JizzaxТV NEWS
1.03K subscribers
12K photos
9.1K videos
24 files
6.58K links
Жаҳонда, республикамизда ва вилоятимизда содир буладиган мухим хабарлар.

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAEVtRasjVba9QH4JAw

Biz bilan muloqot qilish uchun:
@Jizzaxtvnews_bot
Download Telegram
#Тайинлов

💼 Жиззахда тайинловлар давом этмоқда. Вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосар тайинланди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Фориш тумани ҳокими бўлиб, ишлаб келган Абдивали Мустановни — Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ва Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Пудрат ва махсус монтаж ишлари бозорини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Бахром Назаров — номзодларини тавсия этди.

Ушбу таклиф Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzax_yangiliklari
#Тайинлов

Жиззах вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг хотин-қизлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига янги ўринбосар тайинланди.

Ушбу лавозимга Жиззах шаҳридаги 1-сонли мактаб директори лавозимида фаолият олиб борган Шоира Фазилова тайинланди.

Шоира Фазилова — узоқ йиллар Жиззах вилоят халқ таълими тизимида самарали меҳнат олиб борган.


🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzax_yangiliklari
#тайинлов
Бош прокурор ўринбосари Адлия катта маслахатчиси Мавлонов Акмалхужа Юсупович Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тайинланибди.
Тез орада расмий хабар берилиши кутилмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzax_yangiliklari
#тайинлов

Хайдаров Сирожиддин Турсунбоевич Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzax_yangiliklari
#тайинлов

Ахбутаев Жўрабек Бакирович Бахмал тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бундан аввал Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzax_yangiliklari