Iymonli QalblaR
158 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#НАСИҲАТ

• Инсонларни ҳурмат қилишинг уларга муҳтожлигингдан эмас, балки дининг таълимоти ва олган тарбиянг самарасидан бўлсин!...
• Сен шу асосда ҳар кимнинг ҳурматини жойига қўй-ки, сенинг ҳам ҳурматинг жойига қўйилади.

- Ахлоқинг билан йўлчи юлдуз;
- Қаноатинг билан бадавлат;
- Тавозеъинг билан улуғвор;
- Иффатинг билан жозибали;
- Ихлосинг билан самимий;
- Амалинг билан илмли БЎЛ!

• Маломатчиларнинг маломатини ўзларига қўйиб бер!
• Ҳар ким ўз ишини қилиши, ҳар ким ўз ҳаёти сувратини чизиши керак.

• Кимнинг суврати қандай чиқишига қараб унинг сийратига баҳо берилади...

• Асл сийратлар эса Мезон кунидагина ошкор бўлади .
• Унга қадар фахрланмай тура-тур!

Дўстларингиз га ҳам улашинг бу ҳам бир даъват 👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#насиҳат ☝️☝️☝️

Шайтон ортидан эргашманглар. ☝️

Дўстларингизга ҳам
улашинг👍

<Илм> канали⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
========================
👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#насиҳат

Дуо ижобат бўлмаслигининг ўнта сабаби:

1. Аллоҳни танийсизу, бироқ У Зотнинг ҳаққини адо этмайсиз.

2.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни севаман дейсизу, аммо суннатларини тарк этасиз.

3. Қуръонни ўқийсизу, лекин унга амал қилмайсиз.

4. Аллоҳни неъматларини ейсизу, бироқ уларнинг шукрини адо этмайсиз.

5. Шайтонни душманим деб биласизу, аммо у билан муроса қилиб келишасиз.

6. Жаннатни ҳақ деб биласизу, аммо унга кириш йўлида солиҳ амал қилмайсиз.

7. Дўзахни ҳақ деб биласизу, бироқ ундан қочмайсиз.

8. Ўлимни ҳақ деб биласизу, бироқ унга тайёргарлик кўрмайсиз.

9. Уйқудан уйғониб, одамларнинг айби билан машғул бўласизу, аммо ўз айбингизни унутасиз.

10. Ўлганларингизни дафн этасизу, лекин бундан ибрат олмайсиз.

Абдулҳодий Юсуф

Каналга уланиш👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#НАСИҲАТ

• Инсонларни ҳурмат қилишинг уларга муҳтожлигингдан эмас, балки дининг таълимоти ва олган тарбиянг самарасидан бўлсин!...
• Сен шу асосда ҳар кимнинг ҳурматини жойига қўй-ки, сенинг ҳам ҳурматинг жойига қўйилади.

- Ахлоқинг билан йўлчи юлдуз;
- Қаноатинг билан бадавлат;
- Тавозеъинг билан улуғвор;
- Иффатинг билан жозибали;
- Ихлосинг билан самимий;
- Амалинг билан илмли БЎЛ!

• Маломатчиларнинг маломатини ўзларига қўйиб бер!
• Ҳар ким ўз ишини қилиши, ҳар ким ўз ҳаёти сувратини чизиши керак.

• Кимнинг суврати қандай чиқишига қараб унинг сийратига баҳо берилади...

• Асл сийратлар эса Мезон кунидагина ошкор бўлади .
• Унга қадар фахрланмай тура-тур!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#НАСИҲАТ

• Дўстим!
• Инсонларнинг ўзаро алоқалари модомики, бир-бирларининг айбларидан кўз юмишар экан бардавом бўлади.
• Улар модомики бир-бирларини рози қилишар экан алоқалари мустаҳкамлашиб бораверади.
• Модомики бир-бирларидан майда камчиликларни ҳам излайверсалар алоқаларга путур етади.
• Ҳар доим ҳақиқатни талаб қилавериш орқали эса алоқалар ўлади.

• Табассум қилсанг маҳзунлик ўтиб кетади;
• Сабр қилсанг ташвишларинг ўтиб кетади;
• Сукут қилсанг аҳмоқлик ўтиб кетади;
• Чиройли сўз айтсанг кўнгилсизлик ўтиб кетади!

• Хоҳлаган нарсангни аниқласанг ҳам фақат ҳеч қачон такаббурлик қилма!
• Хоҳлаган нарсангни ёзсанг ҳам фақат ҳеч қачон фитнани қўзғама!
• Хоҳлаган кимсангни танқид қилсанг ҳам фақат ҳеч кимга таъна қилма!

• Инсоннинг қадри у молик бўлган нарсасида эмас, балки бера олган нарсасидадир.
• Қуёш ҳам оловга молик аммо унинг қадри оламга нур таратишида.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#насиҳат

Истиғфор нақадар ажойиб!
Қулфларни очади.
Кўнглингни ёзади.
Мол-дунёни кўпайтиради.
Аҳволингни яхшилайди.
Ёмғир ёғдиради.

«Астағфируллооҳал-ъазиим ва атуубу илайҳ».
(Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Ўзига тавба қиламан).

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#насиҳат

Мушфиқ отадан фарзандига мактуб

"Ўғлим, агар жонингни арзон билиб, тезликни шу рақамгача оширган бўлсанг, ёдингда тут, жонинг биз учун қадрлидир. Отанг Зайд".

Фарзанд эса отасининг мактубини кўз олдига қўйиб олиб, шу насиҳатга назар солиб турарди.

Аллоҳ таоло барчамизни маркаб миниш ва йўл ҳаракати одобларига риоя этувчи бандаларидан қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#насиҳат

"Майда суралар" эмас, "Қисқа суралар" дейлик!
"Эскича китоб" эмас, "Диний-маърифий китоб" дейлик!

Нозимжон Ҳошимжон

Яқинларингизга ҳам улашинг!👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#насиҳат

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаларининг орқада тураётганини кўриб, уларга:
«Олдинга ўтинглар, менга етишиб туринглар! Сиздан кейингилар сизга етишиб турсин! Қавм (олдинги сафдан) узоқлашаверса, Аллоҳ уларни узоқлаштириб қўяди», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Имом Нававий ушбу ҳадис шарҳида шундай дейди:
“Кечиктиришда давом этаверадилар” яъни, жамоат намозида биринчи сафларга улгуришни кечга сураверадилар, ҳатто Аллоҳ таоло уларга раҳмати ёки улкан фазлини кечиктиради. Шунингдек, илм ва у каби нарсаларда даражасини кўтаришни кечиктиради”.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#насиҳат

Ўлим тўғри йўлга тушиб олишингни кутиб ўтирмайди. Шунинг учун тўғри йўлга тушиб олгин-да, ўлимга тайёр тур..!

Naqshband.uz

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Насиҳат...

Дунё ҳаётида аъзоларинг Аллоҳнинг амри билан сенга бўйин сундирилгандир.

Улар Ўз Эгасини поклайдилар, Унга ибодат қиладилар.

Агар улар сенга маъсиятда итоат қилсалар, сени лаънатлайдилар. Чунки уларни маъсиятга сен мажбурладинг.

Ҳали қиёмат келади, улар сенинг «фойданга» гувоҳлик берадилар.


©Шайх Шаъровий

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣ @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#насиҳат

Каъбул Аҳбор роҳимаҳуллоҳ:
"Бошига тушган мусибатини Аллоҳдан бошқага шикоят қилган киши, токи тавба қилмас экан, ибодат лаззатини топа олмайди", дедилар.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#насиҳат

Мақсад сари астойдил меҳнат қилаётганингизда, ишингизни бузадиган итлар учраб туришини унутманг!

Mubashshir Ahmad

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#насиҳат

ШАХСНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

   Тарих давомида тўшакда ётиб туриб муваффақиятга эришганлар, уйида ёнбошлаб ётиб ютуққа эришганлар бўлмаган. Уйқуга ғарқ бўлганларнинг ҳаёти лаззатга тўлмаган. Ҳозирча бунақалар ютуққа эришишмаган. Эришишмайди ҳам. Муваффақият фақат ва фақат ҳаракат қилганларники бўлади. Орзулари ортидан югурганларники бўлади. Икки дунёда ҳам саодатга эришиш учун орзулари этагини тутганлар билан биргадир муваффақият!
   Абу Бакр розиёллоҳу анҳу қиёмат куни жаннатнинг барча эшигидан киришга қарор қилди.
   Умар розиёллоҳу анҳунинг истакларини қўллаб бир неча бор қуръон нозил бўлди. Умар розиёллоҳу анҳуни кўрган Иблис бошқа йўлдан суриб қолар эди!
Саъд ибн Муоз розиёллоҳу анҳу исломда олти йилдан ошиқроқ умр кечирди холос. Оламдан ўтганида Арш ларзага келди!
   Холид ибн Валид замонида доимо ғалаба байроғи ҳилпираб турди.
Рижолларни нақадар соғиндик!
Ҳаётни бино қилганларни нақадар соғиндик!
Бир пайтлар ер юзида кенг тарқалган шарафни соғиндик!
   Сиз билан биз ҳам ўшаларнинг йўлидамиз аслида. Бизнинг янгидан-янги орзулар қилишимиздан ҳеч ким тўса олмайди. Рижоллар бино қилган маданиятни қайта бино қилишимиздан бизни ҳеч ким тўса олмайди. Уларнинг ортидан бориш умидида аввалгиларнинг йўлини куни келиб яна янгилаймиз иншааллоҳ!
   Биродарим! Туринг, буюклик майдони томон юринг. Келажакка умид билан янги орзулар томон югуринг. Ўзингизга икки дунё азизлигини қайд қилинг. Агар йўл четида кимдир ётганини кўрсангиз унга ҳам “тур” дея ҳайқиринг. Шояд орзуларига етишса!


Abdulqodir Samarqandiy

Яқинларингизга ҳам улашинг!

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣ @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#насиҳат

Зикр

Ҳозир куз фасли. Кўчада юрар эканмиз, сарғайган баргларнинг тўкилиб ётганига ва атроф олтин рангига бурканаётганига гувоҳ бўламиз.

Куз фаслида дарахт баргларининг тўкилиши қандай кўп ва кетма-кет бўлса, гуноҳлар ҳам зикр сабабли шундай тўкилади.

Мана бу ҳадисга эътибор беринг-а!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барглари қуриган дарахт ёнидан ўтдилар. Асо билан дарахтга ургандилар, барглар тўкилди. Шунда у зот алайҳиссалом: «Албатта, Алҳамдулиллаҳ, Субҳаналлоҳ, Лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу Акбар банданинг гуноҳларини, худди ушбу дарахт барглари тўкилгани каби тўкиб юборади» дедилар.

Демак, ушбу ҳадисда келтирилган зикрларни ихлос билан кўпроқ айтиб юришимиз керак.

Чунки, барчамиз гуноҳларимизнинг тўкилишини истаймиз, бунга муҳтожмиз.

Аллоҳ таоло бизни зокирлардан қилсин ва гуноҳларимизни мағфират айласин!

Нозимжон Ҳошимжон

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#насиҳат

Қалбингда шак-шубҳани ҳис этсанг, Қуръони карим қироатини кўпайтир.
Қачонки ғам, қайғу ва ташвишга тушсанг, Қуръони карим қироатини кўпайтир.
Агар келажакдан хавфга тушсанг, Қуръони карим тиловатини кўпайтир.
Қалбингда иймон заифлашганини билсанг, Қуръони карим тиловатига юзлан.
Агар қалбинг кенгайиши ва карамли ҳаёт кечиришни истасанг, Қуръони карим тиловатини кўпайтир.
Қачонки дарсларингда бўшашиб қолсанг, Қуръони карим тиловатини кўпайтир.
Қачонки ҳаёлинг, фикринг тарқоқ бўлса, Қуръони карим тиловатига юзлангин.
Қачонки, ризқингда торлик, машаққат топсанг, Қуръони карим тиловатига юзлангин.
Қуръоон барча яхшиликларнинг булоғи, манбаидир.

Шайх Мунир Камантир.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#насиҳат

ТАРБИЯ

Ибн Абид Дунёнинг "Ал-ъиял" номли китоби бор. Ўша китобда келади:
"Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ ўғлини ҳижома қилди. Ўғли йиғлади. Унга қўшилиб Суфён ҳам йиғлади!".

Тарбия мана шундай бўлиши керак.
Болага доим фойдали нарса берилади, унга бойлик берилмайди!
Ўғлингизни укол учун шифокорга олиб бордингиз. Сиз укол оғритишини яхши биласиз. Аммо бунда шифо борлиги учун олиб бордингиз!
Дин ва қадриятлар ҳам шунақа бўлиши лозим. Уни рўза тутишга ўргатасиз. Аммо очиққанини ва чанқаганини кўриб юрагингиз эзилади. Эрталаб бомдодга иссиқ ўрнидан уйғотасиз. Чунки иссиқ ўриннинг ўғлингизга суюкли эканлигини, бомдодга турганлар эса Аллоҳга суюкли эканлигини биласиз!
Баъзида болалар пул сўраса "йўқ" деб туринг. Қалбингиз эзилса ҳам майли. Бу уларнинг шахсиятини сайқаллайди!
Бола тарбиясида бундан кўра муваффақиятли қоида йўқ. Ақлингиз юмшаши учун унга озгина ҳиссиёт қўшинг. Қалбингиз кучайиши учун эса унга озгина ақл қўшинг!

Abdulqodir Samarqandiy

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ