Toshkent viloyati | Kun.uz
1.54K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
2021 йил 1 мартдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий суғурталаш «Э-полис» орқали амалга оширилиши мумкин

«Э-полис» (электрон суғурта хизмати) – бу суғуртанинг интернетдан сотиб олинган ва электрон шаклдаги кўриниши. Уни сотиб олиш учун интернетга улансангиз кифоя. Юридик жиҳатдан электрон ва қоғоз шаклидаги полис бир хил кучга эга.

➡️ «Э-полис» қуйидаги афзалликларга эга:

▪️Сотиб олиш учун интернетга уланиш ва онлайн тўлов қилиш имконияти;
▪️Йўқолганда қайтадан юклаб олиши мумкин;
▪️Расмийлаштиришда фирибгарлик қурбони бўлиш эҳтимоли минималлиги;
▪️Фуқаролар ўзи хоҳлаган компания билан тўғридан тўғри шартнома тузиш имконияти.

➡️ Батафсил ўқинг

❗️«Э-полис»ни расмийлаштириш учун суғурталовчининг веб-сайтига ўтилади ва паспорт маълумотлари киритилади.

👉 Тошкент хабарлари
ФВВ ҳайдовчиларни Қамчиқ довонида қор ёғиши хавфидан огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 22 январ куни Қамчиқ довонида қор ёғиши кутилаётгани сабабли автотранспорт ҳайдовчиларига огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, Тошкент—Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, кўрувчанлик 50 метргача ёмонлашиши, шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши мумкин.

Шу боис вазирлик мазкур йўналиш бўйича ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

👉 Тошкент хабарлари
Азиз Абдуҳакимов Испанияда UNWTO бош котиби билан учрашди. Тошкент вилоятида глобал инвестиция форуми ўтказилади

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 18 январ куни Испаниянинг Мадрид шаҳрига хизмат сафарини амалга оширди. Туризм қўмитаси хабарига кўра, Азиз Абдуҳакимов Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашган. Азиз Абдуҳакимов учрашув доирасида UNWTO бош ассамблеяси XXV сессиясини 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш учун Ўзбекистон тайёр эканлигини таъкидлаб ўтган.

➡️ Батафсил ўқинг

Томонлар 2021 йилнинг июн ойида (жаҳондаги санитар-эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб) Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида UNWTO шафелиги остида глобал инвестиция форуми ўтказилишига доир келишувга эришишган.

👉 Тошкент хабарлари
Юқори Чирчиқ туманида кичик қуёш электр станцияси қурилиши бошланди

Энергетика вазирлиги томонидан Корея энергетика агентлигининг (КЭА) беғараз маблағлари ҳисобига “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ базасида кичик қуёш электр станциясининг қуриш лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди.

Корея энергетика агентлиги билан ҳамкорликда Юқори Чирчиқ туманининг “Нурли замин” МФЙ ҳудудида 40 кВт қувватга эга кичик фотоэлектр станцияси қуриш лойиҳасининг амалга оширилиши бошланган.

Кичик қуёш электр станцияларининг қурилишида ижтимоий соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, мамлакатда энергия тежайдиган технологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларини кенг миқёсда жорий этишга ҳисса қўшилади.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Шахматни энг узоқ ўйнаш бўйича рекорд 1989 йил ўрнатилган. Белградликлар томонидан бошланган ўйин 20 соат давом этиб, 269 юриш қайд этилган ва ўйин дуранг билан ниҳояланган.

👉 Тошкент хабарлари
Янгийўл шаҳрида дарахт кесиш авжига чиқдими?

Депутат Расул Кушербаев ўзининг telegram-каналида «Мораторий тугади-ю, дарахт кесиш авжига чиқди» сарлавҳали пост қолдирди.

«Яқинда Экологик партиянинг Янгийўл шаҳар кенгаши Янгийўл шаҳар, Туркистон маҳалласи ҳудудидаги марказий шифохона ҳовлисида бир нечта 30-40 йиллик дарахтларни кесилишдан сақлаб қолганини билдирганди.

Фаоллар дарахтларга махсус белги ўрнатиб, дарахтлар Экологик партия назоратига олинганлигини маълум қилишган. Бироқ бизни «дарахткесар» келажакни завол қилишга интилувчиларимиз «қонунгаям, сиёсатингаям тупурдим», дегандек куни кеча айнан ушбу дарахтларни кесиб ташлашибди. Фойдаям кимлар билан «арра» бўлгандир.

Келажакни асраб қолишга интилаётган оз сонли жамоатчилик овозига «дарахткесар»лардан берилаётган жавоблар фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги навбатдаги салбий сигналлардан бири: пулдан бошқасининг қизиғи йўқ. Ҳурматли ҳудудларни ривожлантириш ва қурилишга қарайдиган катта котибият мудири Шерзод Абидовга бу маълумотни ҳам етказиб қўйсак.

Қонунларга «тупурган» зўравонларга кўрилган чоралар ҳақида ахборот кутамиз»,
– деб ёзади депутат Расул Кушербаев.

👉 Тошкент хабарлари
Божхоначилар гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан тезкор тадбир ўтказган.
Тадбир давомида фуқаро Э.А. 3 дона рангсиз полиэтилен пакетга ўралган гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддаларни шартли харидорга сотаётган вақтида қўлга олинган. Шундан сўнг, фуқаро А.Э.нинг хонадонидан 14 дона рангсиз полиэтилен пакетларга ўралган гиёҳвандлик воситаси топилган. Шу тариқа жами 13,02 грамм гашиш гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Яна бир ҳолатда фуқаро Х.М. бошқарувидаги “Матиз” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, автомашинада соф вазни 10,69 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан тероговга қадар текширув ҳаракатлари oлиб борилмоқда.

Тошкент хабарлари
Ўзбекистонда ўртача пенсия миқдори қанча?

Пенсия жамғармаси тизимида ҳисобга олинган пенсия олувчиларнинг 2016 йил 1 январ ҳолатига республика бўйича бир ойлик ўртача пенсия миқдори 421 629 сўм бўлган бўлса, 2021 йил 1 январ ҳолатига 812 568 сўмга етди ёки ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонларига асосан пенсиялар миқдори 1,93 бараварга оширилди.

Ҳудудлар кесимида 2021 йил 1 январ ҳолатига бир ойлик ўртача пенсия миқдори қуйидагича:

🔹Тошкент шаҳрида - 1 130 804 сўм,
🔹Навоий вилоятида - 1 056 126 сўм,
🔹Тошкент вилоятида - 897 625 сўм,
🔹Бухоро вилоятида - 832 638 сўм,
🔹Сирдарё вилоятида - 824 130 сўм,
🔹Қорақалпоғистон Республикасида - 807 356 сўм,
🔹Самарқанд вилоятида - 790 325 сўм,
🔹Хоразм вилоятида - 761 782 сўм,
🔹Қашқадарё вилоятида - 758 730 сўм,
🔹Сурхондарё вилоятида - 737 790 сўм,
🔹Фарғона вилоятида - 730 112 сўм,
🔹Жиззах вилоятида - 727 737 сўм,
🔹Наманган вилоятида - 691 427 сўм,
🔹Андижон вилоятида - 690 522 сўм.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

22 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 22 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир қорга айланади.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси –5...0, кундузи –5...–0 даража совуқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Янгийўл туманида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

18 январ куни соат тахминан 17:00 да 1982 йилда туғилган ҳайдовчи С.А. ишонч қоғози орқали «Матиз» русумли давлат рақами 01 J 312 BB бўлган автотранспорт воситасида Янгийўл тумани Маданият маҳалласи Файзли кўчаси орқали О.Қўчаров маҳалласи томонидан Имом Султон маҳалласи томонга ҳаракатланиб, шу кўчада жойлашган 17-уй рўпарасида бошқарувни йўқотган.

Шу пайтда ўзига нисбатан йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган вояга етмаган пиёдалар – 2007 йилда туғилган С.А., 2015 йилда туғилган Ч.А. ва 2011 йилда туғилган К.Ю.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада, 2007 йилда туғилган С.А. оғир тан жароҳатлар билан шифохонада вафот этган. 2015 йилда туғилган Ч.А. ва 2011 йилда туғилган К.Ю. жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Тошкент хабарлари
Олмалиқда Оила мактаби маркази очилди

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 16 декабрдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар прокурори М.Маматов бошчилигида шаҳарда Оила мактаби маркази очилди.

Шу муносабат билан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий ва намунали оила мезонларини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида ташкил этилган янги марказнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Марказ никоҳланувчи ёшларда оилавий, ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси ва оила бюджети каби кўникмаларни ҳосил қилишга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 2020 йилда Олмалиқ шаҳрида 1323 та никоҳ қайд этилган. Улардан 185 нафари ажрашган бўлиб, ажримларнинг асосий сабаби ёшларнинг оилага тайёр эмаслиги бўлган.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тошкент вилоятида 460 гектар ерни тадбиркорнинг номига ўтказиб бериш учун 3 млн 720 минг доллар олаётган шахс ушланди

Қибрайлик тадбиркордан 460 гектар ерни унинг номига ўтказиб бериш учун 3 миллион 720 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган шахс Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Қибрайлик тадбиркор (исми ошкор қилинмаган) боғдорчилик ва чорва молларига яйлов учун ер ажратилишини сўраб, ўзи яшаётган туман ҳамда Тошкент вилоятининг бошқа туманлари ҳокимликларига мурожаат қилган.

➡️ Батафсил ўқинг

Шунда унинг муаммосидан хабар топган Тошкент вилоятида фаолият юритувчи чорвачиликка ихтисослашган «Asiyan Milk Best» МЧЖ раҳбари Т.Қ. ушбу жамиятга тегишли Қуйи Чирчиқ туманидаги 360 гектар суғориладиган ерни ва ҳозирда норасмий фойдаланиб келаётган туман захирасидаги 100 гектар ерни унинг номига ўтказиб беришини айтиб, эвазига 3 миллион 700 минг АҚШ доллари сўраган.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Янги Ангрен» ИЭСдаги портлаш оқибатида вафот этганларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилмаган

«Янги Ангрен» ИЭСда содир бўлган ёнғинда вафот этган Назира Режабоеванинг қариндошлари видеомурожаат билан чиқиш қилди.

«Энергетика вазирлиги вафот этганларнинг яқинларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди, дейишибди. Лекин бизга ҳеч қандай ёрдам пули берилгани йўқ. Ҳатто воқеа жойида вафот этган 3 та мурдани юқоридан олиб тушишга ҳам ёрдам беришгани йўқ. Лифтсиз 65 метр баландликдан ўзимиз қўлда олиб тушдик» — дейди мурожаатчилардан бири.

👉 Тошкент хабарлари
Оҳангаронда март ойида ғишт тайёрлайдиган корхона иш бошлайди

Туманда ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўшма корхона қад ростламоқда. “Radius RGR” МЧЖ томонидан бунёд этилаётган мазкур завод лойиҳасининг умумий қиймати 5 млн долларга тенг бўлиб, йилига 70 млн дона ғишт тайёрлаш қувватига эга. Маҳсулотнинг 20 фоизи қўшни Қозоғистон Республикасига экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Корхона қурилиши учун туман захира ер майдонларидан 5 гектар, карьер (тупроқ қазиб олиш) учун эса 32 гектар ер ажратилган. Айни пайтда қурилиш ишлари якуний босқичга етган бўлиб, Хитойдан технологиялар ҳам олиб келинган. Ғишт ишлаб чиқариш жараёнининг 80 фоизи автоматлаштирилган тарзда бўлиб, бу ишлар замонавий техникалар ёрдамида амалга оширилади.

Корхона жорий йилнинг март ойида фойдаланишга топширилиши ва 80 дан зиёд янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

👉 Тошкент хабарлари
Ўрта Чирчиқ туманида ҳокимият вакили пичоқланди

Бу ҳақда вилоят прокуратураси расмий баёнот берди. Қайд этилишича, у низоли уй масаласига аралашиб қолган. Ҳокимият вакилининг қорин ва чап оёғи сон қисмига ошхона пичоғи билан жароҳат етказилган.

Маълумотларга кўра, Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи фуқаро Б.А. 2021 йил 19 январ куни Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган низоли хонадонга туман ҳокимининг эгалик ҳуқуқи бериш ҳақидаги қарори қабул қилинмаётганлиги, бунга эса туман ҳокимлиги ходими Т.С. тўсқинлик қилаётганлиги важидан у билан ўзаро жанжаллашган. Оқибатда, фуқаро ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг қорин қисми ва чап оёғи сон қисмига уриб, тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан 2021 йил 19 январ куни Ўрта Чирчиқ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «б», «л» бандлари билан жиноий иш қўзғатилган. Гумон қилинувчи Б.А. Жиноят-процессуал кодексининг талаблари асосида ушланган. Ҳозирда Ўрта Чирчиқ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Довонда йўлни қордан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда

Айни дақиқаларда Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. ФВВ махсус гуруҳлари, ИИВ ЙҲХББ ходимлари ва "Қамчиқавтойўл" ташкилоти вакиллари йўллардаги тирбандликнинг олдини олиш мақсадида сафарбарлик гуруҳлари ҳамда махсус техникаларни ишга солишган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Лондоннинг юзига айланган
Биг Бен миноранинг номи эмас. Бу – минора ичида бонг урадиган 13 тонналик қўнғироқнинг номи.

👉 Тошкент хабарлари
Ўқитувчиларга вақтинчалик тўхтатилган устамалар 1 январдан тўланади – ХТВ

«Бугунги кунда айрим ҳудудларда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим бўлган устамалар ҳисобланмаётгани юзасидан норозиликлар юзага келмоқда. 2021 йил 1 январдан бошлаб мазкур устамалар тўланмаслиги юзасидан ҳеч қандай кўрсатмалар берилмаганини маълум қиламиз», – дейилади вазирлик хабарида.

Маълум қилинишича, вақтинчалик тўхтатилган устамалар ишчи гуруҳларнинг 2020 йил 1 июлга қадар қабул қилган қарори ва директорнинг буйруғи асосида 2021 йил 1 январдан бошлаб ўрнатилган тартибда тўлаб берилади.

Шунингдек, ХТВ ҳудудий халқ таълими бўлимларидан педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақига устамаларни тўлашда сусткашликка йўл қўяётган тегишли масъулларга нисбатан интизомий чора кўришни қатъий назоратга олишни сўраган.

👉 Тошкент хабарлари