Toshkent viloyati | Kun.uz
1.53K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
#Тайинлов

💼 Тошкент вилояти ҳокимлиги котибиятига мудир тайинланди


Насиба Кулбекова Тошкент вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибият мудири лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у вилоят ҳокимлиги оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибият мудири сифатида фаолият юритган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Уйқу инсон мияси ҳароратини пасайтиради. Агар узоқ вақт ухламасангиз, у қизиб кетади ва ёмонроқ ишлай бошлайди.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

💼 Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибиятига мудир тайинланди

Сайёра Файзиева
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибияти мудири этиб тайинланган.

Бунга қадар у Республика Маънавият-тарғибот марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган.

👉 Тошкент хабарлари
“Халқ банки”нинг Пскент филиалида 278,8 млн сўм талон-торож қилинди

Туманда имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилган. Айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пскент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда АТ “Халқ банки” Пскент филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари Д.О. ва бошқалар 37 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номидан ҳужжатларни қалбакилаштириб, 278,8 млн сўм истеъмол кредити маблағини расмийлаштириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 228-моддаси билан жиноий ишлар қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Ташқи савдо айланмаси бўйича Тошкент вилояти 2-ўринда

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра:
🔹Тошкент ш. – 12,4 млрд:
экспорт–2,9 млрд;
импорт–9,5 млрд;
🔹Тошкент – 4,6 млрд:
экспорт–1,8 млрд;
импорт–2,8 млрд;
🔹Андижон–2,8 млрд:
экспорт–584,9 млн;
импорт–2,2 млрд;
🔹Самарқанд–1,5 млн:
экспорт–335,5 млн;
импорт–1,2 млрд;
🔹Фарғона–1,5 млрд:
экспорт–555,3 млн;
импорт–907,0 млн;
🔹Навоий–1,3 млрд:
экспорт–426,3 млн;
импорт–885,7 млн;
🔹Наманган – 871,4 млн:
экспорт–378,0 млн;
импорт–493,4 млн;
🔹Бухоро – 831,4 млн:
экспорт–230,9 млн;
импорт–600,5 млн;
🔹Жиззах–816,4 млн:
экспорт–124,1 млн;
импорт–692,3 млн;
🔹Сирдарё–642,3 млн:
экспорт–178,1 млн;
импорт–464,2 млн;
🔹Қашқадарё–544,2 млн:
экспорт–196,5 млн;
импорт–347,7 млн;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 539,7 млн:
экспорт–363,4 млн;
импорт–176,3 млн;
🔹Хоразм–468,5 млн:
экспорт–168,8 млн;
импорт–299,7 млн;
🔹Сурхондарё – 421,7 млн:
экспорт–218,3 млн;
импорт–203,4 млн долларлик ташқи савдо айланмасини амалга оширган.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

28 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 28 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -5... 0 даража совуқ, кундузи +7... +12 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида қанча сигир парвариш қилинмоқда?

🏢 Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига Тошкент вилоятида боқилаётган сигирлар сони 406,8 минг бошни ташкил этган.

▪️Ҳудудлар бўйича сигирларнинг умумий сони (минг бош):
🔹Самарқанд – 702,0;
🔹Қашқадарё – 534,7;
🔹Бухоро – 408,8;
🔹Тошкент – 406,8;
🔹Сурхондарё – 387,4;
🔹Андижон – 367,4;
🔹Фарғона – 366,5;
🔹Хоразм – 355,7;
🔹Қорақалпоғистон Республикаси – 332,6;
🔹Жиззах – 253,4;
🔹Наманган – 245,1;
🔹Навоий – 215,3;
🔹Сирдарё – 168,6.

👉 Тошкент хабарлари
Сенатор Дилором Тошмуҳамедова: «Тошкент вилоятида сўнгги икки йилда вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолиши икки баробарга кўпайган»

Охирги икки йилда Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиш ҳолатлари икки баробарга кўпайган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳамедова Халқ таълими вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

«Ёшларимиз, айниқса, ўспиринларимиз ўзининг саломатлиги тўғрисида билими етарли эмаслиги муайян муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бунинг натижасида бир нечта салбий ҳолатлар учрамоқда. Мисол учун, Тошкент вилоятида эрта туғиш кўрсаткичи ўсиб бораётганлиги, баъзи бир вилоятларда ўсмир қизлар орасида абортнинг кўпаяётгани жуда аянчли ҳолат», – дея таъкидлаган Дилором Тошмуҳамедова.

Сенаторнинг айтишича, Тошкент вилоятида 2019 йилда 15–16 ёш оралиғидаги қизларда эрта туғиш ҳолати икки баробарга кўпайган.

👉 Тошкент хабарлари
«Яллама» божхона постида товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Хитойдан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга импорт товарларини ташиш билан шуғулланувчи автофура ҳайдовчиларининг Тошкент вилоятида жойлашган «Яллама» чегара-божхона пости орқали ўтиши жараёнида божхона расмийлаштирувини тезлаштиришни баҳона қилиб, улардан товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

➡️ Батафсил ўқинг

Улардан 410 минг АҚШ доллари, турли кўринишдаги 21 дона сохта муҳр ва штамплар, компютер техникалари ҳамда божхонага оид шубҳали ҳужжатлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида 2020 йилда 367,1 минг тонна картошка етиштирилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йил 1 январ ҳолатига республикада 3,1 млн тонна картошка етиштирилган. Ўтган йилга нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 101,7 фоизга тенг.

🔹Ҳудудлар кесимида етиштирилган картошка ҳажми:
🔸Қорақалпоғистон Р. – 85,7 минг тонна;
🔸Андижон – 376,5 минг тонна;
🔸Бухоро – 222,7 минг тонна;
🔸Жиззах – 82,3 минг тонна;
🔸Қашқадарё – 176,7 минг тонна;
🔸Навоий – 80,4 минг тонна;
🔸Наманган – 289,0 минг тонна;
🔸Самарқанд – 626,3 минг тонна;
🔸Сурхондарё – 331,5 минг тонна;
🔸Сирдарё – 61,3 минг тонна;
🔸Тошкент – 367,1 минг тонна;
🔸Фарғона – 318,1 минг тонна;
🔸Хоразм – 126,2 минг тонна.

👉 Тошкент хабарлари
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги жарималар миқдори айбдорлик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади

➡️ МЖтКга киритилган ўзгартиришга кўра:

Темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоот ёки техник воситаларга шикаст етказиш, йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, автомобил йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекислик ва тўсиқлар яратиш, автомобил йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек, йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш:

🔹Фуқароларга – БҲМнинг икки баравари миқдорида;
🔹Мансабдор шахсларга ўн баравари миқдорида жарима солинади.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Агар одам эрта тонгдан бир стакан сув ичса, инсон танасида моддалар алмашинуви жараёни 25 фоизга тезлашади.

👉 Тошкент хабарлари
Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича 12-суд мажлиси бўлиб ўтди

25 январ куни Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаган Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Судда гувоҳларнинг молиявий масалалар ва коронавирусдан вафот этган бемор ўлими юзасидан кўрсатмалари тингланган. Суд мажлисида Д.Умаров, Л.Ҳамдамовалар молиявий айбловлар бўйича, Ф.Гавҳаров, Диана Талгат қизи, М.Мирзаёров, М.Юнусхўжаева ҳамда A.Музаффаровалар эса марҳум Ф.Рустамовнинг ўлими ҳолати юзасидан кўрсатма берган.

Судга қўшимча гувоҳлар жалб этилиши бўйича илтимоснома киритилган. Кейинги суд мажлиси 1 февралга белгиланган.

Kun.uz суд жараёнларига дахл қилмаслик бўйича суд талабига асосан, жараённинг матн шаклидаги шарҳини тақдим этмаяпти. Мажлиснинг тўлиқ видеосини Kun.uz'нинг YouTube'даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бу ишга доир бошқа хабарларга ушбу ҳавола орқали ўтинг.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Элдор яқин орада бошқа клубда ўйнайди». FootWeek’нинг Дубайда тайёрланган сонида «Матч» ТВ шарҳловчилари ва Абрамов билан эксклюзив интервью

Дубайга сафар қилган Kun.uz ва Tribuna.uz мухбирлари FootWeek лойиҳасининг навбатдаги махсус сонини амирликларда суратга олишди. Кўрсатув муаллифи Бобур Акмалов «Пахтакор»нинг «Зенит»га қарши ўртоқлик ўйини олдидан стадионда Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов, «Зенит» бош мураббийи Сергей Семак ва «Матч» шарҳловчилари билан эксклюзив интервью уюштирди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

👉
Тошкент хабарлари
Бўстонлиқдаги корхонада 6 турдаги дори воситалари ишлаб чиқариляпти

“Бўстонлиқ-Фарм” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Best Care” МЧЖ биологик қўшимчалар ва дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳасининг ишга туширилганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Ушбу ҳудудий инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 5 миллиард 880 миллион сўм бўлиб, тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилган.

Вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур лойиҳа учун ҳудуддан 1 гектар ер майдони ажратилган. Бугунги кунда корхонада асаб тизими, қон босими хасталиклари ҳамда қон айланиш тизимини яхшилашда қўлланиладиган 6 турдан ортиқ дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда. Лойиҳа ишга тушгач, у ерда 24 та иш ўрни яратилган. Корхона келгусида ўз фаолиятини кенгайтиргач, яна қўшимча иш ўринлари яратилиши белгиланган.

👉 Тошкент хабарлари
Ангренлик эркак икки ярим ёшли қизчанинг бошига уриб, унинг умрига зомин бўлди

Тошкент вилоятида бир неча ойдан буён таниши билан никоҳсиз яшаб келган эркак унинг 2,5 ёшли қизини ўлдириб қўйган. Маълумотларга кўра, мазкур жиноят 2021 йил 14 январ куни содир этилган. А.Р. исмли фуқаро бир неча ой давомида З. исмли аёл ҳамда унинг қизи билан Ангрен шаҳрида жойлашган ижарадаги уйида яшаб келган.

«14 январ куни З. қизини уйда қолдириб, дўконга чиқиб кетган. Шу вақтда бола йиғлаб, хархаша қилгани учун уни тинчлантириш мақсадида А.Р. боланинг бош қисмига урган ва шу билан қизалоқ жим бўлиб қолган», – дейилади хабарда. Ҳолат юзасидан тайинланган экспертиза хулосасига кўра, қизалоқ олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этгани тасдиқланган.

👉 Тошкент хабарлари
Чирчиқ шаҳри прокурори Бош прокуратурага ишга ўтди. У Гулжаҳон Йўлдошева ишида айбсизлик презумпциясига риоя қилмаганди

Чирчиқ шаҳри прокурори Бахтиёр Иброҳимов Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу маълумотни Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсиддинов Kun.uz’га тасдиқлаган.

➡️ Батафсил ўқинг

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлари шифохонаси бош шифокори – Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева август ойида Kun.uz сайтига интервью бериб, пандемия шароитида у бошчилик қилган касалхонага керакли тиббий ускуналар ажратилмаётгани ва раҳбарлиги остида коронавирусга чалинган беморларни ўзи ва оиласи ҳаётини хавф остига қўйиб даволаган тиббиёт ходимларининг меҳнати муносиб рағбатлантирилмаётгани, оғир вазиятларда Тошкент вилояти тиббиёт бошқармаси томонидан керакли ёрдам берилмаганини айтган эди.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида юзлаб ёшлар ҳарбий полигонга олиб кетилди. ИИББ ҳолатга изоҳ берди

Кеча, 27 январ куни Тошкент вилояти Қибрай туманидаги профилактика инспекторлари ўз ҳудудларидаги муқаддам жиноий жавобгарликка тортилгани учун ИИБ рўйхатида турувчи, шунингдек, бекор юрган йигитларни эрталабки соат 6:00 да Қибрай туман ИИБга «йиғилиш бўлади» деб, олиб кетган.

➡️ Батафсил ўқинг

Шундан сўнг, йигитлар автобусда Чирчиқдаги ҳарбий дала полигонига олиб борилган ва уларга 10 кун давомида ҳарбийча ҳаёт кечиришлари айтилган. Фарзандлари қаерга олиб кетилганидан бехабар кўпчилик ота-оналар ва уларнинг яқинлари ҳарбий полигонга келиб, олиб келинган йигитларни қайтариб олиб кетиш учун рухсат сўрашган. Лекин масъуллар фақат маҳалла инспекторларининг рухсати билангина йигитлар қўйиб юборилишини маълум қилишган.

👉 Тошкент хабарлари
Нурафшонда 3 ёшли ўғлини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга тушди. У бундан олдин ҳам 5 ёшли ўғлини сотиб юборган экан

Нурафшон шаҳрида 3 ёшли ўғлини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ва унга мазкур жиноий ишда шериклик қилган шахс қўлга олинган.

Маълум бўлишича, Қўқон шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган М.Қ. 1978 йилда туғилган З.Қ. исмли таниши билан Нурафшон шаҳрига келиб, М.Қ.нинг 2018 йилда туғилган ўғлини шартли харидорга 4 минг доллар эвазига сотаётган вақтида ушланган. Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида М.Қ. аввал ҳам шу каби ҳолатни содир этиб, учинчи фарзанди – 2016 йилда туғилган ўғлини моддий манфаат эвазига бериб юборганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаролар М.Қ. ва З.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари