Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.98K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_қаҳрамони

📹 Берунийда протез оёқда киракашлик қиладиган аёлни биласизми?

2 марта операцияни бошидан кечирган берунийлик Дилбар Мадаминова протез оёқларда ҳаракатланади.

У 4 йилдан бери киракашлик қилади. Рўзғорни «Spark» орқасидан тебратади. Эри 2018 йилда вафот этгач, 2 фарзандига ҳам она, ҳам ота. У буюртма билан Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний, Урганч йўналишларида таксичилик қилади.

Унинг даромади кунига 250–300 минг сўм. Дилбар Мадаминова ҳозир лицензия олишга қийналмоқда. Aгар лицензия пули бироз имтиёз асосида белгиланса, солиқ тўлашга ҳам тайёр.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📺 Қачон қайси дарс бўлади?

18–23 январ кунлари учун Қорақалпоғистонда эфирга узатиладиган ТВ-дарслар жадвали эълон қилинди.

ТВ-дарслар ҳар куни соат 8:15 дан бошлаб «Қарақалпақстан» телеканали орқали эфирга узатилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист вафот этди

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, «Лазги» ансамбли ва Хоразм санъатининг устунларидан бири, устоз санъаткор Раҳматжон Қурбонов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

У фаолияти давомида «Чоргоҳ», «Талқини Рост», «Катта сувора», «Чапандози сувора», «Базиргоний», «Қаро кўзим», «Насруллойи», «Махсус», «Феруз-1», «Феруз-II», «Оразибон» каби кўплаб мақом ҳамда мумтоз ашулаларни юқори савияда ижро қилган эди.

Раҳматжон Қурбонов ижодий фаолияти давомида қардош қорақалпоқ, озарбайжон, туркман, турк, тожик халқ қўшиқларини ҳам зўр иштиёқ билан куйлади ва кўпчиликнинг меҳрини қозонди.

Бундан ташқари, у Япония, Хитой, Малайзия, Германия, Франция, Англия, Туркия, БАА, Россия каби ўнлаб хорижий давлатларда ижодий сафарларда бўлиб, миллий қадриятларини жаҳонга тарғиб қилишга ҳисса қўшганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Берунийда майорга пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Беруний тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи, майор И.Йўлдoшевга М.Х. биометрик паспорт оладиган танишларига навбатсиз расмийлаштириб бериш эвазига ҳар бир шахсдан 100 минг сўмдан пулни пора тариқасида таклиф қилган.

Ҳолат юзасидан майор И.Йўлдошев вазирлик раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилган. Мазкур билдиргига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, майорнинг хизмат хонасида фуқаро М.Х. 200 минг сўм пора бераётган вақтида қўлга олинган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизматига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 Қорақалпоғистонда янги ташкил этилган корхоналар сони қанча?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига республикамизда 2020 йилда (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 95 311 та корхона янги ташкил этилган.

Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 1 432 тага кам.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:

🔹 Тошкент шаҳри – 14 845 та;
🔹 Самарқанд вилояти – 8 828 та;
🔹 Тошкент вилояти – 8 481 та;
🔹 Фарғона вилояти – 8 272 та;
🔹 Андижон вилояти – 7 849 та;
🔹 Сурхондарё вилояти – 7 666 та;
🔹 Наманган вилояти – 6 345 та;
🔹 Бухоро вилояти – 6 041 та;
🔹 Қашқадарё вилояти – 5 916 та;
🔹 Хоразм вилояти – 4 721 та;
🔹 Қорақалпоғистон Р. – 4 568 та;
🔹 Жиззах вилояти – 4 384 та;
🔹 Навоий вилояти – 4 354 та;
🔹 Сирдарё вилояти – 3 011 та.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Бир дона сигарет умрни 11 дақиқа қисқартиради. Бир қути сигарет эса 3,5 соат умр қисқаришига олиб келади

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Мўйноқда «Matiz», «Tico», «Damas», «Nexia» каби 10 та машинадан «Бурлак» деб номланган автомобил яратилди

Мўйноқлик Алёша Ўтеўлиев кўлларга ва бошқа автомобил бориши қийин бўлган жойларга бориш учун «Бурлак» деб номланувчи автомобилни яратди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ихтирочи 10 дона машинанинг қолдиқ бўлакларидан янги автомобил яратган.

Алёша Ўтеўлиевнинг айтишича, «Бурлак» «ГАЗ-66», «Matiz», «Tico», «Damas», «Nexia» ва бошқа автомобил бўлакларидан йиғилган.

Янги машина кўринишидан квадрациклга ўхшаб кетади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10 500 сўмдан ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 19 январдан кучга киради. Унга кўра, долларнинг расмий курси 27,61 сўмга ошган ва 1 доллар 10 500,81 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 113,28 сўмга тушиб, 12 682,88 сўмга тенг бўлди.

Рубл курси эса 1,37 сўмга қимматлаган ва 1 рубл 142,66 сўмни ташкил этган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Мурaт Камалов ва Қаҳрамон Сариев 10 кунлик меҳнат таътилига чиқмоқда

Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев кеча 17 январ кунидан 10 кунлик меҳнат таътилига чиқди.

28 январдан бошлаб эса Жўқорғи Кенгаш раиси Мурaт Камалов ҳам 10 кунлик меҳнат таътилига чиқиши айтилмоқда.

Мурaт Камалов 7 февралгача, Қаҳрамон Сариев эса 27 январгача Тиббиёт бош бошқармасининг Марказий клиник шифохонасида даволанадилар.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

19 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 19 январ, сешанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси –2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда 2020 йил давомида жами 1 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган

Бош прокуратура берган хабарга кўра, ушбу мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатига 500,1 млрд сўм моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида зарарнинг 355,7 млрд сўми ундирилган.

Мансабдорларнинг 58 нафари мансаб ваколатини суиистеъмол қилган, 132 нафари коррупцияга, 227 нафари фирибгарликка йўл қўйган. Уларнинг 835 нафари эса ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилгани сабабли жавобгарликка тортилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Олис ҳудудларга бориб ишлайдиган ходимларга қўшимча тўловлар қай тартибда тўланади?

Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

➡️ Батафсил ўқинг

📹 Видеони кўриш

Янги тартиб президент қарори асосида 1 январдан кучга кирди. Унга кўра, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассисларга:

🔹50 БҲМ (1 февралдан – 12 250 000 сўм) бир марталик бошланғич ёрдам пули;

🔹уй-жойларни ижарага олганлик учун 2 БҲМ (1 февралдан – 490 000 сўм) ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 Қорақалпоғистонда 2020 йилда 39 300 нафар чақалоқ туғилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига 2020 йил давомида республикамиз ҳудудлари орасида Самарқанд вилоятида энг кўп — 101,4 минг, Сирдарё вилоятида энг кам — 21 минг туғилиш қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони қуйидагича:⬇️

▪️ Самарқандда – 101,4 минг киши;
▪️ Фарғонада – 93 минг киши;
▪️ Қашқадарёда – 90,2 минг киши;
▪️ Андижонда – 81,4 минг киши;
▪️ Наманганда – 74,7 минг киши;
▪️ Сурхондарёда – 74,6 минг киши;
▪️ Тошкент вилоятида – 66,1 минг киши;
▪️ Хоразмда – 41,9 минг киши;
▪️ Бухорода – 41,5 минг киши;
▪️ Қорақалпоғистон Республикасида – 39,3 минг киши;
▪️ Жиззахда – 38,0 минг киши;
▪️ Навоийда – 23,8 минг киши;
▪️ Сирдарёда – 21 минг киши;
▪️ Тошкент шаҳрида – 54,9 минг киши.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистондаги 4 та сектор раҳбари 12 та ҳудудда ёшлар билан учрашади

Қорақалпоғистон Республикасидаги 4 сектор, Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан 2021 йилнинг 1 чораги давомида ӽудудларда ёшлар билан ўтказиладиган учрашувлар жадвали эълон қилинди.

Унга кўра, учрашувлар 20 январдан 31 мартгача Қонликўл, Бўзатов, Амударё, Тахиатош, Мўйноқ, Элликқалъа, Қораўзак, Хўжайли, Шўмоной, Кегейли, Тўрткўл туманларида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари