киши манашу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», - дедилар. 

(Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим.)
Аллоҳ барчаларимизни мушкулларимизга ўзи нажот берсин.  Амин...

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••
👇👇👇👇👇👇👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Бомдод_азони


📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг пайшанба куни
20 январь, 2022 йил,
16 жумадус сони 1443 йил

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг:

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМГА МУҲАББАТ ҚИЛИШ

Расули акрам алайҳиссалом айтдилар: «Сизлардан бирортангиз мен унга фарзандидан, ота онасидан ва барча одамлардан севимлироқ бўлмагунимча мўмин бўлмайди».
(Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).

Муҳаббат маҳбубнинг шарафи билан шарофатли бўлади. Расулуллоҳ алайҳиссаломга бўлган муҳаббат бандаларнинг бир-бирларига бўлган муҳаббатларидан ҳам мушаррафроқдир. Муҳаббат маҳбуб тоатига итоат этишда василадир. Ҳар қачон ҳабибга боғланиш кучайса, Унга боғланувчилар ва Унга мансубларнинг муҳаббати зиёда бўлади. Ҳар вақт Унга нисбатлик кучайса, Унга бўлган муҳаббат ҳам ортади. Шунинг учун ҳам биз муҳожирларни, ансорийларни, солиҳ кишиларни, ҳазрати Алий, ҳазрати Ҳасан ва бошқа аҳли байтларни дўст тутамиз ва уларни яхши кўрамиз. Уларга бўлган муҳаббат тартиби уларнинг Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатлари ва яқинликлари даражасидадир.

"Шажаратул маориф" китобидан.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_қорилар

Шайх Ҳазза Ал-Балвашийдан гўзал тиловат



••┄┄┄❅┄┄┄••
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола
БОЛА ТУҒИЛИШИ БИЛАН НИМА УЧУН ЙИҒЛАЙДИ?

Онанинг қорнидан чиқаётган чақалоқ йиғисининг сири, уни шайтон чимчилаши ва баданига азият бериши сабабидандир.

➡️Батафсил ўқиш👇👇
http://ravza.uz/story/Bola_tugilishi_bilan

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола
Еттита халок қилувчи (гуноҳлар)дан сақланинглар!

«Рибо» луғатда «зиёда» деган маънони англатади. Шариатда эса қарз берувчи қарздордан маълум вақт муқобилига асл мол устига оладиган қўшимча маблағдир.

➡️Батафсил ўқиш 👇👇

http://ravza.uz/story/Yettita_xalok_qiluvchi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Солавот айтишни унутманг, азизлар!
Qo‘shnichilik haqqi
Rahimberdi Rahmonov
Қўшнига адолат қилиш! Раҳимберди домла Раҳмонов

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Уйда намоз ўқиганимда аёлим ва болаларим иқтидо қилса бўладими ва сафлар тартиби қандай бўлади?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СОВЧИЛАРДАН ШУМЛАНИШ
#ақида

872-CАВОЛ: Фарзанд кўрмаган одам совчиликка борса бўлажак келин-куёвлар ҳам фарзанд кўрмайди деб эшитдим. Шу гап ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай гап йўқ. Ҳатто шундай деб эътиқод қилиш шумланишдир. Шумланиш эса гуноҳга сабаб бўлади. Фарзанд — Аллоҳ таолонинг неъматларидан бўлиб, уни кимгадир бериши ёки бермаслиги Ўзининг иродаси ва хохишига боғлиқ. Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ

"Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга (хос)дир. (У) хоҳлаган нарсани яратур. Хоҳлаган кишисига қизларни ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғилларни ҳадя этур".

أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَنْ يَشَاءُ عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ

"Ёки уларга ўғиллар ва қизларни қўшиб берур ва хоҳлаган кишисини фарзанд кўрмайдиган қилиб қўйгай. Албатта, У (бунинг ҳикматини) билувчи ва (Ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир" (Шуро сураси, 50-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Намоз вақтлари👆👆👆

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Намоз намозгача бўлган гуноҳларга каффоратдир.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Агар Аллоҳ томон йўлга чиққан бўлсанг,югур.Агар чарчасанг секинроқ югур.Агар чарчасанг,юр.Агар чарчасанг,эмаклаб бўлса ҳам юр.Аммо ҳаргиз бу йўлдан тўхтама!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
БУГУН, 20 ЯНВАРЬ КУНИ СОАТ 17:45 ДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸20 декабрь куни куни соат 17:45 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг илм ва одобга оид ҳадислар ҳақидаги суҳбатларининг навбатдаги бўлиб ўтади.

Машғулотда Устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган суҳбатларга оид саволлар берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволларнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги суҳбатни кузатинг !

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАСЖИДГА КИРИШ ВА ЧИҚИШ ОДОБИ

Масжидлар ер юзининг энг яхши жойлари бўлганлигидан у ерга кириб-чиқиш одобларини ҳам яхши билишимиз керак.
Имом Муслим Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан қайси бирингиз масжидга кирадиган бўлса, ”Аллоҳуммафтаҳ лана абваба раҳматик”, яъни, “Эй Аллоҳим, бизга раҳмат эшикларингни очгин”, десин ва чиқиш пайтида ”Аллоҳумма инна насъалука мин фазлик”, Яъни, “Эй Аллоҳим, биз сенинг фазлу карамингдан сўраймиз”, деб дуо қилсин.
Масжидга ўнг оёқ билан кириб, чап оёқда чиқиш суннат.
Масжидга дуо қилиб киргандан сўнг, номозхонларга халал бермайдиган даражада юмшоқлик билан ”Ассалалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ” деб, ўнг оёқ билан киргандан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек ўтирмасдан олдин икки ракаат ”Таҳийятул масжид” намози ўқилади. Бу зса масжид одоби саналади.
Намоз вақти бўлгунча илгари ўқий олмаган қазо намозларини имкон қадар икки ёки тўрт ракаатдан ўқиб олиши мумкин. Қулига тасбеҳ олиб, юз марта “Астағфируллоҳ”, яъни “Аллоҳдан гуноҳимни кечиришини сўрайман”, деб, кейин намоз вақтигача “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳу акбар” калималарини айтиб ўтиради. Бу калималарнинг айтилиши тилга ниҳоятда енгил бўлиб, қиёмат куни мезон тарозусига қўйилганда савоби ҳамма нарсадан ҳам оғирроқ бўлишини Расулуллоҳ айтганлар.
Мусулмон киши фаросатли ва зийрак бўлиб, масжидга кирганда ”Таҳийятул масжид” намозини бошлашдан аввал ўзини олдидан бир одам сажда қиладиган ҳажмда жой олсин. Охирги сафга тўғри келадиган жойни эгаллаб ўтувчиларнинг йўлини тўсиб олмасин, чунки масжид биргина уники эмас, жамоат қатнайдиган жойдир.
Масжидларда жанжаллашмоқ, баҳслашмоқ, баланд овозда гаплашмоқ, беҳуда сўзлар билан одамларга озор бермоқ қатъий ман қилинган. Саҳоба Абу Ҳурайра ривоят қилишларича, бир киши йўқолган эшакни кўрган борми, деб масжидга кирди. Шунда Расулуллоҳ: “Эшагинг топилмасин”, дедилар ва “Кимда ким йўқолган нарсасини сўраб масжидга кирса, йўқолган нарсангни Аллоҳ қайтармасин, деб жавоб беринглар, чунки масжид бундай нарсалар учун бино қилинмаган”, дедилар.
(Имом Муслим ривояти)

“Инсон одоби ва ахлоқи” китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat