Toshkent viloyati | Kun.uz
1.52K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
#Тайинлов

Тошкент вилоят судининг раиси
тайинланди

Дилшод Тожибоев
– беш йил муддатга Тошкент вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

Д. Тожибоев 1972 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

💼 Тошкент вилояти ҳокимлиги котибиятига мудир
тайинланди

Насиба Кулбекова Тошкент вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибият мудири лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у вилоят ҳокимлиги оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибият мудири сифатида фаолият юритган.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

💼 Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибиятига мудир
тайинланди

Сайёра Файзиева
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибияти мудири этиб тайинланган.

Бунга қадар у Республика Маънавият-тарғибот марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

Зангиота тумани ҳокимига ўринбосар
тайинланди

Сирожиддин Носиров
Зангиота тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у Нурафшон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

Янгийўл шаҳар ҳокимига ўринбосар
тайинланди

Мирзабек Ҳасанов
Янгийўл шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у Тошкент вилояти ҳокимлиги ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шуъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармасига бошлиқ
тайинланди

Рустам Пайзиев
Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида Давлат кадастрлари ягона тизими шуъбаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига раҳбар
тайинланди

Миразиз Мирсултонов
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига раҳбар этиб тайинланган.

Бунга қадар у Тошкент давлат аграр университети ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи ва бошқа қатор лавозимларда фаолият олиб борган.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

Абдуҳалим Холмаҳматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири вазифасига
тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойишига асосан, Абдуҳалим Холмаҳматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.

Фаолияти давомида А.Холмаҳматов прокуратура ва суд-ҳуқуқ тизимида бир қатор лавозимларда фаолият юритган. Лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов иштирок этди.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

💼 Тошкент вилояти ҳокимлигининг Қишлоқ хўжалиги бошқармасига бошлиқ
тайинланди

Шуҳрат Дўсбеков
Тошкент вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у Жиззах вилояти Дўстлик тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

💼 Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлимига бошлиқ
тайинланди

Ирода Муҳамедазизова
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими бош мутахассиси вазифасида ишлаган.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар
тайинланди

Барҳаёт Мелиев
Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига раҳбар
тайинланди

Ҳамза Жумаев
Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинланган.

Ҳамза Жумаев 1980 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. У қарийб 20 йилдан буён телевидение соҳасида меҳнат қилиб келади.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

💼 Тошкент вилоят суди раисига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармойишига мувофиқ:

🔹Умиджон Ўринбоевич Расулбердиев судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У.Расулбердиев Хоразм вилоят маъмурий судининг раиси лавозимида ишлаган.

🔹Олимжон Хамитович Исмоилов судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О.Исмоилов фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

🔹Анвар Хамидович Шукуруллаев судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Шукуруллаев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
#Тайинлов

💼 Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекциясига раҳбар
тайинланди

Сарвар Қодиров
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ташкил этилган “Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси” Давлат унитар корхонасига раҳбар этиб тайинланган.

С. Қодиров ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Вазирлар Маҳкамасида етакчи мутахассис, “Ўзавтосаноат” АЖ ҳамда унинг тизимидаги корхоналарда бошқарув лавозимларида фаолият олиб борган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
#Тайинлов

Тошкент вилояти бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи
тайинланди

Жўраев Зокир Қурбоналиевич – Тошкент вилояти бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

З.Жўраев 1980 йил Тошкент вилояти Бўка туманида туғилган. Маълумоти – олий. Тошкент ислом университети (кундузги, магистратура)ни тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти филиали раҳбари в.б. лавозимида фаолият олиб борган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
#Тайинлов

Аноров Отабек Абдувалиевич
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибияти мудири этиб тайинланди.

А. Анаров 1976 йилда Ангрен шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 1998 йилда Тошкент вилоят давлат педагогика институтини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, у Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
#Тайинлов

Навбатдаги 10 йиллик муддатга
тайинланган судьялар сони 6 нафарга кўпайди

▪️Дилбар Мавлонова - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

👉 https://kun.uz/86319750

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
#Тайинлов

💼 Судьялик лавозимига
тайинлов амалга оширилди

Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорига кўра, судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинловлар амалга оширилди.

Аслиддин Норбеков – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг судьяси лавозими тайинланди.

А.Норбеков тайинловга қадар «Ўзмиллийбанк» АЖ Навоий вилоят филиали юридик бўлими Маликработ филиали бўйича бош юрист-маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
#Тайинлов

💼 Судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига
тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгаши қарори билан қатор тайинловлар амалга оширилди. Кенгаш қарорига кўра:

▪️Бахром Файзиев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

▪️Сухроб Рахматуллаев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига тайинланди.

👉 https://kun.uz/83277030

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
💼 #Тайинлов

Судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик муддатига
тайинлов амалга оширилди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик муддатига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Кенгаши қарорига кўра:

▪️Зафар Шаропов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари