Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.94K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Мурaт Камалов ва Қаҳрамон Сариев 10 кунлик меҳнат таътилига чиқмоқда

Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев кеча 17 январ кунидан 10 кунлик меҳнат таътилига чиқди.

28 январдан бошлаб эса Жўқорғи Кенгаш раиси Мурaт Камалов ҳам 10 кунлик меҳнат таътилига чиқиши айтилмоқда.

Мурaт Камалов 7 февралгача, Қаҳрамон Сариев эса 27 январгача Тиббиёт бош бошқармасининг Марказий клиник шифохонасида даволанадилар.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

19 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 19 январ, сешанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси –2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда 2020 йил давомида жами 1 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган

Бош прокуратура берган хабарга кўра, ушбу мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатига 500,1 млрд сўм моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида зарарнинг 355,7 млрд сўми ундирилган.

Мансабдорларнинг 58 нафари мансаб ваколатини суиистеъмол қилган, 132 нафари коррупцияга, 227 нафари фирибгарликка йўл қўйган. Уларнинг 835 нафари эса ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилгани сабабли жавобгарликка тортилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Олис ҳудудларга бориб ишлайдиган ходимларга қўшимча тўловлар қай тартибда тўланади?

Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

➡️ Батафсил ўқинг

📹 Видеони кўриш

Янги тартиб президент қарори асосида 1 январдан кучга кирди. Унга кўра, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассисларга:

🔹50 БҲМ (1 февралдан – 12 250 000 сўм) бир марталик бошланғич ёрдам пули;

🔹уй-жойларни ижарага олганлик учун 2 БҲМ (1 февралдан – 490 000 сўм) ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 Қорақалпоғистонда 2020 йилда 39 300 нафар чақалоқ туғилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига 2020 йил давомида республикамиз ҳудудлари орасида Самарқанд вилоятида энг кўп — 101,4 минг, Сирдарё вилоятида энг кам — 21 минг туғилиш қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони қуйидагича:⬇️

▪️ Самарқандда – 101,4 минг киши;
▪️ Фарғонада – 93 минг киши;
▪️ Қашқадарёда – 90,2 минг киши;
▪️ Андижонда – 81,4 минг киши;
▪️ Наманганда – 74,7 минг киши;
▪️ Сурхондарёда – 74,6 минг киши;
▪️ Тошкент вилоятида – 66,1 минг киши;
▪️ Хоразмда – 41,9 минг киши;
▪️ Бухорода – 41,5 минг киши;
▪️ Қорақалпоғистон Республикасида – 39,3 минг киши;
▪️ Жиззахда – 38,0 минг киши;
▪️ Навоийда – 23,8 минг киши;
▪️ Сирдарёда – 21 минг киши;
▪️ Тошкент шаҳрида – 54,9 минг киши.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистондаги 4 та сектор раҳбари 12 та ҳудудда ёшлар билан учрашади

Қорақалпоғистон Республикасидаги 4 сектор, Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан 2021 йилнинг 1 чораги давомида ӽудудларда ёшлар билан ўтказиладиган учрашувлар жадвали эълон қилинди.

Унга кўра, учрашувлар 20 январдан 31 мартгача Қонликўл, Бўзатов, Амударё, Тахиатош, Мўйноқ, Элликқалъа, Қораўзак, Хўжайли, Шўмоной, Кегейли, Тўрткўл туманларида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонлик тиббиёт ходимлари Фарғонада тажриба ўрганишди

Беруний туманидан
бир гуруҳ тиббиёт ходимлари тажриба ўрганиш учун Фарғона вилояти перинатал марказига боришди.

Улар марказдаги тажрибали ҳамкасблари билан бир ҳафта давомида амалий жараёнларда иштирок этишди, ҳамкорликда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Маҳорат дарслари, тренинглар ташкил этилди.

Фарғонага келгусида Қорақалпоғистоннинг бошқа чекка туманларидан ҳам шифокорлар тажриба ўрганиш учун бориши кутилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Уй бекалари ҳам пенсия олиши мумкин бўлади

▪️Ўзбекистонда расман ишловчи кишиларга расман ишламайдиган турмуш ўртоқларининг келгусида пенсия олиши учун ўз даромадидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади. Бу 2021 йилги давлат дастури лойиҳасига киритилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нукусда «Mercedes» ва «Malibu»нинг тезлигини синаб кўрган «Шумахерлар» қўлга тушди

Ижтимоий тармоқларда Нукусда пойга уюштирганларнинг видеолари тарқалди. Унда «Malibu» ва «Mercedes» ўзаро пойга қилгани акс этган.

Воқеа 18 январ куни соат 15:00 атрофида Нукус шаҳри ташқарисида юз берган. Пойгада «Malibu» ютиб чиққан. Машиналар 3 км масофада қувишган.

Қорақалпоғистон ИИВ ЙҲХБ ходимлари дарҳол «пойгачи»ларни топди. Ҳозирда иккала машина ҳам жарима майдончасига қўйилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақтўбе фожиасига 3 йил. Қурбонлар ёди ва оилаларнинг кейинги тақдири

Бундан роппа-роса 3 йил муқаддам – 2018 йилнинг 18 январь куни ўзбекистонликларни олиб Россияга кетаётган автобус Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳудудида ёниб кетган эди. Фожиа оқибатида автобус салонида бўлган 57 кишидан 52 нафари ҳалок бўлди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талабага Президент гранти берилади

Бу 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган. Президент гранти соҳиби бўлган талабага ўқишни битиргунига қадар Президент гранти стипендияси тўланади.

Ўқув семестри якуни бўйича барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» баҳо бўлиб, битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» бўлмаганда келгуси семестрлар мобайнида Президент гранти стипендияси берилмайди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

20 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 20 январ, чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси –2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Нукус шаҳар давлат солиқ инспекциясига бошлиқ тайинланди

Ушбу лавозимда Сайлаўбай Уснатдинов иш бошлади.

У тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ички аудит бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 2020 йилда қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига республика бўйича 296,8 мингта никоҳ ҳолати ФҲДЁ органларида қайд этилган.

❗️2020 йил мобайнида ҳудудлар кесимида энг юқори никоҳ коэффициенти (ҳар 1 000 аҳолига нисбатан) Сирдарё вилоятида (10,4 промилле) қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони:

▪️ Қорақалпоғистон Р. – 11,6 минг;
▪️
Андижон – 27,7 минг;
▪️ Бухоро – 15,8 минг;
▪️ Жиззах – 13,9 минг;
▪️ Қашқадарё – 30,8 минг;
▪️ Навоий – 9,1 минг;
▪️ Наманган – 25,0 минг;
▪️ Самарқанд – 33,4 минг;
▪️ Сурхондарё – 24,8 минг;
▪️ Сирдарё – 8,9 минг;
▪️ Тошкент – 26,1 минг;
▪️ Фарғона – 34,1 минг;
▪️ Хоразм – 14, минг;
▪️ Тошкент ш. – 21,6 минг.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🇺🇿 19 январ куни президент Шавкат Мирзиёев маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада ошириш борасида йиғилиш ўтказди

🔹 «Барча муаммолар лоқайдликдан бошланади»Президент маънавият масаласига жиддий қараш шартлигини таъкидлади

🔹 «Олдинги вазир аравани тортмади» президент олий таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди

🔹 «Ўз вақтида шийпонниям мактаб деб кўрсатишди»президент мактаблар учун қўшимча маблағ ажратилишини маълум қилди

🔹 Миллий ғоя тарғиботи учун янги жамғарма ташкил этилиб, 120 млрд сўм ажратилади

🔹 «Болаларимизни телефон тарбиялаяпти»президент бу масалага жиддий эътибор қаратиш зарурлигини қайд этди

🔹 Шавкат Мирзиёев: Ёшларга катта-катта лавозимларни ишониб топширяпмиз, лекин...

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
#Биласизми

Макадамия дунёдаги энг қиммат ёнғоқдир. Aвстралияда биринчи европаликлар пайдо бўлган пайтда, улар ушбу ёнғоқдан маҳаллий қабилалар билан савдода энг яхши валюта сифатида фойдаланишни афзал кўришган. Бу меванинг нархи катта-кичиклиги, қаердан олинганлиги ва тозаланганлигига қараб турлича бўлади. Ўртача 100 грамми 80 000 сўмдан ошади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Бу йил Қорақалпоғистонда мактабларга 100 млрд сўм ажратилади

Бу ҳақда Вазирлар Кенгашининг раиси президент Мурожаатномасига муносабатида маълум қилган.

Қаҳрамон Сариевнинг айтишича, бу йил Қорақалпоғистонда 29 та мактабни қуриш-таъмирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида бюджетдан 100 млрд сўм ажратилади. Кимё-биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган 15 та мактаб ўз фаолиятини бошлайди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🕯 Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабарига кўра, профилактика ишлари ўтказилиши сабабли 20 январ куни қуйидаги ҳудудларда турли вақт оралиғида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин:

🔸 Шўмоной тумани: Мамшй, Науриз, Сарманбай кўл маҳаллалари;
🔸 Элликқалъа тумани: Пахтачи, Гулистон маҳаллалари;
🔸 Бўзатов тумани: Бозатау, Еркиндария маҳаллалари;
🔸 Тўрткўл тумани: Богёп, Тошкент, Жайхун маҳаллалари;
🔸 Кегейли тумани: Абат, Жузимбағ маҳаллалари;
🔸 Қўнғирот тумани: Мийнетабад, Кумбиз, маҳаллалари;
🔸 Чимбой тумани: Кенес маҳалласи;
🔸 Беруний тумани: Шаббаз, Марказий, Бирлик маҳаллалари.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари