Iymonli QalblaR
158 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#Солиҳлар_гулшани

ЭНГ АФЗАЛ ҲАДЯ

Абу Убайда ибн Маън Аъмашдан, у эса Абу Бухтарийдан ривоят қилади: «Ашъас ибн Қайс билан Жарир ибн Абдуллоҳ Салмон Форсийнинг олдига киришди. Иккиси унга салом бериб, ҳол-аҳвол сўрашди. Сўнгра: «Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамроҳимисиз?» дедилар. Салмон: «Билмайман», деди. Улар бу жавобдан қониқишмади. Салмон: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жаннатга кирган одамгина у зотнинг ҳақиқий ҳамроҳидир», деди. Улар: «Бу ерга Абу Дардонинг ҳузуридан келдик», дейишди. Салмон: «Ундай бўлса, ҳадяси қани?» деди. Улар: «Бизда ҳеч қандай ҳадя йўқ», деди. Салмон: «Аллоҳдан қўрқинглар, омонатни адо қилинглар! Ким Абу Дардонинг ҳузуридан менинг олдимга келса, албатта ҳадя билан келади», деди. Улар: «Бизни ундай қийнаманг. Ўртамизда олди-бердимиз бор эди, шунга ҳукм чиқариб беришингизни сўраб келдик», деди. Салмон: «Ҳадядан бошқа нарса истамайман», деди. Улар: «Аллоҳга қасамки, биздан ҳеч нарса бериб юбормади. Фақат: «Бир киши бор, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша киши билан холи қолсалар, бошқа ҳеч кимни истамас эдилар. Унинг олдига борсангиз, мендан салом айтинг», деб сизга жўнатди», деди. Шунда Салмон: «Мен мана шу ҳадяни айтяпман-да! Бундан афзалроқ ҳадя борми?» деди».

✍️ Ҳоний ал-Ҳаж

📚 "
Солиҳлар гулшани" китоби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг.👇👇👇
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz