Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.9K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
#Тайинлов

💼 Тахиатош нефть базасига янги раҳбар тайинланди

«Тахиатош нефть базаси» МЧЖ директори лавозимига Азамат Оринбаев тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Оринбаев тайинловга қадар «Тахиатош нефть базаси» МЧЖнинг иқтисод ва маркетинг бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 МИБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Бош прокурорининг махсус буйруғига асосан прокурор Исламбек Арзиев МИБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Арзиев МИБнинг Нукус шаҳар бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Қорақалпоғистон Республикаси суди раисининг ўринбосари тайинланди

Ушбу лавозимида Бахрам Ктайбеков иш бошлади. Тайинлов Жўқорғи Кенгеснинг 18-сессиясида амалга оширилди.

Ктайбеков бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси бўлиб ишлаган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Қорақалпоғистон маданият вазирига ўринбосар
тайинланди

▪️Икрам Aбдикаликов
Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлар матбуот хизмати хабар берди.

Aбдикаликов тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Чимбой тумани ҳокимига ўринбосар
тайинланди

Убайдулла Атамуратов
— Чимбой тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Атамуратов бунга қадар «Қорақалпоқсувтаъминоти»нинг Чимбой тумани бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қорақалпоғистондаги 3 та ҳокимга ва 1 та вазирга ўринбосар тайинланганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Қорақалпоғистон ССВ таркибида иккита тайинлов амалга оширилди

▪️Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази директори этиб Рашид Жаримбетов тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ССВ хабар берди.

▪️Бугун шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Республика қон қуйиш станцияси бош шифокори лавозимига Аймурат Тангирбергенов тайинланган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Элликқалъа тумани ҳокимига маслаҳатчи
тайинланди

#Элликқалъа_тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Мансурбек Шербаев тайинланди.

Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда. Шербаев тайинловга қадар Элликқалъа тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби директори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Шербаевгача ушбу лавозимда Пулатбек Тохсабинов фаолият олиб бораётганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Беруний тумани ҳокимига янги ўринбосар
тайинланди

Беруний тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Абдуллаев Даврон Атабаевич тайинланди.

Бунгача Абдуллаев Даврон Беруний тумани Мактабгача таълим бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Қорақалпоғистон сув хўжалиги вазири ўзгарди

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири лавозимига Даўлетбай Усаков тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Д.Усаков тайинловга қадар Нукус тумани ирригация бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

◾️ Маълумот учун, кўп йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири лавозимида фаолият олиб борган Жалғас Узақов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод қилинганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимда Аманбай Турдишов иш бошлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Турдишов тайинловга қадар «Қарақалпақагрохимия» ҳудудий акционерлик жамиятида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари