Jurnalist-kotib
181 subscribers
483 photos
108 videos
551 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Ярим тунда личкамга келган мурожаат:
"Ассалому алекум! Яхшимисиз шу андижон туман електр тармогидаги ходимларни сал ишига Масул болишига йордам бера оласизми свет очди дегунча телефон факат зайнит кайси ташкилотда бунга рухсат берилган тегишли одамларга етиб борсин илтимос"
Таҳрирсиз босилди. Так что, Ўзбекистонда шунақа қилиб карантинни кучайтирдик.
Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мен депутат сифатида эмас, оддий инсон сифатида ҳам фикр айтишим мумкин.

Берилган саволга нисбатан фикр айтиш ҳуқуқи депутат бўлганим учунмас, инсон бўлганим учун берилган ва ўлгунимча мен билан қолади.

Фикримга қўшилмаслик мумкин. Лекин барибир позициям ўзгармайди: аввал қоида бузмаслик учун шароит қилайлик, кейин телефон ёрдамида "бепул" холис жаримага тортайлик. Қолганига эътироз йўқ.

Жонли эфирда пиёда эмас, ҳайдовчи савол бергани учун эса мен айбдормасман...

Видеони ўчиргандим, лекин қайта жойламаса бўлмади.

👉 @deputat_kusherbayev
Раҳбарлар раддия беришни хуш кўради. Ҳақиқат бўлсада тан олиш ўрнига матбуот котиблари ва ўринбосарларига зудлик билан раддия беришга топшириқ беради. Гўёки раддия билан тўғриланиб қоладигандек.
Мана шундай пайтларда матбуот котибларига ачинаман.
Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Андижонда хатна тўйи ўтказилган 42 нафар боқувчисини йўқотган оила фарзандларига Президент номидан 1 миллион сўмдан пул тарқатилди

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида хатна тўйи ўтказилган 42 нафар боқувчисини йўқотган оила фарзандларига Президент номидан 1 миллион сўмдан пул мукофоти тарқатилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар берди.

Таъкидланишича, Наврўз умумхалқ байрами арафасида Хонобод шаҳрида яшовчи кўнгилли инсонлар томонидан тузилган «Эзгу мақсад сари» ҳомийлик гуруҳи ҳамда тадбиркорлар томонидан 180 нафар боқувчисини йўқотган болага байрам дастурхони ёзилиб, шулардан 42 нафарининг хатна тўйи ўтказиб берилган.

Қайд этилишича, хатна тўйида иштирок этган Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Президент номидан хатна тўйи ўтаётган болажонларга 1 миллион сўмдан, қолган эҳтиёжманд оилаларнинг 127 нафар фарзандига эса 500 минг сўмдан пул маблағлари тарқатган. Ҳомийлар томонидан эса болажонларга велосипедлар, эсдалик совғалари ҳамда китоблар топширилган.
Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
🔰 Таклифнома.
Ҳурматли журналист ва блогерлар!

2021 йилнинг 23-24 март кунлари Андижон шаҳрида жойлашган “Vella Elegant” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳа координатори ҳамда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида “Ўзбекистон ҳудудий журналист ва блогерларининг салоҳиятини ошириш масалалари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилади.
Тренингда малакали тренерлар томонидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимларининг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, ижтимоий ахборот воситалари билан боғлиқ қонунчилик ва меъёрий ишланмалар, журналист ахлоқи, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқлари бўйича семинарлар ўтказилади.

📢 Сизни мазкур семинар-тренингга таклиф этамиз.

🏩 Манзил: “Vella Elegant” меҳмонхонаси (Бобур хайкали орқасида, Темир йўл вокзали тўғрисида).
📲 Мурожаат учун: +998 91 4862820, +998 97 4738007.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Юртимизда уйғониш, яшариш, янгиланиш айёми – Наврўзи олам нафаси уфуриб турибди. Халқимиз ушбу қутлуғ шодиёнани ҳар йили ўзгача шукуҳ ва кайфият билан қарши олади.

Аллоҳга шукрки, она-юртимиз тинч, мамлакатимиз обод. Ана шундай озод юртнинг обод манзилларида эса сизу биз азалий айём – Наврўзи оламни зўр қувонч ва катта хурсандчиликлар ила қарши олмоқдамиз.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб Сизларни янгиланиш ва ёшариш байрами бўлмиш Наврўз айёми билан муборакбод этамиз. Юртимиз равнақи ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида амалга ошираётган эзгу ишларингизда омад ёр бўлсин!

Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан журналист-котиб Умиджон Мамарасулов.
Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир бор Наврўз айёмингиз муборак бўлсин.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
“АЛ-АЗҲАР” МУФТИЙСИНИНГ НАВРЎЗ ВА БОШҚА БАЙРАМЛАР ҲАҚИДАГИ ФАТВОСИ
Бутун дунёга машҳур “ал-Азҳар” ислом университетининг муфтийси Шайх Атийя Сақр (1914-2006) тўққиз ёшида мураттаб қори бўлганлар. “ал-Азҳар”да мударрис, бошқарув ҳайъати аъзоси, айрим бўлимларининг мудири, фатво бўлимининг эса раиси, муфтийси бўлганлар. Телевиденияда ҳам у зот “Фатволар ва ҳукмлар” номли махсус кўрсатувлар ташкил қилганлар.
“ал-Азҳар” муфтийсининг 1997 йил май санаси қўйилиб, “Миллий байрамларни нишонлаш” (الإحتفال بالأعياد القومية) номи билан эълон қилинган фатвосида наврўз ва бошқа байрамларни тантана қилиш жоизлиги айтиб ўтилган. Унинг матни “ал-Азҳар фатволари” кўп жилдлик тўпламида эълон қилинган.
“Миллий байрамларни нишонлаш”.
Муфтий Атийя Сақр.
Манбалар: Қуръон ва суннат.
Савол. Айрим давлатларнинг “Ғалаба куни”, “Ишчилар байрами”, “Йилбоши байрами” каби байрамларини тантана қилишлари ҳақидаги диннинг фикри қандай?
Жавоб. “Азҳари шариф”дан одамларга баёнот” номли китобнинг иккинчи жилдидаги узун баҳсда “ийд” сўзи қайтарилиб турадиган, такрорланадиган нарсага нисбатан ишлатилиши айтилган. Кўпинча жамоат билан нишонланадиган нарсалар, бу кўпчилик одамлар қишлоқ ёки бирор иқлим аҳолиси бўлиши мумкин. Ушбу байрамларни нишонлашнинг маъноси унга ғайрат кўрсатмоқдир.
Байрамларни нишонлашнинг муносабатлари гоҳида фақат дунёвий, гоҳида диний бўлади ёки унга динийлик аломати киритилиши мумкин.
Дунёвий бўлган байрамларга нисбатан ислом уларда покиза мақсад бўладиган бўлса, улардан ман қилмайди. Шариат чегарасидан чиқмаса бўлди.
Диний байрамларга муносабат эса уларга шаръий матнлар (оят ва ҳадис) борлиги билан белгиланади. Рамазон ва қурбон байрамлари каби. Айримларида эса шаръий матнлар (оят ва ҳадис) бўлмайди. Ҳижрат, исро, меърож ва мавлиди набавий каби.
Шаръий далили бор байрамлар шариат рухсат берган суратда адо қилиниши ва диннинг чегарасидан чиқмаслик шарти билан шаръий ҳисобланади.
Шаръий далили йўқ байрамлар борасида одамлар икки томонда турадилар. Таъқиқланган деган томон уларни бидъат деб ҳисоблайдилар. Жоиз деган томон уларни таъқиқлайдиган бирорта далил йўқ, деб ҳисоблайдилар.
Таъқиқловчи томондагилар ўзларининг гапларига Имом ан-Насоий ва Ибн Ҳиббон томонидан саҳиҳ санад билан келтирилган ҳадисни ҳужжат қиладилар. У Анас разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ташриф қилганларда, уларнинг ўйин-кулги қиладиган икки байрами бор экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло сизларга у иккисидан кўра яхшисини алмаштирди. Булар рамазон ва қурбон ҳайити кунлари”, деганлар. Улар айтишича, бу икки байрамдан бошқа барча байрамлар бидъатдир.
Уларнинг гапларини: “Байрамлар бу иккиси билан чекланган эмас”, деб рад қилинади. Балки, бу ерда бу икки ҳайит байрамининг Мадина аҳолисининг форслардан нақл қилган байрамларидан кўра фазилати зикр қилинган, холос. Улар баҳор байрамидаги янги йил кириши вақтидаги наврўз байрами ва куз фаслидаги меҳржон байрамидир. Уни ан-Нувайрий “Ниҳоят ал-ариб” асарида зикр қилган. Бунга шу далилки, жумъа куни ҳам ийд деб аталади.
Ушбу икки ийд (рамазон ва қурбон ҳайити)дан бошқаларида шодлик-хурсандчиликни ман қиладиган бирорта далил келмаган! “Қуръон” мўъминларнинг румликлар мағлуб бўлгандан кейинги ғалабаси учун Аллоҳ нусрат берганлигига хурсанд бўлишларига “Рум сураси”нинг аввалги оятларида ҳужжат келтирган.
Шунингдек, ҳар бир янгилик ёмонланган бидъат эмаслиги билан ҳам уларнинг гапларини рад қилинади. Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳу таровеҳ намозида мусулмонларни бир имомга жамлаганларида “Бу қандай ҳам яхши бидъат!” деганлар.
Хулоса шуки, қайсидир покиза муносабат билан тантаналар қилиш шаръий мақсадлар ва дин чегарасидаги услубларга кўра бўлса, зарари йўқдир! Тантаналарни байрамлар деб номлашда эса ҳеч гап йўқ. Чунки, исмланган нарсада эътибордир, унинг исмида эмас”.
Фатво матни тугади.

Каналга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Асакада ўқитувчи мактаб ўқувчисини калтаклагани акс этган видеога туман халқ таълими бўлими муносабат билдирди

21 март куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманидаги мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга Асака туман халқ таълими бўлими муносабат билдирди.

Қайд этилишича, видеолавҳа умумий ўрта таълим мактаби фаолияти туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилган. Ҳолат тумандаги 49-умумий ўрта таълим мактабида юз берган.

Мактабнинг бошланғич синфларда тасвирий санъат ва мусиқа фани ўқитувчиси бўлган М.У. ушбу мактабнинг 4-синфида ўқиётган ўғли И.М.ни калтаклаган. Бунга ўқувчи дарс вақтида сўроқсиз уйига кетиб қолгани учун синф раҳбари Ш.Э. ўқувчини суриштириб, онасига у дарсда иштирок этмаганини айтгани сабаб бўлган. Шундан кейин онанинг жаҳли чиқиб, ўз фарзандини урган.

Ҳолат юзасидан Асака тумани тумани вояга етмаганлар комиссиясига мурожаат этилган.

Аввалроқ Ангренда ўқитувчи дарс пайти ўқувчини ургани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик ўқувчи дарсга халақит бергани, ўқитувчи томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўқитувчига ноўрин сўзларни гапиргани аниқланган ва калтаклаган ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилганди.

@daryo_live
Forwarded from Daryo — LIVE
Telegram мессенжерида «Дарё» (www.daryo.uz) интернет-нашри номидан қонунга зид равишда фойдаланган ҳолда очилган айрим каналларда текширилмаган, тасдиқланмаган, ноаниқ ва нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу каналлар ва уларда тарқатилаётган ахборотга «Дарё» интернет-нашрининг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Telegram мессенжерида «Дарё» интернет-нашрига расман алоқадор бўлган каналлар сони бешта бўлиб, булар @daryo, @daryo_live, @daryo_lotin, @daryo_kirill ва @daryo_sport24 каналларидир. Номида «дарё» сўзи ишлатилган ва/ёки ўзини гўёки «Дарё» интернет-нашрига алоқадордек кўрсатаётган бундан бошқа барча каналларнинг «Дарё» интернет-нашрига алоқаси йўқ.

«Дарё» интернет-нашри Telegram мессенжерида www.daryo.uz сайти номидан қонунга зид равишда фойдаланиб, текширилмаган, тасдиқланмаган, нотўғри ахборот тарқатаётган каналлар устидан амалдаги қонунчилик доирасида масъул идораларга мурожаат қилишини билдиради.
​​Андижонда қўшниси билан жанжаллашиб қолиб, уни ўлдирган шахс 16 ярим йилга қамалди

Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро қўшниси билан тортишиб қолиб, уни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар берди.

Андижон вилоят суди судья катта ёрдамчиси Комроншоҳ Расуловнинг маълум қилишича, Андижон шаҳрининг «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи Ориф Рустамов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2020 йилнинг 3 октябрь куни аввалдан бирга ишлаб юрган қўшниси Нормурод Жалиловга қўнғироқ қилиб, ёлланма ишчи сифатида ишга чиқиш таклифини билдирган. Маст қўшниси эса бу таклифга жавобан «қорнинг оч қолдими? Агар оч қолган бўлсанг, онангни ҳам кўчага олиб чиқ» дея уни ҳақоратлаган.

Бундай муносабатни кутмаган Ориф телефонини ўчириб, ҳақорат сабабини билиш учун қўшнисининг уйига борган. Дастлаб қўшнисининг уйида йўқлигини эшитган Ориф бир неча соатдан сўнг яна қўшнисиникига қайтиб келган. Ва уни уйидан топиб, муштлашган. Уларнинг жанжалини кўрган қўшнилар тўполонга барҳам бериб, уларни тинчлантиришга уринган.

Бироқ жаҳли чиққан Ориф уйидаги хўжалик пичоғини олиб, қўшнисини излаб яна кўчага чиққан. Шу пайт кўчада Нормурод пайдо бўлган ва улар яна жанжаллашган. Ориф ёнидаги пичоқ билан қўшниси Нормуроднинг қорин қисмига жароҳат етказиб, уни ўлдириб қўйган. Шундан сўнг қамалишдан қўрқиб, «лезвия» билан ўз жонига қасд қилишга ҳам уринган.

Мазкур ишни кўриб чиққан суд Ориф Рустамовни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (қасддан одам ўлдириш) билан айбли деб топиб, уни 16 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилган.

@Jurnalist_kotib
​​Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видеога муносабат билдирди

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомилов мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видеога муносабат билдириб, вилоятдаги айрим ўқитувчилардан тизимни шарманда қилишни бас қилишни сўради.

2021 йилнинг 21 март куни ижтимоий тармоқларда мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга муносабат билдирган Асака туман халқ таълими бўлими воқеа тумандаги 49-мактабда содир бўлганини, бошланғич синф ўқитувчиси бўлган М.I. шу мактабнинг 4-синфида ўқувчи ўғлини калтаклаганини, ҳолат юзасидан Асака тумани вояга етмаганлар комиссиясига мурожаат қилинганини билдирди.

«Дарё» мухбирининг маълум қилишича, 22 март куни Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомилов ўзининг Facebook’даги саҳифасида ҳолатга муносабат билдирган.

«Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчисининг ўқувчини калтаклагани, мактаб директорининг тарқалган расмлари муҳокамаларга сабаб бўлди. Очиғи, мен байрамнинг қандай ўтганини ҳам билмадим. Нега, нима учун, ким сабабчи? Мактабдаги мазкур ҳолатлар даргоҳдан барака қочганлиги, ўқитувчиларнинг ўзаро келишмовчилиги директорнинг оқибатини ўйламасдан қилган ишлари натижасимикан, деган фикрлар келди. Бундай олиб қаралса, шу фикрлар тўғрилигини видео ва фотолар ҳам исботлаб турибди.

Ушбу ҳолатни кенг жамоатчилик билан муҳокама қиламиз. Ўқитувчи ва директорга чора кўрамиз, албатта. Лекин мактаблардаги шундай ҳолатлар қачонгача давом этади? Таълимнинг сифати буёқда қолиб, шахсий адоват туфайли тизимни шарманда қилишга бу ‘зиёлиларнинғ ҳақи бормикан?!

Ҳозирда ўқитувчининг дарсни сифатли ташкил этишдан бошқа иши қолмади-ку, ахир. Жамоат ишларига жалб қилинмаса, ойлик вақтида берилса, конспект ва бошқа ҳужжатлар камайтирилган бўлса, яна бизга нима керак?

Сизларга мурожаат қилар эканман, тизимни шарманда қилишни бас қилинг, дейман! Қайтараман, шахсий адоватингизни ишга аралаштирманг. Камчиликларимиз ва амалга ошириладиган ишларимиз жуда кўп. Агар бирлашиб уларни бартараф этмасак, Андижон таълими ривожланмай қолаверади», — деди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи.

@Jurnalist_kotib
Айтишларича, координаторликдан соотренерликка ўтибман. шу муносабат билан бугун журналист ва блогерлар учун ўтказилган семинар-тренингда сертификат топширишди. Нима ҳам дердик, бўйнимизга яна бир масъулият юклангани учун ташкилотчиларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз ва ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз, иншааллоҳ.
(P/S:Хой, Умиджон деганлари ўз устингда ишлашда давом эт, қотиб қолаяпсан)
Каналга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
#Биласизми
Мусулмон эркак қизил кийим кийса бўладими?

Савол: Ассалому алайкум, қори ака! Исломда йигит киши учун қизил рангдаги кийим кийиш ҳаром қилинганми? Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз! Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Бу масалада турли ривоятлар нақл қилинган. Мисол учун, Бухорий ва Муслим ривоят қилишича, Бароъ ибн Озиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қизил либосда кўрган экан.
Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ” тўпламида “Қизил рангдаги либос кийиш” боби бор. Термизийнинг “Сунан” китобида эса, “Эркаклар учун қизил рангдаги либос кийиш жоизлиги ҳақида келган хабарлар” боби мавжуд.
Насоий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан саҳиҳ санад билан нақл қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен қизил либосдан, тилло узукдан ва рукуда қироат қилишдан қайтарилдим”, деганлар.
Бу бобда сиртдан бир-бирига зид ривоятлар мавжудлиги учун уламолар томонидан турли қавллар айтилган. Жумладан, ҳофиз Ибн Ҳажар “Фатҳул борий”да зийнат ва шуҳрат учун қизил рангдаги либос кийиш макруҳ экани, уйда ё хизматда бўлса, бунинг жоизлиги ҳақидаги қавлни рожиҳ (тўғри, маъқул) санаган. Асқалоний бу қавлни Ибн Аббос ва Молик ибн Анасга нисбат берган.
Ҳанафий, Моликий ва Шофеий мазҳабига кўра эркаклар учун қизил ва қизғиш кийимларни кийиш ҳечқандай қайдсиз ва кароҳатсиз мутлақо жоиз ҳисобланади. Тўғри, баъзи китобларимизда қизил рангли кийим кийиш макруҳ дейилган жойлари ҳам учрайди. Макруҳ дейилар экан танзиҳий (енгил) макруҳ назарда тутилмоқда. Аммо, мазҳабимиздаги муҳаққиқ уламоларимиз сўзига кўра қизил, сариқ, қизғиш, сарғиш ва яшил либосларни кийиш кароҳатсиз жоиз саналади. Жумладан, ҳанафий мазҳабида машҳур ва мўътабар бўлган “радду-л-муҳтор” китобининг соҳиби Ибн Обидийн “жомеъу-л-фатово” номли манбадан нақл қилишича, Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик ва Имом Шофеийлар муасфар яъни қизғиш рангга бўялган кийимни кийишни жоиз деганлар.
Демак, қизил рангдаги кийимларни кийиш жоиз, ҳаром эмас. Аммо киймаслик афзал. Унинг ўрнига оқ ва яшил рангли либосларни танлаган маъқул. Валлоҳу аълам!
muxlis.uz сайтидан олинди.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб,
Электр тармоқларидан сени сўраймен.
Уларчи - уялиб, бошини букиб,
Айтадир: «Сен уни тушда кўрасен.
Тушимда кўрамен, шунчалар ёруғ,
Чўғдан-да ёруғдир, ойдан-да ёруғ!..»

Кўзимни оламен ой чиққан ёққа,
Бошлайман ойдан-да свет сўрмоққа,
Ул-да айтадирки: «Олгинда соққа,
Дарҳол керосин сотвол қизил чироққа.
Мойчироқ тутуни шунчалар гўзал,
Кўзинг ёшга тўлганда, кундан-да гўзал!..»

Эрта тонг шамоли сочларин ёзиб,
Симёғоч устундан сўраб кўрамен.
Айтадир: «Э дўстим айб йўқдур менда,
Свет бўлса-бўлмаса, бир хил турамен!
Бир сўкдим мен уни — шунчалар гўзал,
Тилдан-да гўзалдир, дилдан-да гўзал!..»

Ёз келиб кун чиқар ёруғлиқ сочиб,
Барибир сўралар сенинг тўғрингда.
Ул-да уятингдан беркиниб, қочиб,
Айтасан: «Свет бўлади, тушдамас ўнгда.
Мен ўнгда кўрганда шунчалар гўзал,
Ҳушдан-да гўзалдир… тушдан-да гўзал!..»

Мен ғариб на бўлуб уни суйибмен?!
Ўчганда унинг чун ёниб-куюбмен.
Бошимни деворга уриб қўюбмен,
Мен сўкиб… мен сўкиб… кимни сўкибмен?
Мен сўккан сўкишлар шунчалар гўзал,
Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!!!»

Шоир Шармандий.
Каналга обуна бўлишни унутманг:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Сўнгги пайтларда юз бераётган воқеаларга иложи борича муносабат билдирмасликка ҳаракат қилаяпман. Инсон сифатида ҳам, мусулмон сифатида ҳам нафс қулларининг (мен уларни шундай атаб қўя қолдим) қилаётган ишларидан жирканаман. Уларга Аллоҳнинг минг лаънатлари бўлсин.
Жиноят Кодексидаги модда масаласини ухлаб ётган депутатларга қўйиб бераман. Агарда улар ўша нопок ташкилотларнинг фикрларини инобатга оладиган бўлса, амалдорларимизнинг асл башараси ҳам кўриниб турибди.
Мени қийнаётган масала бошқа....
Нафс қулларининг ташқаридаги кучлар сабабли кўтарилгани, ижтимоий тармоқларда тарғиб қилинаётгани тобора аён бўлиб бормоқда. Ачинарлиси уларга қарши шахсий фикрларимизни билдирамиз деб, уларга ёрдам бериб қўймоқдамиз. Аслида ўша тўрт харфли ташкилот ҳақида оз сонли одамлар биларди ва имкон қадар миллий менталитетимиздан келиб чиқиб, айтмасликка ҳаракат қилинарди. Энди эса нафақат улар, балким зиёли қатлам вакиллари ҳам мафкуравий урушга билиб билмай хисса қўшиб қўймоқда.
Азизлар сизлардан илтимос, шайтон малайларига ёрдам беришни бас қилинг. Сиз ёзаётган нарса уларни тарғиб қилиб қўймоқда. Билмаганларнинг қизиқишига бевосита сабабчи бўлмоқда.
Уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин.

Каналга обуна бўлишни унутманг:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Таъкидланишича, 2021 йилнинг 24 март куни соат 15:00 да Избоскан тумани Пойтуғ шаҳрида жойлашган ҳаммомларнинг бирида Алишер Навоий номидаги маҳаллада истиқомат қилган 68 ёшли фуқаро А.Б. дўсти А.Ғ. билан ўзаро жанжаллашиб қолган.
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Андижонда туғилган хитойлик инвесторнинг Темурбек исмли ўғлига туғилганлик ҳақида гувоҳнома топширилди

Хитой Халқ Республикаси фуқаролари — Хуанг Лианжун ҳамда Шу Жуанжунларнинг Балиқчи туманида туғилган фарзанди Хуанг Хиаобонинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар берди.

ДХА Андижон вилоят бошқармаси ахборот хизматининг маълумот беришича, 2021 йил 27 март куни Балиқчи тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига хитойлик фуқаролар Хуанг Лианжун ҳамда Шу Жуанжунлар мурожаат қилиб, 2020 йил 2 декабрь куни Балиқчи туман туғруқ комплексида дунёга келган фарзандининг туғилганлигини қайд этишда амалий ёрдам сўраган.

Уларнинг мурожаати тегишли тартибда кўриб чиқилиб, болаларнинг ҳақиқатан ҳам Балиқчи туманида туғилганлиги тасдиқлангач, Балиқчи туман ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ёзувлари қайд этилган.

Куни кеча ушбу хориж фуқароларнинг Хуанг Хиаобо исмли ўғлига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тантанали равишда топширилган.

«Ўзбекистон менинг иккинчи Ватаним десам, янглишмайман. Боиси ушбу диёрда ўн йилдан буён яшаб келяпман. Айни пайтда чинни буюмларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ‘Миг фарфор’ масъулияти чекланган жамияти раҳбари сифатида фаолият юритмоқдаман. 2020 йил оиламиз учун қувончли воқеаларга бой бўлди. Ўтган йилда корхонамиз фаолиятини кенгайтириш мақсадида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватини 7 миллиард сўмга етказдик. Шу билан бирга, 150 нафардан ортиқ фуқарони иш билан таъминладик. Бундан ташқари, йил охирида ўғил фарзандли бўлдим. Унга Хуанг Хиаобо деб исм қўйдик. Ўзбекчасига ўғлимизни Темурбек деб чақиряпмиз. Орадан тўрт ойга яқин вақт ўтган бўлса-да, бугун ўғлимизнинг туғилганлиги қайд этилганидан хурсандмиз. Мурожаатимизни қайтармасдан, ишимизни осон ҳал қилиб беришда ўзининг хизматларини аямаган ФҲДЁ ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман», — деди Хуанг Лианжун.

@daryo_live