Jurnalist-kotib
181 subscribers
483 photos
108 videos
551 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Ҳафта мўжароси (1-қисм)
Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг 17 май куни ўтказилган навбатдаги сессиясида депутатлар тинтувдан ўтказилгани, ушбу сессияда Андижонда ер сотувчиларнинг кирдикорларини фош қилиб юрган депутатни прокурор тақдимномасига кўра дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилингани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат Олий Мажлис Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятига кўмаклашувчи комиссияси томонидан назоратга олинганлиги маълум қилганди.
“Дарё” мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида журналистик суриштирув ўтказиб, депутат дахлсизлигидан маҳрум бўлган Шуҳратбек Каримов, мазкур мажлисда иштирок этган депутат Жаҳонгир Жиянов ҳамда Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровлардан изоҳ олди.
Шуҳратбек Каримовнинг маълум қилишича, у халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашига 9-Саъдий сайлов округидан сайланган депутат сифатида Қонун ва қонуности ҳужжатлар ижросини халққа етказиш ва ижросини назорат қилишга ҳаракат қилган. Шу сабабли бир қатор ташкилотларга тегишли тартибда депутатлик сўровларини юборган. Бу эса мутасаддиларга ёқмаган.
Батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=j1wINOFJeP8
Каналга
уланиш учун:
https://t.me/Jurnalist_kotib
Ҳафта мўжароси (2-қисм)
Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровнинг айтишича, депутат Шуҳрат Каримовнинг ўзига ажратилган 4 гектар ер майдони атрофидаги қўшимча 6 гектарни ноқонуний равишда қўшиб олган. Каримов ўзига бириктирилган ерда кўп қаватли уйлар, коттеджлар, маиший хизмат бинолари қуриш керак бўлган бўлсада, белгиланган ишлар амалга оширилмаган.
Ҳоким журналист ва блогерларнинг сессияга киргизилмаганлигини депутатга ҳали айблов қўйилмасдан, даҳлсизлиги ечилмасдан туриб оммага тарқалиб кетишини олдини олиш ва обрўсини сақлаш мақсадида қилинганлиги билан изоҳлади.
Воқеалар ривожи билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=a66Rrb_ZB7A
Каналга уланиш учун:
https://t.me/Jurnalist_kotib
Андижон тумани Сердар Пател кўчасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг икки нафар ходими жароҳатланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар берди.
​​Андижонлик аёл эри билан жанжаллашиб қолиб, уни пичоқлаб ўлдирди

Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани яшовчи 40 ёшли аёл эри билан жанжаллашиб қолиб, уни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 22 май куни соат 14:00 да Андижон шаҳар, Боғишамол даҳасида рўйхатда туриб, Хўжаобод тумани, «Мустакилликнинг 27 йиллиги» маҳалласида яшовчи фуқаро А.М. турмуш ўртоғи А.А. билан Андижон тумани, Хакан қишлоғи, «Қурама» маҳалласида ўзаро жанжаллашган.

Жанжал оқибатида А.М. ёнида олиб келган чалабзар пичоғи билан эрининг кўкрак қафаси олд ва орқа қисмига уч маротаба уриб тан жароҳати етказган. Натижада А.А. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинган.

Қўшимча қилинишича, жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Андижон туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

@Jurnalist_kotib
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.
Икки кунлик амалий ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
«Янги Андижон» шаҳарчаси қурилишининг бошланиши ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев для ознакомления с проводимыми в регионах преобразованиями и жизнью населения отбыл в Андижанскую область.
В ходе двухдневной рабочей поездки планируется посещение текстильных, агропромышленных и сельскохозяйственных предприятий, ознакомление с созидательной работой.
Один из важных пунктов программы поездки - закладка первого камня города «Новый Андижан».

#Mirziyoyev #safar #Andijon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📣 Диққат, танлов
🔰Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари

🖊 Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими журналистларнинг касбий маҳоратини ошириш, ижодий салоҳиятини юксалтириш, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги, ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида “Йилнинг энг фаол журналисти” вилоят кўрик-танловини эълон қилади.

Танловга 2021 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг 22 июнигача газета ва журналларда, интернет нашрларида эълон қилинган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ва радио эшиттиришлар қабул қилинади.

📜 Танловга тақдим этиладиган материалларга мазмунан Ўзбекистон нуфузини дунё миқёсида кўтариш, хорижий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, медиа майдонларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кенг ёритилишини таъминлаш, мамлакатнинг ижобий имижини шакллантириш, миллий брендни фаол тарғиб қилиш ва танитиш, ўзбекона миллий қадриятларни, ҳунармандчилик, санъат ва адабиётни тарғиб қилиш орқали юртимиз инвестицион жозибадорлиги ва туристик салоҳиятини ташвиқ қилиш, ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар, қурилиш ва ободонлаштириш бўйича замонавий бунёдкорлик ечимларини ёритиш, ислоҳотларимиз самарасини оширишга, жамоатчилик назоратини, фуқароларимизнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришга хизмат қилиш, халқимизнинг янгиланаётган қарашларини фаол ифода этиш, шунингдек, жойларда ижобий ўзгаришларга тўсиқ бўлаётган ҳолатлар тўғрисида холис танқидий-таҳлилий муносабатларни назарда тутиш талаблари қўйилган.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари (танловга) ўз ижодий ишларини ташкилий қўмитага жорий йилнинг 24 июнигача шахсий маълумотнома, боғланиш учун телефон рақами ва паспорт нусхасини илова қилинган ҳолда тақдим этишлари лозим бўлади. Барча йўналишлар бўйича ижодий ишлар сони учтадан кам, бештадан кўп бўлмаслиги белгиланган.

💿 Матбуот ва интернет йўналишлари бўйича материалларнинг электрон (Word) шакли (материал қачон ва қаерда эълон қилингани кўрсатилиши шарт) қуйидаги рақамга (99-937-01-43,) очилган @tashkiliy_qomita телеграмм манзилига юборилиши сўралади. Телевидение ва радио йўналишлари бўйича ижодий ишлар CD ва DVD дискларда қабул қилинади.

🎁 “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиб ва совриндорларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб ўтказиладиган байрам тадбири арафасида топширилади.

Манба: @andaokb
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/RG6jSOeYmNyb5cHb
Forwarded from Daryo — LIVE
​​«Дарё» мухбири йилнинг энг фаол журналисти сифатида эътироф этилди

Тошкентда 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан «Йилнинг энг фаол журналисти» танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу танлов Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади. 2021 йилги танловда 180 нафарга яқин журналист 2000 дан зиёд ижодий ишлари билан иштирок этди. Улар орасидан 30 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.

«Йилнинг энг фаол журналисти» сифатида эътироф этилганлар сафида «Дарё» мухбири Хонзодабегим Аъзамова ҳам бор.

Унинг долзарб турли мавзудаги репортажлари, таҳлилий материаллари, меҳнат муҳожирлари ва турли касб эгалари билан қилган суҳбатлари, танлов ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.

Хонзодабегим Аъзамова 1995 йил Фарғона вилояти Олтиариқ туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини 2015 йилда Фарғона телерадиокомпания мухбири сифатида бошлаган.

2019 йилнинг июнь ойидан буён «Дарё» интернет нашрида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев йилнинг энг фаол журналистларидан бири сифатида эътироф этилганди.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг 25 июндаги «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони билан «Дарё» интернет нашри мухбири Миролим Исажонов «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланган эди.

@daryo_live
- Янги Ўзбекистонда тадбирлар қандай ўтказилади?
- Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда минглаб одамлар билан.
- Ўйнаб қўяй, ўйнаб қўяй.
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/RG6jSOeYmNyb5cHb
Қўрғонтепа туман буюм бозоридамиз. Тўртта кириш эшигидан фақат биттаси очиқ. Эшик олдида турган аёл кирувчилардан маска тақиб олишни сўраяпти. Маскасизлар унинг шеригидан маска олишга мажбурланмоқда.
Қизиғи ичкарига ҳеч қанча кирмасингиздан на сотувчиларда, на ҳаридорларда маска бор. Бундан ташқари орқа эшикларнинг барчаси очиқ. У ердан маскасизлар кириб чиқиши бемалол.
Бозор маъмурияти ва туман ҳоеимлигига савол:
1. Коронавирус фақат олд эшикдан кирганда юқадими?
2. Эшикни тагидагилар масеа бизнеси қонунийми?
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/RG6jSOeYmNyb5cHb
Дунё ажойиб. Ҳаёт қизиқарли. Айниқса ярим тунда уйқингни қочирадиган хабарлар юборишганида кулгидан ўзингни тияолмаслигинг аниқ. Мутабар Таджибаева деган аёлнинг айтишича, "ўзини ЖАХОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ҲУҚУҚШУНОСЛИК ФАКУЛЬТЕТИНИ БИТИРГАНЛИГИНИ АЙТИБ МАҚТАНИШНИ ХУШ КЎРАДИГАН АСАКАЛИК МУХАММАДРАСУЛ ЗУЛУНОВНИНГ АСЛИ ИСМИ ФАМИЛИЯСИ УМИД МАМАРАСУЛОВ" экан.
Қисқаси мен Мухаммадрасул номи билан бир қатор жиноятларга қўл урган эканман.
Менимча бу аёлга хабар жўнатаётганда энг "яқин дўстларим" хазиллашмоқчи бўлишган.
Бундан кўриниб турибдики, ташқаридагилар ҳеч қачон ҳақиқатни ёзишмайди.
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=864166824456128&id=100025884554367
Так что сирларим ошкор бўлиб қолди
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/RG6jSOeYmNyb5cHb
Бундан тўрт йил аввал "Андижанская правда" газетасининг бир сонида Азам Қодировнинг Андижон шаҳридаги Чўлпон маданият ва истироҳат боғига ўрнатилган шоир бюстидаги Чўлпон сўзидаги Л ҳарфи тушиб қолиши натижаси сўз Чўпонга айланиб қолганлиги ҳақида материал босилди. Ўша пайтда газетада саҳифаловчи бўлиб ишлардим.
Материалдаги расмни олиб "Чўпонга айланган Чўлпон" деб фейсбукдаги саҳифамга қўйганман. Бир соат ўтар ўтмас бош муҳаррир хонасига чақириб Журналистлар ижодий уюшмасининг вилоят бўлими раҳбари билан менга тарбиявий соат ўтишган. Бош муҳаррир "Вилоят ҳокимлигидагилар ким бу бола? Ишдан олинг дейишяпти. лекин сиз умидли ходимсиз. Илтимос бошингизга ғалва ортирмасдан постингизни олиб ташланг" деганди.
Бундан кейин бундай ишлар бир нечта бўлган.
Аллоҳга шукур ҳозир сўзимизни бемалол айта оламиз.
"Америка овози" мухбири Навбаҳор Имомовага берган интверьюмда мана шуларни эслаб ўтишга жазм этдим. Бундан ташқари Андижон журналистикасининг бугунги ва эртанги куни ҳақида мулоҳазаларимни ҳам билдирдим.
Батафсил:
https://youtu.be/xFh0XehsG6k

Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/RG6jSOeYmNyb5cHb
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ ва барокатуҳ!

Сизни ва оила аъзоларингизни муборак Ийд Қурбон Ҳайити байрами билан чин қалбдан муборакбод этаман.

Хонадонларингиздан файзу баракот, ўзингиз ва оила аъзоларингизга ибодатли узун умр берсин. Тинчлик, хотиржамлик ва ҳаловат шукрини адо этиб юришингизни насиб этсин. Келтираётган қурбонликларингиз ва ибодатларингиз мақбул, дуоларингиз ижобат бўлсин.
Ҳурмат билан Умиджон Мамарасулов.

АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

👉https://t.me/Jurnalist_kotib
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Foto: O‘zbekistonda Qurbon hayiti qanday kutib olindi?

Batafsil — http://dy.uz/9YuSh

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Андижон шаҳрида 350 нафар томошабинга мўлжалланган биринчи муз саройи иш бошлади, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji