"Qo‘ng‘irot soda zavodi" MCHJ QK
2.02K subscribers
3.25K photos
104 videos
6 files
943 links
"Qoʻngʻirot soda zavodi" MCHJ QK Markaziy Osiyoda soda ishlab chiqaradigan yagona zavod hisoblanadi.
Download Telegram
Юртимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этиш маҳсадида жорий йилнинг 12 май куни Элобод маҳалла фуқаролари учун "Қўнғирот сода заводи" МЧЖ ҚК рахбаряти, касаба уюшмаси раиси,махалла раиси ва Қўнғирот РИИБ профилактика инспекторлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ ҚК Бош директори Ж.Мустафаев сўзга чиқиб, йиғилиш сайёр қабул иштирокчиларига, “Элобод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг маҳалла фуқаролар йиғинида замонавий архитектура талабларига жавоб берадиган маиший хизмат ва савдо нуқталари қурилиши ҳамда маҳалланинг инфратузилмаси, келажакдаги қиёфаси борасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар тўғрисида маълумот берар экан, маҳалладаги вояга етган ва етмаган ёшларнинг таълим тарбияси борасида ҳам кенг жамоатчиликнинг масъулиятини яна бир бор эслатиб ўтди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари билан мурожаат этишди ва мурожаатлари руйхатга олиниб белгиланган тартибда урганиб чикиш учун топшириклар берилди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155 сонли "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини муcтаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурини ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида 2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш, ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш;
ўзи танлаган касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғусини шакллантириш;
иқтидорли ёш мутахассисларнинг касбий билим даражасини аниқлаш;
ёш мутахассислар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш;
ёш мутахассисларнинг инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ҳаётга тадбиқ этиш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш;
ёш мутахассисларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларидаги ёш мутахассисларнинг фаоллигини ошириш;
корхонада энергетиклар билимини ошириш орқали иш самарадорлиги ва сифатини ошириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ишларни кучайтириш мақсадида корхона касаба уюшма қўмитаси ва ёшлар иттифоқи томонидан жорий йилнинг 12 май куни «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК цех ва бўлимлари ўртасида “Энг малакали ёш электр чилангари ”мавзусида кўрик-танлов ўтказилди.
Унга кўра: биринчи ўринни Энергетика цехи навбатчи электриги Кошкарбаев К;
иккинчи ўринни Энергетика цехи электриги Елубаев М;
учинчи ўринни Ичимлик ва техник сув тайёрлаш цехи навбатчи электрикги Тугелбаев А қулга киритди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Рамазон Ҳайит” байрами муносабати билан белгиланган дам олиш кунларида “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК 50 нафар ходим учун жорий йилнинг 14-15 май кунлари Бухоро вилояти Бухоро шаҳрига зиёрат саёҳати ташкил этилди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site
Корхонада таъмирловчи чилангарлар билимини ошириш орқали иш самарадорлиги ва сифатини ошириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ишларни кучайтириш мақсадида корхона касаба уюшма қўмитаси ва ёшлар иттифоқи томонидан жорий йилнинг 19 май куни «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК цех ва бўлимлари ўртасида “Энг малакали ёш таъмирловчи чилангар” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди.
Унга кўра: биринчи ўринни Таъмирлаш цехи чилангари Реймбаев Юнус;
иккинчи ўринни Ҳаво компрессия цехи чилангари Нуржанов Наўрыз;
учинчи ўринни Қозонхона цехи чилангари Урақбаев Асылбек қулга киритди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site
Корхонада кимёвий таҳлил лаборантлар билимини ошириш орқали иш самарадорлиги ва сифатини ошириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ишларни кучайтириш мақсадида корхона касаба уюшма қўмитаси ва ёшлар иттифоқи томонидан «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК цех ва бўлимлари ўртасида “Энг яхши кимёвий таҳлил лаборанти” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди.
Унга кўра: биринчи ўринни АДКФ цехи лаборанти Умиралиева Арай,
иккинчи ўринни АДКФ цехи лаборанти Абдикаримова Гулназ,
учинчи ўринни Қозонхона цехи лаборанти Жумағанбетова Қундыз қўлга киритди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site