Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.91K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
💼 #Тайинлов

Қорақалпоғистон маданият вазирига ўринбосар
тайинланди

▪️Икрам Aбдикаликов
Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлар матбуот хизмати хабар берди.

Aбдикаликов тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Чимбой тумани ҳокимига ўринбосар
тайинланди

Убайдулла Атамуратов
— Чимбой тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Атамуратов бунга қадар «Қорақалпоқсувтаъминоти»нинг Чимбой тумани бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қорақалпоғистондаги 3 та ҳокимга ва 1 та вазирга ўринбосар тайинланганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Қорақалпоғистон ССВ таркибида иккита тайинлов амалга оширилди

▪️Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази директори этиб Рашид Жаримбетов тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ССВ хабар берди.

▪️Бугун шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Республика қон қуйиш станцияси бош шифокори лавозимига Аймурат Тангирбергенов тайинланган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Элликқалъа тумани ҳокимига маслаҳатчи
тайинланди

#Элликқалъа_тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Мансурбек Шербаев тайинланди.

Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда. Шербаев тайинловга қадар Элликқалъа тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби директори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Шербаевгача ушбу лавозимда Пулатбек Тохсабинов фаолият олиб бораётганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Беруний тумани ҳокимига янги ўринбосар
тайинланди

Беруний тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Абдуллаев Даврон Атабаевич тайинланди.

Бунгача Абдуллаев Даврон Беруний тумани Мактабгача таълим бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Қорақалпоғистон сув хўжалиги вазири ўзгарди

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири лавозимига Даўлетбай Усаков тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Д.Усаков тайинловга қадар Нукус тумани ирригация бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

◾️ Маълумот учун, кўп йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири лавозимида фаолият олиб борган Жалғас Узақов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод қилинганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимда Аманбай Турдишов иш бошлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Турдишов тайинловга қадар «Қарақалпақагрохимия» ҳудудий акционерлик жамиятида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Давлат хизматлар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи ўзгарди

▪️Маҳмуд Абдижалиев
Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланган.

🔺Абдижалиев тайинловга қадар Давлат хизматлари агентлиги Aндижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

🔎 Бошқарманинг аввалги раҳбари Казбек Артиков қайси лавозимга ўтгани ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди

#ТАЙИНЛОВ

Адилбек Алланазаров Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида иш бошлади.

У тайинловга қадар спортнинг якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг директори лавозимида фаолият юритган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғига яна бир ўринбосар тайинланди

#ТАЙИНЛОВ

Байрам Кукеев Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида иш бошлади.

У тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

📌 Эслатиб ўтамиз, бугун бошқарма раҳбарига яна бир ўринбосар — Aдилбек Aлланазаров тайинланганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 ИИВ Aкадемиясининг Нукус филиалига раҳбар тайинланди

#Тайинлов

Полковник Ойбек Камалов ИИВ Aкадемияси бошлиғининг ўринбосари – Aкадемиянинг Нукус филиали бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Камалов ИИВ Aкадемияси Сиртқи таълим факултети бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Қорақалпоғистон ИИВ ўринбосари туман ИИБ бошлиғи бўлди

#Тайинлов

Полковник Омирбай Турдибаев Хўжайли тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

▪️ Тайинловга қадар Турдибаев Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Элликқалъа тумани давлат солиқ инспекциясига раҳбар
тайинланди

Ушбу лавозимда Нурмират Абаев иш бошлади.

У тайинловга қадар Элликқалъа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Ҳудудлардан 4 тайинлов

#Тайинлов

▪️ Қонликўл тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғи лавозимига Бердибай Хўжамуратов тайинланди.

▪️ Жадра Балтабаева Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

▪️ Жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир тумани суди раиси лавозимига Даулетяр Сражатдинов тайинланди.

▪️Тахтакўпир тумани халқ таълими бўлими бошлиғи лавозимида Мухамеддин Асқаров иш бошлади.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Қорақалпоғистон ИИВга ўринбосар тайинланди

#Тайинлов

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига Бахтжaн Избoсаров тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Избосаров ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Қорақалпоғистоннинг 5 та ҳудудидаги юридик хизмат кўрсатиш марказларига раҳбарлар тайинланди

#Тайинлов

▪️Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилиб, уларга раҳбар тайинланмоқда.

Марказнинг Нукус шаҳар бўлимига Тимур Утемиратов;
Хўжайли тумани бўлимига Нуря Бердиниязова;
Амударё тумани бўлимига Нилуфар Жуманиязова;
Беруний тумани бўлимига Мансур Каримбаев;
Элликқалъа тумани бўлимига Алишер Кадировлар бошлиқ қилиб тайинланишди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди раиси сайланди

#Тайинлов

Амир Нурлипесов
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг раиси лавозимига сайланди.

Жараён кеча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 22-сессиясида бўлиб ўтган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Қорақалпоғистоннинг икки туман ҳокимига ўринбосар тайинланди

#Тайинлов

▪️ #Хўжайли_тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжаликлари масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Айбек Қудайбергенов тайинланди.

▪️ Айдос Даулетмуратов #Чимбой_тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Шуманой тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

#Тайинлов

Бахтияр Қидирбаев
Шуманой тумани ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозига тайинланди.

У бунгача мазкур бўлим раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Кеча шунингдек, Хўжайли ва Чимбой туманлари ҳокимларига ўринбосар тайинланганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди

#Тайинлов

▪️ Дарябай Кайпов
Вазирлаш Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

▪️ У бунгача Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича котибият раҳбари лавозимида ишлаган.

🔺 Кеча Қорақалпоғистоннинг 3 та ҳокимига ўринбосар тайинланганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари