ЖИЗЗАХЛИК АЁЛЛАР JIZZAXLIK AYOLLAR
52 subscribers
416 photos
202 videos
2 files
119 links
"Хозирги кунда хар бир хотин-киз, демократик жараёнларнинг фаол кузатувчиси эмас, фаол иштирокчисига айланиши лозим".
Ш. Мирзиёев.
https://t.me/joinchat/AAAAAEWIYgJVFPhenTiYtw
@jizzaxlik_ayollar
Download Telegram
ПОЯБЗАЛ
Кекса отахон ҳар куни маҳалладаги бир болакайнинг яланг оёқ, резина тўп билан футбол ўйнаётганига кўзи тушарди. Бир куни дўконга бориб пойабзал олди ва болага тутқазди:
— Буни кийиб ол, болажоним, сенга деб олдим.
Болажон қувончдан қийқириб юборди ва шу заҳоти пойабзални кийиб олди. Сўнг соч-соқоли оппоқ бобога ҳайрат билан тикилиб:
— Сиз Аллоҳмисиз? - дея сўради.
Кекса кишининг қўл-оёғи қалтираб, лабини тишлади ва:
— Астағфируллоҳ, болам, ундай демагин.
Қўл-оёқчалари кир, қалби дунёдаги энг тоза нарсадан ҳам покиза болакай яна ҳайрат тўла нигоҳларини бобога қадади:
— Унда сиз Аллоҳнинг дўсти экансиз-да! Чунки мен кеча тунда Аллоҳга пойабзалим йўқлигини айтгандим, менга пойабзал юборгин дея йиғлагандим...
Отахон кўз ёшларини кўрсатмаслик учун болани бағрига босди...
Дарҳақиқат ҳаётимизга яхшиликлар Аллоҳнинг суйган бандаларидан келар эканда?
Борингизга шукур яхшилар...
Аллоҳ учун сизга илиндим...🤲

P.s: Allohdan nimaniki so‘rasak beradi, katta kichik farqi yo‘q so‘rayveraylik.Alloh uchun hammasi oson😊

👉Do‘stlaringiz bilan ulashishni unutmang😊

@JIZZAXLIK_AYOLLAR
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jizzax viloyati Sharof Rashidov tumani 21-umumta'lim maktabi ona tili fani õqituvchisi Omonova Õğiloyning "Qalbimizda mangu yashaysiz, bobojon" nomli videoroligi
Forwarded from @Normurodova Gulnora Ikromovna
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах шаҳар отинойиси насиба Рахматуллаеванинг "Илм олиш ва интернет одоблари,чет элга чиқиб илм олиш тўғрисида" мавзусидаги маърузаси
Forwarded from .
​​​​📝ИЛТИМОС АЗИЗЛАР БУНИ ЎҚИНГЛАР ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ЎРГАТАЙЛИК !!!

Довуд пайғамбарнинг ўттизта ўғли бўлибди. Бир куни пешин намозига о дамлар кечика бошлабди. Довуд пайғамбар орқасига қараса, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап тамонида ўн бешта ўғли ўтирибди экан. Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб: Ўзимизам бир жамоа эканмизку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хохласа ўттиз ўғлим бор, хақ динни бутин элга узим етказаман деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибди. Худога Довуд пайғамбарнинг бу иши ёқмади. Довуд пайғамбар намоз вақтида ассалому алейкум ва Рахматуллох деб ўнг тамонга салом берганда ўн бешта ўғли жон топширди. Чап тамонга салом берганда қолган ўн бешта ўғли бандаликни бажо келтирди. Хатосини уққан Довуд пайғамбар кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўради. Рахми чексиз Оллох ўттизта ўғлингни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми деб сўради. Сенинг амринг икки бўлмайди. Ўттиз ўғлимнинг жонлари жаннатда бўлсин. Менга уларнинг ўрнини босадиган битта ўғил берсанг бас. Айтганинг бўлсин. Лекин боланинг умри қисқа бўлади. Мен унга фақат тўққиз йил умр бераман. Майли шунисигаям шукр деб Довуд пайғамбар келаси йил ўғил кўради. У боланинг исми Сулаймон эди. Сулаймон иш буюришга яраб қолган пайтида Довуд пайғамбар унинг қўлига қумғон (абдаста), елкасига сочиқ осиб: Ўғлим сен энди бизнинг уйга келган мехмонларнинг ёшми, қариями хаммасининг қўлига сув қуюб тургин. Сувни уч марта узиб узиб қуясан. Тўртинчи марта агар мехмон сўраса қуясан. Ота нега узиб қуйишим керак? Сабаби ўликни ювушганда сувни узмай қуяди. Сен ахир сувни тирик одамларга қуясанда ўғлим. Иккисини фарқи бор дейди. Довуд пайғамбарга келган ёш қарининг хаммаси, сув қуйиб турган Сулаймонга юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутин бўлсин деб рахматлар айтарди. Бир куни Сулаймон тўққиз ёшга тўлди. У пайтда боласи тўққизга тўлгач уни бир қизга унаштириб қўйиш лозим эди. Лекин Оллохнинг болага фақат тўққиз йил умр бераман дегани Довуднинг эсида эди. Бир куни Довуд пайғамбар сахарда Оллохни зикр қилиб ўтириб, Сулаймоннинг ёши тўққиздан ошди. У энди жон таслим қилиши керак эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради ва агар жонини олмайдиган бўлса болани унаштириш лозимлигини айтди. Шунда Хақ Таоло менинг исмларимдан бири Халқдур. Минглаб одамлар сенинг болангга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман. Сулаймон узоқ умр кўради У барча ердаги махлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балқларнинг тилини биладиган бўлади. Барча одамлар ва жинларга хукмронлик қилади деб жавоб берди. Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин деб Худойи маросимларида, тўйларда уларга сув қуйдириб қўядиган урф одат пайдо бўлибди. Шунинг учун азизлар бу урф одатларимизни давом эттирайлик. Кранда сув оқиб турибди ювишаверади ёки ана умивальник турибдику обдастани нима кераги бор демайлик. Бу урф одамларимизнинг файзи, баракаси бошқа. Албатта боболарининг қўлига сув қуйиб, дуосини олиб ўсадиган бўлса, болаларимизнинг умри узоқ ва ризқлари бутин булишига ишончим комил.

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
АЛЛОҲ ҲАММА НАРСАГА ҚОДИР

Бир йигит ҳарбий хизматга борибди. У пайтлар Россияга ҳам борилар эди. Йигит намозхон эди. Ҳарбий хизматда ҳам намозларини амаллаб ўқиб юраркан. Хизматдошлари уни устидан кулишар, лекин йигит уларга парво ҳам қилмас экан.
Бир куни уларни бошлиғи йиғибди. Ўша намозхон йигитга:
- Мана бу машинани калитини олиб, анави машинани анави ерга олиб бориб қўй, дебди.
Ҳалиги намозхон йигит:
- Мен машина хайдашни билмайман, машина хайдашни биладиган бола обориб қўя қолсин, - дебди.
Бошлиқ эса:
- Худойингдан сўра. У ҳамма нарсага қодир дер эдинг-ку? - дебди.
Ҳамма кулиб масхара қилибди.
Йигитга Аллоҳ устидан кулишлари ёқмабди. Аллоҳга таваккал қилиб машинага ўтирибди. Дуолар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўраб, бир амаллаб айтилган жойга машинани олиб бориб қўйибди.
Машинадан тушиб қараса ҳаммалари йиғлашаётган экан.
Йигит ҳайрон бўлибди.
Шунда бошлиқ:
- Сени Худойингга ишондик. У бор экан. Сен ҳақ йўлда юрган экансан, - дебди.
Намозхон йигит ҳайрон уларга қарабди.
Шунда бошлиқ машинани олдига бориб уни очибди. Не кўз билан кўришсинки машинанинг мотори йўқ экан.
Аллоҳ ҳар нега қодир Зот. Фақат ўзидангина кўмак сўрайлик. Бандаси эса фақат сабабчи бўлади, холос.

Манба: «Оилам билан ҳар куни бир ҳаёт дарси ўрганамиз» китобидан, 298-бет.



Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
@JIZZAXLIK_AYOLLAR
ЭРИНГИЗНИ РОЗИ ҚИЛИНГ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: «Мусулмон аёл эрининг ҳақини адо этмасдан туриб, Аллоҳ таолонинг ҳақини адо эта олмайди ».
Бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрни Аллоҳдан устун демоқчи эмаслар. Балки мусулмон аёл эрининг ҳақи нақадар улуғ эканлигини ҳис этишини таъкидламоқдалар.
🌱Баxтли бека бўлишни истаган аёл эри билан муроса қилишни билади.
🌱Турмуш ўртоғига юк эмас, балки ёрдамчи бўлади.
🌱Эрининг нимани ёқтириши-ю, нимани ёқтирмаслигини яхши билиши лозим.
🌱Аёл киши бирор гапи, қараши, хатти-ҳаракати билан эрини ранжитишдан сақланиши лозим.
🌱Аллоҳнинг ҳалол қилган амаллари билан эрини рози қилади.
🌱Рўзғорда ҳамма нарсани исроф қилишдан сақланади.
🌱Муслима аёл борига қаноат қилишни билиши лозим.

@JIZZAXLIK_AYOLLAR
​​Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
— Сизда цемент учун суртма дори (мазь) борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:
– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?
– Четдан келадиган тозасидан берақолинг, — деди ҳалиги одам.
Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради, — деди кулиб.

Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди:
— Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.

Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.

Фақирлик – чўнтак бўшлигида эмас, фақирлик – қалб бўшлигида.


@JIZZAXLIK_AYOLLAR
ONANGIZNI YO'QLANG, ODAMLAR!..

📝©MARHABO KARIMOVA she'ri.

🎙OMONOVA O'G'ILOY.

@JIZZAXLIK_AYOLLAR


🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹
🌸 8 - MART XOTIN - QIZLAR BAYRAMI BILAN TABRIKLAYMIZ..! 🤗

Sizlar borsiz so'zimizda sado bor,
Sizlar borsiz ishq ahlida gado bor,
Sizlar borsiz ming bir dardga da'vo bor,
Men oftobga alishmagan ayollar.

Oftob ojiz asli onam oldida,
Bibixonim yuragimning yodida,
Siz yashaysiz Mohlaroyim dodida,
Men oftobga alishmagan ayollar.

Bayramingiz Muborak Boʻlsin, Aziz Onalar, Opa-Singillar...! 😇

Sɪᴢ ɪᴢʟᴀɢᴀɴ ʏᴀɢᴏɴᴀ ᴍᴀɴᴢɪʟ...🌹

Bɪᴢɢᴀ Qᴏ'sʜɪʟɪɴɢ...🌸


@JIZZAXLIK_AYOLLAR
Бешик қучиб аллалар айтган,
Ҳар туққанда ўлимдан қайтган,
Гул ифорли нозик гулбадан,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.

Сен бўлмасанг, эркаклар хароб,
Орзу, умид, эртаклар сароб,
Майли баъзан берсанг ҳам азоб,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.

Қорасанми ёки оқ, сариқ,
Семизсанми ё ўрта, ориқ,
Бўлсин майли товонинг ёриқ,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.

Ҳар бир миллат яшнаши учун,
Қўрқмай қадам ташлаши учун,
Ҳар замонда, ҳар кеча, ҳар кун,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.

Сен қуёшсан меҳрга тўлган,
Сен бир гулсан қаровсиз сўлган,
Опа, сингил, она, қиз бўлган,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.

Саҳродаю чаман боғда ҳам,
Яхши кунда, юрак доғда ҳам,
Сочингга оқ тушган чоғда ҳам,
Сен дунёга кераксан АЁЛ!

Аёллар бахтимизга бор бўлишсин!

Кўпроқ дўстларингизга юборинг

🌹@JIZZAXLIK_AYOLLAR🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tarqating
📹 Ona haqida yig'latuvchi she'r
Onasi hayotlar onangizni asrang!



Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@JIZZAXLIK_AYOLLAR