Iymonli QalblaR
159 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
ДАФН ПАЙТИДАГИ ОДАТЛАР:

#дафн_маросими

#CАВОЛ:

Ҳурматли устозлар, маййитни дафн қилиш чоғида одамлар тупроқ олиб, унга суфлаб, белбоғга йиғиб маййитнинг бошига қўйишади. Шу иш жоизми? Кейин, дафн давомида белкуракни қўлга бермай ерга қўйинглар, дейишади. Бу қандай амал?

💬 #ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Дафн пайтида маййитнинг бош томонига қўллари билан уч ҳовуч тупроқ сочиш мустаҳаб, яъни хуш кўрилган ишлардандир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ "унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى "ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” ояти ўқилади (Тоҳа сураси, 55-оят).
Бу ҳақда муҳаддис олим Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадиси шарифни келтирадилар:

أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَى جِنَازَةٍ ثُمَّ أَتَى الْقَبْرَ فَحَثَى عَلَيْهِ مِنْ قِبَلِ رَأْسِهِ ثَلَاثًا

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намозини ўқидилар, сўнгра қабр ёнига келиб бош томонидан уч марта тупроқ сочдилар”.
Мўтабар ҳанафий манбалардан бири “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:

وَيُسْتَحَبُّ لِمَنْ شَهِدَ دَفْنَ الْمَيِّتِ أَنْ يَحْثُوَ فِي قَبْرِهِ ثَلَاثَ حَثَيَاتٍ مِنْ التُّرَابِ بِيَدَيْهِ جَمِيعًا وَيَكُونُ مِنْ قِبَلِ رَأْسِ الْمَيِّتِ وَيَقُولُ فِي الْحَثْيَةِ الْأُولَى : مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِي الثَّانِيَةِ : وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَفِي الثَّالِثَةِ : وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى ، كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ .

“Дафн маросимида иштирок этаётган киши қабрга маййитнинг бош томонидан икки қўллаб уч ҳовуч тупроқ сочиши мустаҳабдир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ "унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى "ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” деб айтади. “Жавҳаротун наййироҳ” китобида шундай келтирилган”.

Аслида дафн маросими давомида қабрга тупроқ ташлаётган кишилар белкуракни бир-бирининг қўлига бериши ёки ерга қўйиши ихтиёрий мубоҳ ишлардандир. Лекин белкуракни қўлга берса, ёмон бўлади ёки гуноҳ бўлади, албатта уни ерга ташлаш керак, кейин қўлга олиш керак, дейилса бу бидъат амалга айланади. Динимизда бандага яхшилик ва ёмонлик келиши, фойда ва зарар етиши фақат Аллоҳ таолодан деб билинади, бу каби ишлардан шумланиб, ирим қилиш асло мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ТУШ ВА УНИНГ ТАЪБИРИ

#одоб-ахлоқ

#CАВОЛ:

Динимиздаги туш кўришга алоқадор ҳукмларни баён қилсангиз?

💬 #ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Тушлар уч хил бўлади:
- Аллоҳ таоло томонидан бўлган, таҳорат билан ётилганда тонгга яқин кўриладиган, ёрқин тушлар.
- Шайтондан бўлган, аниқ эсда қолмайдиган, кайфиятни туширадиган, алаҳсирашга ўхшаш ёмон тушлар.
- Касбига ёки қизиққан нарсасига таъаллуқли тушлар.
Пайғамбарлардан бошқа одамларнинг рост тушлари амал қилиниши шарт бўлган иш эмас, балки келажакдаги бирор яхшиликдан башорат бўлади, холос. Агар рост тушлар шариатга мос келса, амал қилиш мумкин, зид келса, қатъий амал қилинмайдиган ишдир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا انْصَرَفَ مِنْ صَلاةِ الْغَدَاةِ ، قَالَ: "هَلْ أُرِيَ أَحَدٌ مِنْكُمُ اللَّيْلَةَ رُؤْيَا؟" وَيَقُولُ: "إِنَّهُ لَيْسَ يَبْقَى بَعْدِي مِنَ النُّبُوَّةِ إِلاَّ الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ" (رَوَاهُ النَّسَائِي)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин: “Бу кеча бирортангиз (яхши) туш кўрдингизми? Мендан кейин фақат рост тушлар қолади”, дер эдилар”. Яъни, мендан кейин ваҳий бўлмайди, фақат рост тушлар мўминларга яхшиликлардан башорат бўлиб қолаверади.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўриш ҳам рост тушлардан ҳисобланади. Ҳаётда шайтон у зотнинг суратига кира олмагани каби, тушда ҳам суратларига кира олмайди.

عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رضي الله عنه قَالَ: أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "مَنْ رَآنِي فِي المَنَامِ فَقَدْ رَآنِي فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لاَ يَتَمَثَّلُ بِي" (أخرجه البخاري والترمذي).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алаҳи васаллам: “Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатда ўзимни кўрибди. Чунки шайтон менинг суратимга кира олмайди”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Ёмон туш кўрган киши тушини бировга айтмаслиги ва тушнинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраши керак.

عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه قَالَ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِذَا حَلَمَ أحَدُكُمْ فَلاَ يُحَدِّثِ النَّاسَ بِتَلَعُّبِ الشَّيْطَانِ فِى الْمَنَامِ (رواه مسلم وابن ماجه)

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бирортангиз ёмон туш кўрса, шайтон у билан ўйин қилганини одамларга айтмасин” (Имом Муслим ва Ибн Можа ривояти). Бу ерда ёмон тушдан мурод одамни ғам-қайғуга соладиган тушлардир.

عن عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِي قَتَادَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ مِنْ اللَّهِ وَالْحُلُمُ مِنْ الشَّيْطَانِ فَإِذَا حَلَمَ أَحَدُكُمْ حُلُمًا يَخَافُهُ فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ وَلْيَتَعَوَّذْ بِاللَّهِ مِنْ شَرِّهَا فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ" (رَوَاهُ البُخَارِيُّ)

“Рост туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Бирортангиз қўрқинчли туш кўрса, чап томонига туфлаб қўйсин ва тушнинг ёмонлигидан (Аллоҳдан) паноҳ сўрасин. Шунда ёмон туш зарар қилмайди”. Яъни, ёмон туш кўрган киши чап томонга енгилгина туфлаб: “Эй, Роббим! Кўрган тушимни ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, деб қўяди. Баъзи уламолар имкон бўлса ўрнидан туриб, таҳорат олиб, икки ракат нафл намоз ўқигани яна ҳам яхши, дейишган.
Тушни таъбирини сўрамоқчи бўлган киши, сўровчини яхши кўрадиган ёки олим кишига айтиши керак. Зеро, тушни нимага йўйса, ўшандай бўлади. Доим тушни яхшиликка таъбир қилиш керак. Ҳадисда келишича бир аёл уч марта келиб, Пайғамбаримизга: “Эрим тижорат билан кетган, ўзим ҳомиладорман, тушимда уйимнинг устуни синибди, ғилай бир бола туғибман”, дейди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафар: “Эринг сафардан қайтади, солиҳ бир фарзанд туғасан”, дер эдилар.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ФОЛБИНЛАР ҲАҚИДА

#сеҳр

#CАВОЛ:

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Фол кўрувчилар жинлар билан ишлайдими?

💬 #ЖАВОБ:

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Фолбинларнинг баъзида ҳақ гапни айтиб қолишларининг сабаби шуки, жин гапларни ўғринча олиб, фолбиннинг қулоғига қуяди. Фол кўрувчи унга юзта ёлғон аралаштириб гапиради» деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Фолбинларнинг гапларига ишониш қуфрдир (Аллоҳ асрасин). Ҳадиси шарифда: «Кимки башоратчи ёки фолбиннинг олдига борса ва у айтган нарсани тасдиқласа, шубҳасиз, у Муҳаммад (алайҳиссалом)га тушган нарсага куфр келтирибди», дейилган (Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ВАСВАСАДАН ҚУТУЛИШ ЙЎЛЛАРИ.

#руҳий_тарбия

#CАВОЛ:

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Нафси аммора (ёмонликка амр қилувчи нафс) ва шайтони лаъин васвасаларидан омонда бўлиш учун кўпроқ нима амалларни бажариш керак?

💬 #ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таолони кўп зикр этиш, Қуръон тиловат қилиш, тасбеҳ айтиш, намоз ўқиш ва бошқа яхши амалларни бажариш лозим. Жумладан, “Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ” ва “Муваззатайн” (Нос ва Фалақ суралари)ни ўқиб, Раббил оламиндан паноҳ сўраб, мунтазам дуою илтижолар қилиш лозимдир. Шунингдек, шаръий илмларни пухта эгаллаган, илмига амал қиладиган олимларнинг тез-тез суҳбатида бўлиш ҳам тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ВАСВАСАДАН ҚУТУЛИШ ЙЎЛЛАРИ.

#руҳий_тарбия

#CАВОЛ:

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Нафси аммора (ёмонликка амр қилувчи нафс) ва шайтони лаъин васвасаларидан омонда бўлиш учун кўпроқ нима амалларни бажариш керак?

💬 #ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таолони кўп зикр этиш, Қуръон тиловат қилиш, тасбеҳ айтиш, намоз ўқиш ва бошқа яхши амалларни бажариш лозим. Жумладан, “Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ” ва “Муваззатайн” (Нос ва Фалақ суралари)ни ўқиб, Раббил оламиндан паноҳ сўраб, мунтазам дуою илтижолар қилиш лозимдир. Шунингдек, шаръий илмларни пухта эгаллаган, илмига амал қиладиган олимларнинг тез-тез суҳбатида бўлиш ҳам тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ҲАЙЗДАГИ ОДАТНИ АНИҚЛАШ.

#таҳорат

#CАВОЛ:

Аёл киши ҳайздаги одатини қандай аниқлайди? Ҳомиладор бўлишдан аввал олти кун ҳайз кўрган. Нифоси тугагач, ўн кундан ортиқ ҳайз кўрса, одатини олти кун ҳисоблайдими ёки ўн кун ҳайз ҳисоблаб, қолгани истиҳозами?

💬 #ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ҳайзнинг энг ками уч кечаю уч кундуз, энг кўпи ўн кечаю ўн кундуздир. Мана шу муддат ичида икки қон ўртасидаги поклик ҳам ҳайз ҳисобланади, яъни, ҳайз муддати ичида тўхтовсиз қон келиши шарт қилинмайди. Икки ҳайз ўртасидаги поклик ўн беш кундан кам бўлмаслик керак.
Демак, биринчи марта ҳайз кўраётган аёл уч кундан ортиқ, ўн кундан кам қон кўрса, бу унинг одатига айланади. Агар ўн кундан ортиқ қон кўрса, ўн куни ҳайз, ундан ортгани истиҳоза, деб аталади. Иккинчи марта ҳайз муддати биринчисидан ортиқ ёки кам бўлса, одати шунга ўзгарган бўлади.

Нифосдан олдин олти кун ҳайз кўрган аёл, нифосдан кейин ўн кундан ортиқ қон кўрса, олти кунини ҳайз, ортиғини эса истеҳоза қони деб ҳисоблайди. Ўн кунгача қон кўриб тургани учун намоз ўқимай туради, ўн кундан ўтиб кетгач, олти кундан ортиғи истиҳоза экани маълум бўлади ва олти кундан кейинги намозларнинг қазосини ўқийди. Агар олти кундан кам ёки кўп ҳайз кўрса, масалан, беш кун ёки саккиз кун ҳайз кўрса, одати шунга ўзгарган бўлади. Ҳайз ва нифосдаги одат – Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзига кўра бир мартада ўзгаради ва шу сўзга фатво берилган.

Имом Сарахсий “Ал-Мабсут” китобида бундай дейдилар:

إذَا انْقَطَعَ دَمُ الْمَرْأَةِ دُونَ عَادَتِهَا الْمَعْرُوفَةِ فِي حَيْضٍ أَوْ نِفَاسٍ اغْتَسَلَتْ حِينَ تَخَافُ فَوْتَ الصَّلَاةِ ، وَصَلَّتْ وَتَجَنَّبَهَا زَوْجُهَا احْتِيَاطًا حَتَّى تَأْتِيَ عَلَى عَادَتِهَا ؛ لِأَنَّ حَيْضَ الْمَرْأَةِ لَا يَبْقَى عَلَى صِفَةٍ وَاحِدَةٍ فِي جَمِيعِ عُمُرِهَا بَلْ يَزْدَادُ تَارَةً وَيَنْقُصُ أُخْرَى

Яъни: “Аёл киши ҳайз ва нифосдаги одатидан кам муддатда покланса, намоз вақти ўтиб кетишидан хавф қилган вақтда ғусл қилади ва намоз ўқийди. Одат кунлари келгунча, эҳтиётан, эри жинсий алоқадан тийилиб туради. Чунки аёлнинг одати доим бир хил турмайди, кўпайиб камайиб туради”. (Манбалар: “Фатҳу бобил иноя”, “Фатовои ҳиндия” ва “Ҳидоя” китоблари) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш

📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш📲⤵️

👉
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ВАСВАСАДАН ҚУТУЛИШ ЙЎЛЛАРИ.

#руҳий_тарбия

#CАВОЛ:

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Нафси аммора (ёмонликка амр қилувчи нафс) ва шайтони лаъин васвасаларидан омонда бўлиш учун кўпроқ нима амалларни бажариш керак?

💬 #ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таолони кўп зикр этиш, Қуръон тиловат қилиш, тасбеҳ айтиш, намоз ўқиш ва бошқа яхши амалларни бажариш лозим. Жумладан, “Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ” ва “Муваззатайн” (Нос ва Фалақ суралари)ни ўқиб, Раббил оламиндан паноҳ сўраб, мунтазам дуою илтижолар қилиш лозимдир. Шунингдек, шаръий илмларни пухта эгаллаган, илмига амал қиладиган олимларнинг тез-тез суҳбатида бўлиш ҳам тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ҒИЙБАТНИНГ ҲУКМИ.

#руҳий_тарбия

#CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Одамлар орасида ғийбат қилиш ҳоллари кўп учрамоқда. Илтимос, бунга динимизнинг кўрсатмаси ҳақида маълумот берсангиз.

💬 #ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом. Ғийбат гуноҳи кабиралардан биридир. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтади: “Бир кишидаги айб-нуқсонни бошқаларга айтиб юриш ғийбатдир. У қилмаган ишни ёки унда йўқ нарсани айтиш туҳматдир”.

Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ

«Эй мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат килмасин!

Сизлардан бирор киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?!» (Ҳужурот сураси, 12-оят).

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Исро кечаси бир қавм танасидаги бир қисм гўштни кесиб, уни еб турганларида, уларнинг олдидан ўтиб қолдим. Шунда уларга Жаброил алайҳиссалом “Биродарларингизнинг гўштини еганингиздек, еяверинглар”, деб айтди. Мен ҳайратланиб: “Эй Жаброил, улар кимлар эди?” деб сўрадим. Жаброил: “Улар умматларингиз орасидаги ғийбатчилардир”, деб жавоб берди» (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ 🔊
УЙИДА НАМОЗ ЎҚУВЧИ АЗОН АЙТАДИМИ?
#намоз


#CАВОЛ:

Бир китобдан масжидда азон айтмасдан намоз ўқиш макруҳ, шаҳардаги хонадонларда эса азон айтмасдан намоз ўқиш макруҳ эмас, деб ўқидим. Шунга изоҳ берсангиз.

💬 #ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ҳақиқатан, масжидда азон ва иқомат ёки иккисидан бири айтилмай қолиши макруҳ ҳисобланади. Чунки азон ва иқоматнинг ҳар бири таъкидланган суннатдир (“Фатҳу бабил иная”).

Шаҳардаги уйида намоз ўқувчи намозининг адоси жамоат кўринишида бўлиши учун, азон ва иқомат билан ўқийди. Агар азон ва иқоматни айтмаса ҳам жоиз бўлади. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг: “Маҳаллада айтилган азон бизга кифоя қилади”, деган гаплари бунга далил бўлади

Чунки маҳалла аҳли ўзларига муаззин танлагач, ҳукман, унинг азон айтиши маҳалла аҳлининг азонидек бўлади (“Ҳидоя”, “Фатҳу бабил иноя”).

Уйда намоз ўқийдиган киши азон ва иқоматни тарк қилиши, ўша маҳаллада азон айтилиб турган бўлса, макруҳ эмас. Лекин азон ва иқомат билан намоз ўқиши афзал ҳисобланади. Намозхон битта бўлса ҳам, кўпчилик бўлишса ҳам, фарқи йўқ.

Агар ўша маҳаллада азон айтилмайдиган бўлса, азон ва иқоматни тарк қилиш макруҳ бўлади, фақат азонни тарк қилиши макруҳ бўлмайди. Иқоматни тарк қилса, макруҳ бўлади (“Фатавои ҳиндия”).

Шуни ҳам айтиш керакки, катта қишлоқлар ҳам шаҳар ҳукмига киради.

Демак, доим масжидларида азон айтилиб турадиган шаҳар ва маҳаллаларда яшовчилар, уйларида азон ва такбирсиз намоз ўқишлари жоиз, макруҳ бўлмайди. Лекин азон ва такбир айтиб ўқисалар афзал бўлади, савобга эришадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
СМС ОРҚАЛИ ТАЛОҚ ҚИЛИШ.

#талоқ

#CАВОЛ:

Сафарда бўлган эр хотинига sms орқали талоғини берса, аёлига талоқ тушадими?

💬 #ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Аввалги фуқаҳоларимиз ўз замоналаридан келиб чиқиб, масалани қуйидагича баён қилганлар: "Агар бир киши хатда аёлига талоқ берса, унда ёзилганидек талоқ тушади. Хат ёзилган кундан эътиборан идда бошланади. Агар хатда: “Менинг талоқ хатим борганидан сўнг сен талоқсан” деб ёзилган бўлса, мактуб боргач, талоқ воқе бўлади" (манба: “Раддул муҳтор” китоби).

Шундан келиб чиқиб, эр ўз хотинига мобил алоқа воситасида смс орқали ёки телеграмм ёҳуд ундан бошқа мессенжерлар орқали талоқ қилганда аёлига талоқ тушади. Чунки ҳозирги кунда электрон тармоқ орқали ёзилган хат билан аввалги даврларда ёзилган мактубларнинг ўртасида ҳукм жиҳатидан фарқ йўқ.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, талоқ сўзини айтишдан олдин етти ўлчаб, бир кесиш керак. Ҳадиси шарифда: “Бандаларга ҳалол қилинган нарсалар ичида Аллоҳ таолога энг ёқимсизи талоқдир”, дейилган (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz