Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.86K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Суд «Aвто 60 ой» иши бўйича иккинчи жиноят ишини кўришни бошлади

«Aвто 60 ой» ва «Catalea Media» МЧЖ
мансабдор шахсларига оид иккинчи жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари якунига етиб, суд тергови ҳаракатлари ўтказилиши учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

Мазкур иш бўйича жабр кўрган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди

Бунда Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган 67 нафар жабрланувчи жорий йил 13 январ куни соат 14:30да жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди биносидан туриб суд мажлисида иштирок этишлари мумкин бўлади.

Манзил: Нукус шаҳри, Ерназар Алакўз кўчаси, 57-уй.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистонда икки метрлик aлоэ 15 йилда гуллади

Берунийлик Умар Машарипов 30 йилдан бери гулчилик билан шуғулланади. Унинг 4 сотихлик иссиқхонасида ҳар хил турдаги хонаки гуллар бор.

Уларнинг орасида дарахт кўринишидаги алоэ гули ҳам бор. Бу гулнинг ўзига хослиги шундаки, унинг узунлиги 2 метрга етади. Экилганига 15 йил бўлган алоэ биринчи марта гуллади. Aслида бу ҳодиса жуда кам кузатилади.

Умар Машариповнинг айтишича, агар яхши парвариш қилинса, алоэнинг бўйи 10 метргача етиши мумкин экан.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

13 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 13 январ куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –8…–3 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
50, 100, 200 ва 500 сўмлик пулларни алмаштириш муддати узайтирилди

▪️Марказий банк ахборотига кўра, Ўзбекистонда эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати – 2022 йил 1 январ этиб белгиланди.

▪️Марказий банк ахборотида таъкидланишича, эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотган.

👉
Қорақалпоғистон хабарлари
Ёшларга 33 млн сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли давр билан гаровсиз кредит берилади

Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшларга тадбиркорлик ҳақида назарий билимлар берилиши маълум қилинди.

«Ёшлар 1+1» дастури асосида 6 кун, яъни 48 соат давомида махсус курслар ташкил этилиб, курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилиши режалаштирилмоқда. Курсларни тугатган ишсиз ёшлар 3 йил муддатга 33 млн сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли даври ва гаровсиз кредит олиш имкониятига эга бўлади.

Микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги ва суғурта полисларисиз 225 млн сўмгача кредит Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кафиллиги асосида берилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ҳудудингиздаги мактабнинг қишки ҳолати яхши эмасми? У ҳолда хабар беринг

Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган @maktab_uzedubot орқали шахсингизни кўрсатмаган ҳолда фарзандингиз таҳсил олаётган ёки ўзингиз фаолият юритадиган мактабнинг қиш мавсумидаги ҳолати ҳақида маълумот беришингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлигининг ҳудудлардаги штаблари:

🔹 Қорақалпоғистон Республикаси: 61 222-95-13;
🔹 Андижон: 74 228-26-27;
🔹 Бухоро: 95 600-34-35;
🔹 Жиззах: 72 222-08-68;
🔹 Қашқадарё: 75 223-41-19;
🔹 Навоий: 79 220-61-82;
🔹 Наманган: 69 232-61-15;
🔹 Самарқанд: 66 238-88-10;
🔹 Сурхондарё: 76 227-35-55;
🔹 Сирдарё: 67 225-4017;
🔹 Тошкент: 71 231-65-73;
🔹 Фарғона: 73 244-31-19;
🔹 Хоразм: 62 228-11-52;
🔹 Тошкент шаҳри: 71 237-08-01

🔸Халқ таълими вазирлигининг мурожаатлар маркази: (71) 202-09-09

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонлик дзюдочи Қатардаги турнирда бронза учун курашни давом эттиради

Доҳа
шаҳридаги Lusail Multipurpose Hall аренасида йилнинг дастлабки IJF мусобақаси – Қатар «Мастерс» турнири бўлиб ўтмоқда.

Унда –81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Қатар «Мастерс» турнирининг чорак финалида ютқазиб қўйди.

Дзюдочи бироз аввал якунига етган мурoсасиз беллашувда кореялик Ли Сунг Хога имкониятни бой берди. Энди Шарофиддин бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида россиялик Алан Хубецовга қарши татамига чиқади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда қурилиш корхоналари сони нечта?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига республикамизда жами 40 950 та қурилиш корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 751 тага кўп.

▪️ 2020 йилда 6 022 та қурилиш корхоналари янги ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони: ⬇️

◾️Тошкент шаҳри – 7907 та;
◾️Тошкент вилояти – 3577 та;
◾️Қашқадарё вилояти – 3289 та;
◾️Фарғона вилояти – 3236 та;
◾️Самарқанд вилояти – 3079 та;
◾️Андижон вилояти – 3071 та;
◾️Бухоро вилояти – 2738 та;
◾️Сурхондарё вилояти – 2486 та;
◾️Қорақалпоғистон Р. – 2325 та;
◾️Наманган вилояти – 2271 та;
◾️Жиззах вилояти – 2027 та;
◾️Хоразм вилояти – 1903 та;
◾️Навоий вилояти – 1560 та;
◾️Сирдарё вилояти – 1481 та.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Германияда
чекувчи инсонлар ҳаётини суғурта қилиш 40 фоизга қимматроқ экан.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистонда сувнинг қимматлашиши юзасидан изоҳ берилди

2021 йил 21 январдан Қорақалпоғистонда ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича нархлар ошгани ҳақида хабар бергандик.

Ҳолат юзасидан «Қорақалпоқ сув таъминоти» AЖ раҳбарияти Kun.uz мухбирига изоҳ берди. Жамият директори ўринбосари Манғитбай Ниетуллаевнинг айтишича, сувга ажратилган ҳаражатлар тўлиқ ўзини қопламайди. Кўтарилган нарх ҳам аслида сувнинг ўз нархидан арзон.

Ниетуллаевнинг қўшимча қилишича, жамият 2020 йилнинг 9 ойи давомида 5 млрд 700 минг сўм, йил якунлари бўйича эса 7 млрд сўмгача зарар кўрган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🕯 Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабарига кўра, профилактика ишлари ўтказилиши сабабли 13 январ куни қуйидаги ҳудудларда турли вақт оралиғида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин:

🔸 Нукус шаҳри: Қос булақ, Гужимли, Саманбай, маҳаллалари;
🔸 Шуманой тумани: Моншақли, Дийхан абат, Сарманбай кўл маҳаллалари;
🔸 Тахтакўпир тумани: Айдинжол, Қаратеренг маҳаллалари;
🔸 Қонликўл тумани: Қосжап маҳалласи;
🔸 Тахиатош тумани: Сарайкўл маҳалласи;
🔸 Кегейли тумани: Ақтуба, Жалпақ жап, Қуяшли, Кумшунгул маҳаллалари;
🔸 Чимбой тумани: Кенгес, Дослик маҳаллалари;
🔸 Мўйноқ тумани: Дослиқ маҳалласи;
🔸 Беруний тумани: Марказий маҳалласи.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Бу_қизиқ

Қорақалпоғистондаги биринчи автомобил ҳақида эшитганмисиз?

Қорақалпоғистонга келган биринчи автомобил Францияда ишлаб чиқарилган Reno-sahara деб номланган машина бўлган.

1927 йилнинг ёзида «Қазақстан Орайлиқ Aтқариw Комитети» бошлиғи Жалав Мингбаев 581 км йўл босиб, Чимбой туманига шу автомобилда келган. Бу ҳақда Қалли Aйимбетов ёзиб қолдирган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

14 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 14 январ куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –5…0 даража совуқ, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

«Қонликўлтумангаз» газ таъминоти бўлимига раҳбар тайинланди

«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиали «Қонликўлтумангаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи этиб Азамат Абдимажитов тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Абдимажитов тайинловга қадар «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиали бўлими бошлиғи – Бош энергетик лавозимида ишлаган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда қанча бюджет маблағлари асоссиз сарфлангани маълум бўлди

Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилда маҳаллий бюджетлар маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 175,3 млрд сўм миқдорида камомад ва қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган. Бюджет пулларини асоссиз сарфлаган ҳудудлар қаторида Қорақалпоғистон Республикаси ҳам бор.

▪️Қашқадарё — 26,1 млрд сўм;
▪️Андижон — 19,8 млрд сўм;
▪️Сурхондарё — 16,5 млрд сўм;
▪️Фарғона — 14,4 млрд сўм;
▪️Тошкент — 13,2 млрд сўм;
▪️Жиззах — 13 млрд сўм;
▪️Самарқанд — 13 млрд сўм;
▪️Сирдарё — 12,9 млрд сўм;
▪️Наманган — 12 млрд сўм;
▪️Хоразм — 6 млрд сўм;
▪️Бухоро — 3,6 млрд сўм;
▪️Навоий — 2,4 млрд сўм;
▪️Тошкент шаҳри — 13,8 млрд сўм;
▪️Қорақалпоғистон Республикаси — 8,1 млрд
сўмлик қонун бузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нега Тошкентда сув нархи арзон, Қорақалпоғистонда қиммат?

Саволга «Қорақалпоқ сув таъминоти» AЖ директори ўринбосари Манғитбай Ниетуллаев жавоб берди.

Ниетуллаевнинг айтишича, сувнинг тан-нархи сувнинг истеъмолчигача етиб бориши билан белгиланади. Тошкентдаги хонадонларга сувнинг етиб бориши анча арзонга тушади.

Бизга сув 140 км масофа ва 120 метр баландликдаги Туямўйин сув омборидан келади. Сув етиб келишигача анча сарф-харажат бўлади, дейди жамият директори ўринбосари.

Манғитбай Ниетуллаев Нукусда оқова сув тизими билан боғлиқ авария ҳолатларига ҳам тўхталиб ўтди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Манба: Олий таълим вазири ҳам алмашиши мумкин

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов уч ярим йиллик фаолиятидан сўнг лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz'нинг турли тузилмалардаги бир нечта манбалари маълум қилди.

Манбаларга кўра, олий таълим вазири лавозимига бир неча номзодлар, хусусан Термиз давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов ва Ўзбекистон миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов номзодлари кўриб чиқилмоқда.

➡️ Батафсил ўқинг

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
👨🏻‍💻 Тахтакўпир туманида «Рақамли технологиялар ўқув маркази» очилди

Мазкур марказ «Ўзбектелеком» AК Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг Тахтакўпир телекоммуникация боғламаси ҳузурида ташкил этилди.

Очилиш маросимида AКТ вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, Тахтакўпир туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилот ходимлари, «Ўзбектелеком» AК Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлар иштирок этишди.

Марказда дастурлаш, веб дизайн, компютер графикаси, кибер спорт ўйинлари каби ихтисослашган ўқув курслари ташкил этилган. Тумандаги корхона ва ташкилотлар ходимларининг AКТ соҳасидаги малакасини ошириш режалаштирилмоқда, дейилади манбада.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари